1-мавзу. Кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланишни ташкил этишнинг илмий-назарий масаллари


Download 3.44 Mb.
bet7/102
Sana18.06.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1578304
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   102
Bog'liq
КМЭФТБ ўзб китоб

В) Ананавий (типик) турар жой. Бу турдаги турар жойни “тежамкор тоифага кирувчи” уй-жойлари деб ҳам аташади, унга қуйидагилар хос:

  • шаҳарнинг исталган ерида жойлашиш;

  • архитектура-режалаштириш кўрсаткичларининг замонавий қурилиш меъёр ва қоидаларига мос келиши;

  • конструктив-технологик кўрсаткичларига кўра бу – панелли ва ғиштли-монолит уйлар.

Тошкент шаҳрида бирламчи кўчмас мулк бозорида панелли уйлар 44%, ғиштли ва ғиштли-монолит уйлар 45 % ни ташкил қилади.
Шаҳар четидаги кам қаватли қурилишлар учун нафақат техник кўрсаткичлар, балки ижтимоий – маиший соҳанинг асосий объектлари билан таъминланганлик ҳам хосдир.
Г) Истеъмол сифати паст бўлган турар жой (қуйи эконом-класс). Бу турдаги турар жойга талаблар у қадар юқори эмас, чунки у кам таъминланган, тўлов қобилияти паст бўлган аҳоли учун мўлжалланган:

  • шаҳарнинг нуфузли бўлмаган туманларда жойлашади;

  • асосий транспорт коммуникацияларидан узоқда жойлашади;

  • капитал таъмирлаш ва қурилиш ишлари олиб борилмаган “эски” фонд бинолари ва индустриал уй қурилишининг биринчи авлод уйларига мансуб бўлади;

  • хонадонлар бошқа турдаги уйларнинг биринчи қаватида жойлашади;

  • архитектура-лойиҳалаш кўрсаткичлари паст ва ҳ.к.

2. Шаҳарсозлик кўрсаткичлари асосида қуйидагилар ажратилади:

  • революциягача бўлган даврда қурилган, тарихий, ноёб уйлари;

  • 1917-1930 йилларда қурилган уйлар, архитектура-лойиҳалаш ечимларининг аниқ чегараланганлиги билан ажралиб туради, ҳозирги кунда юқори нуфузга эга бўлмасада, аммо конструктив – технологик кўрсаткичлари юқори даражада;

  • саноат зоналаридан йироқда, нуфузли туманларда жойлашган “сталин” уйлари;

  • паст архитектура – технологик кўрсаткичларга эга индустриал уй қурилишининг биринчи авлод уйлари (“хрушёвкалар” 1960 йй.);

  • 1970-1980 йилларда, шаҳарсозлик лойиҳаларида нисбатан юқори меъёр ва стандартлар ишлатилган даврда қурилган, индустриал уй қурилишининг иккинчи авлод уйлари;

  • кўрсаткичларнинг турли-туманлиги билан ажралиб турувчи замонавий турар жойлар.


  1. Download 3.44 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling