1-мавзу. Кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланишни ташкил этишнинг илмий-назарий масаллари
-мавзу. Давлат томонидан кўчмас мулкни бошқариш шакллари
Download 3.44 Mb.
|
КМЭФТБ ўзб китоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.1. Кўчмас мулк бозорининг ҳуқуқий асослари
12-мавзу. Давлат томонидан кўчмас мулкни бошқариш шакллари
Режа: 12.1. Кўчмас мулк бозорининг ҳуқуқий асослари. 12.2. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши. 12.3. Кўчмас мулк объектларига солиқ солиш тизими. 12.1. Кўчмас мулк бозорининг ҳуқуқий асослари Кўчмас мулк соҳасидаги қонун ҳужжатлари қонунлар ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар йиғиндисинидан иборат. Уларнинг ёрдамида давлат органлари тегишли қонуний меъёрларни қабул қилади, ўзгартиради ва бекор қилади. Кўчмас мулк соҳасидаги ҳуқуқ ва манфаатлар жамоат ва хусусий турларга бўлинади. Жамоат ҳуқуқларига қуйидагилар киради: солиқ ҳуқуқи (мулкий солиққа тортиш); бадал сифатида кўчмас мулк объектларини жамоат ихтиёрига ўтказиш ҳуқуқи; милиция ҳукмронлиги ҳуқуқи – жамоат томонидан ўз манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ўрнатиладиган чекловлар (қурилиш, йўл ҳаракати соҳасидаги, ҳудудда қурилиш олиб бориш ва ривожлантириш, атроф-муҳит муҳофазаси, ерни эксплуатация қилиш ва қайта ишлаш каби қонунчиликларга ҳудудий чекловлар киритиш); давлат ғазнасига мулкни ўтказиш ҳуқуқи (васиятнома қолдирмаган ва қонуний ворислари бўлмаган ҳолатларда мулкдорнинг ўлимидан сўнг мулкка бўлган эгалик ҳуқуқининг давлатга ўтиши). Хусуий ҳуқуқларга қуйидагилар киради: мулкка битта жисмоний ёки юридик шахснинг эгалик қилиши; қонунга мувофиқ кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар (бева хотиннинг оламдан ўтган эри кўчмас мулкининг тегишли қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи, ўзаро фарзандлар мавжуд бўлган ҳолатда бева эрнинг оламдан ўтган хотини мулкига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи – эр-хотин мулки шуни назарда тутадики, унга кўра эр-хотиннинг ҳар бири умумий мулкнинг1/2 қисмига эга бўлади); умрбод мулкка эгалик ҳуқуқи (кўчмас мулк объектларига бўлган шундай ҳуқуқки, у фақатгина мулкдорниниг ўлими билан тўхтатилади). Ҳуқуқ манбалари учта асосий гуруҳга бўлинади: кўчмас мулк соҳасида давлат даражасидаги Қонунлар ва бошқалар, уларга мувофиқ қабул қилинган меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар; ЎзР субъектлари (Тошкент ш., вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси) Қонунлари ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлари; маҳаллий ўз-ўзини бошқариш қонун ҳужжатлари ва маҳаллий меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар. ЎзР Конституцияси бутун ўзбек қонун ҳужжатлари ривожланишининг ҳуқуқий асоси бўлиб ҳисобланади. У юқори куч ва тўғридан-тўғри таъсирга эга. Ўзбекистонда қабул қилинадиган барча Қонун ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар тўлиқ ЎзР Конституцияси бўйича амалга оширилиши керак. ЎзР Конституциясида фуқаролик, ер ва уй жой қонун ҳужжатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва унинг субъектларининг ҳуқуқ ва мажбиятлари масалалари ўз ечимини топади. ЎзР Конституциясида Ўзбекистонда кўчмас мулкни қонуний ва маданий равишда бошқаришни аниқловчи асосий тамойиллар келтирилган. У “ягона иқтисодий кенгликни, товарлар, хизматлар ва молиявий воситаларнинг эркин ҳаракатини, рақобатчиликни қўллаб-қувватлашни ва эркин иқтисодий фаолиятни” кафолатлайди, бунда мулкчиликнинг хусусий ва давлат шакллари бир хилда тан олинади, ҳамда ҳимояланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси кўчмас мулкни ягона объект сифатида бошқариш, шу жумладан, олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента, ижара, заём ва бошқа битимлар соҳасида бир қатор бўлимлар мавжуд. Уй жой қонун ҳужжатлари фуқаролар, юридик шахслар, давлат бошқарув органлари ва жойлардаги давлат ҳокимият органлари муносабатларини қуйидаги масалалар бўйича тартибга солади: турар жойларга мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқининг юзага келиши, амалга оширилиши, ўзгариши ҳамда бекор бўлиши; уй жой фондини ҳисобга олиш; уй жой фонди сақлаш, қараш ва таъмирлашни таъминлаш; фуқароларнинг уй жой ҳуқуқларига риоя этилиши ва уй жой фондидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш. Кўчмас мулк соҳасида ЎзР да қонун ҳужжатлари мураккаб тизим сифатида ривожланмоқда, бу тизимни ташкил этувчи Қонунлар бўлиб ЎзР Конституцияси, давлат қонунлари, ЎзР ер ва уй жой Кодекслари, ҳамда бошқа ҳужжатлар ҳисобланади. Фуқаролик Кодекси (ФК) уй жойга мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ муҳим меъёрларни ўзида мужассамлаган (ЎзР ФК 13 ва 16 боблар). ФК29 га мувофиқ белгиланган тартибда ажратиб берилган ер участкасида қурилаётган янги уй-жойга мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. ЎзР ФК нинг иккинчи қисмида 35 боб “Уй жой ижараси” деб номланади ва одатда, тижорат мақсадида амалга оширилувчи уй жой ижарасини умумий тартибга солишга бағишланади. Шу билан бирга ЎзР ФК да уй жой қонун ҳужжатларининг мавжудлиги аниқ кўрсатилади. Давлат қонунлари орасида ЎзР нинг 08.01.2007 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фуқаролик, уй жой Кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида ва Ўзбекистон Республикаси давлат уй жой сиёсати асослари қонунини ўз кучини йўқотган деб эътироф этиш ҳақида” ги Қонуни алоҳида ўрин эгаллайди. Бу Қонун уй жой, ҳамда ер, фуқаролик, маъмурий ва бошқа қонун ҳужжатлар мёрларида конкретлашишни талаб қиладиган турли хил уй жой ва у билан боғлиқ бошқа жамоат муносабатларини тартибга солишнинг муҳим, умумий ҳуқуқий асосларини белгилайди. Қонун ЎзР фуқароларининг янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда уй жойга бўлган конституцион ҳуқуқлари реализациясининг асосий тамойилларини белгилайди, уй жой соҳасида мулкчиликнинг турли шакллари ва кўчмас мулкдан фойдаланиш турлари шаклланиши шароитида уй жой муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишнинг асосларини ўрнатади. Қонунда уй жой соҳасида хусусий мулкни ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган, кўчмас мулк объектлари ёки унинг бир қисмига бўлган хусусий мулкчилик ҳуқуқи белгиланган, шахсий ва кооператив қурилиш учун узоқ муддатли кредитлашни ривожлантириш имкониятлари кўзда тутилган. Шунингдек, уй жой соҳаси объектлари учун мулкчилик шаклининг бир туридан иккинчисига ўтиш имконияти ҳам назарда тутилган, бу эса уй жойга бўлган конституцион ҳуқуқлар реализацияси тизимининг муҳим таркибий қисми бўлиб ҳисобланади, ҳамда турар жой уйлари ва хоналари мулкдорларининг ҳуқуқларини кенгайтиради. Қонунда, шунингдек, уй жой ижараси муносабатлари (129 мод.) ҳам белгилаб қўйилган, кўп квартирали уйдаги турар жойларни ва умумий мол-мулкни сақлаш ҳаражатлари, шу ҳаражатлар ва коммунал хизматлар учун мажбурий тўловларни тўлашга ва бошқаларга бағишланган меъёрлар (132-136 мод.) киритилган. Уй жой Кодекси30 Ўзбекистондаги уй жой муносабатларини тартибга солувчи энг тўлиқ ва кодификация қилинган қонуний ҳужжат бўлиб ҳисобланади, унда ҳуқуқий меъёрлар уй жой қонун ҳужжатларининг алоҳида институтлари бўйича системалаштирилган. Бироқ уй жой Кодекси меъёрлари асосан турар жойдан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. Унда хусусий ва бошқа фондлардаги уй жой муносабатларини тартибга солишга етарлича эътибор қаратилмаган, уй жойни хусусийлаштиришнинг турли шакллари ҳам ўз аксини топмаган. Уй жой Кодекси қабул қилинганидан сўнг бир қатор янги уй жой қонунлари яратилди, Кодексга кирмаган янги тушунчалар пайдо бўлди (масалан, хусусий уй жой фонди, хусусийлаштириш ва бошқа тушунчалар). Эски уй жой Кодексидан фарқи нимада? Шартли равишда ҳозир эски Кодексни “уй жой ижарачилари кодекси” деб аталса, янги уй жой Кодекси – “мулкдор кодекси” дейилади, яъни, умуман олганда давлатнинг “уй жой” тушунчасига бўлган ёндашувининг ўзи ўзгарган. Уй жой Кодекси давлатни уй жой фондини сақлаш бўйича мажбуриятлардан деярли озод қилади. Download 3.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling