1-мавзу. Кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланишни ташкил этишнинг илмий-назарий масаллари


Download 3.44 Mb.
bet75/102
Sana18.06.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1578304
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   102
Bog'liq
КМЭФТБ ўзб китоб

Давлат қонун ҳужжатлари. Кўчмас мулк объекти сифатида ер алоҳида ҳуқуқий ҳолатга эга ва у ўзига хос жамоат-иқтисодий муносабатларнинг объекти вазифасини бажаради. Ер бўйича ислоҳотлар 1990 йилда “Ер ҳқида” ги Қонун (ЎзР Ер Кодекси қабул қилингандан сўнг ўз кучини йўқотган) ва кейинчалик, 1998 йилда ЎзР Ер Кодексининг қабул қилиниши билан бошланган.
Ер муносабатларини тартибга солишда фуқаролик ва ер қонун ҳужжатларининг ердан фойдаланиш муносабатларини тартибга солиш бўлимларидаги меъёрлар таъсирини чегаралаш тамойили қўлланилади.
Регионал қонун ҳужжатлари. Кўчмас мулкни бошқариш ва тасарруф этиш билан боғлиқ регионал муаммоларн оператив равишда ҳал қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, давлат қонун ҳужжатлари асосида, ўз қонунларини қабул қилади.
Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ҳақидаги қонун ҳужжатлари. ЎзР Конституциясига мувофиқ, шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди.31
Маҳаллий кўчмас мулкни бошқариш маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари концепциясига киради. 14.04.1999 йилда қабул қилинган №758-1сонли “Ўзини ўзи бошқариш органлари ҳақида” ги Қонунда белгиланганидек, маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг иқтисодий асоси бўлиб, улар томонидан қурилган, сотиб олинган ёки қонунан уларга ўтказилган жамоат, ижтимоий-маший ва бошқа соҳа объектлари, ҳамда транспорт воситалари, хўжалик ашёлари ва бошқа кўчар ва кўчмас мулкларни ўз ичига олувчи, мулк ҳисобланади.
Қонунга мувофиқ, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари маҳаллий мулк таркибига кирувчи кўчмас мулкка нисбатан мулкдор ҳуқуқларини амалга оширадилар, ҳамда уни вақтинчалик ёки доимий фойдаланишга топшириш, ижарага бериш, мусодара қилиш ва бошқа битимларни амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.
Ер Кодексининг асосий тамойили бўлиб ерларни қўриқлашнинг устунлиги ҳисобланади. Бу тамойил ЎзР да шу ҳудудда яшовчи халқларнинг ҳаёт ва фаолиятлари асоси сифатида ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланилиши ва қўриқланиши, ва фақатгина иккинчи навбатда ерга кўчмас мулк сифатида қаралиши ва шунга мувофиқ ер участкаларидан эркин фойдаланиш ва тасарруф этишни, атроф-муҳитга ҳеч қандай зарар етказмаган ҳолдагина, амлга ошириш муминлиги каби тушунчаларга асосланади.
ЕК нинг кейинги муҳим тамойили – ер хусусидаги низоларни суд орқали ҳал этиш тартиби.32 Ерга бўлган поймол этилган ҳуқуқларни тиклаш қуйидагича амалга оширилади:

  • давлат ҳукумат органлари ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари актларини суд томонидан белгиланган тартибда қонунга мувофиқ бўлмаган, ҳақиқий эмас деб топиш;

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган давлат ҳукумат органлари актлари ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари актлари ижросини тўхтатиш;

  • саноат, фуқаролик-уй жой ва бошқа қурилиш, фойдали қазилмалар ва торф конларини қазиш, агрокимёвий, ўрмон мелиорациасига оид, геологик қидирув ишлари, геодезия ва бошқа ишларни олиб бориш объектлар эксплуатацияси кабиларни ЎзР Ҳукумати ўрнатган тартибда тўхтатиш;

  • ҳуқуқ бузилгандан аввал мавжуд бўлган ҳолатни ва ҳуқуқни бузувчи ёки бузиш ҳавфини туғдирувчи ҳаракатлар кесишувини тиклаш.

Қонунда ердан пулли фойдаланиш тамойили ҳам муҳим аҳамиятга эга. Тўлов шакллари бўлиб ер солиғи (кўчмас мулк солиғининг кучга киришига қадар) ва ижара ҳақи ҳисобланади.
ЎзР ЕК га мувофиқ, бино (иншоот, иморат) ни хусусийлаштириш фақатгина ер участкасини хусусийлаштириш билан бирга амалга оширилади, бино (иншоот, иморат) нинг олинаётган қисми ер участкасининг тегишли қисми билан биргаликда ажратилиши мумкин бўлмаган ҳолатлар ёки ушбу ер участкаси муомаладан чиқарилган ёки уларнинг муомалада бўлиши чеклаб қўйилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ер мулкдорлари, ердан фойдаланувчилар ва ер ижарачилари ер қонунбузарликлари субъектлари бўлишлари мумкин. Мазкур категорияга кирмайдиган, лекин уларга зарар етказган фуқаролар, юридик ва мансабдор шахслар ҳам ер қонунбузарликларини содир этганлари учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Кодексга мувофиқ, ер қонунбузарликларини содир этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш ҳуқуқига эга органлар қуйидагилар:

  • ердан фойдаланиш ва уни қўриқлаш бўйича давлат назоратини олиб борувчи органлар, ҳозирги вақтда булар – ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича ЎзР Давлат қўмитаси органларидир. Улар ерни ўзбошимча ўзлаштириш ёки қонун ҳужжатларини расмийлаштирмаган ҳолда ердан фойдаланиш, ер участкалари чегараларини ажратувчи белгиларни йўқ қилиш, ўзбошимча ердан фойдаланиш ҳуқуқини топшириш, тупроқнинг унумдор қатламини ўзбошимча кўчириш, мақсадли қўлланиш соҳасида фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш бўйича мжбуриятларни бажармаслик, ерлардан мақсадли қўлланиш соҳасида фойдаланмаслик, тупроқни яхшилаш ва қўриқлаш бўйича ишларни бажармаслик учун жавобгарликка тортади;

  • сув объектларидан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш бўйича давлат назоратини олиб борувчи органлар. Улар сув объекти қўриқловчи қирғоқ бўйи ерлардаги участкани ўзбошимча эгаллаш, сувқўриқлаш зоналаридаги участка ва ерларни фойдаланишга топшириш тартибини бузиш учун жавобгарликка тортади;

  • ўрмон фондидан фойдаланиш, уни қўриқлаш ва ҳимоялаш соҳаси бўйича ваколатли органлар. Улар ўрмон фонди ёки ўрмон фондига кирмайдиган ўрмон участкасини ўзбошимча эгаллаш, ўзбошимча ердан, ўрмон фонди участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини топшириш, пичанзорлар, яйловлр, мелеоратив тизимларни йўқ қилиш ёки уларга зарар етказиш учун жавобгарликка тортади;

  • давлат табиат қўриқхоналари ва миллий боғлар ҳудудини қўриқлаш органлари. Улар алоҳида қўриқланадиган ҳудудларда табиий ресурсларни қўриқлаш ва улардан фойдаланиш тартибининг бузилиши учун жавобгарликка тортади.

Ҳавфли ер қонунбузарлигини содир этган шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси (ЎзР ЖК) нинг 196 ва 197 моддаларига биноан жиноий жавобгарликка тортилади.
Бу моддада кўзда тутилган жиноятнинг предмети ер ҳисобланади. Ерга зарар етказиш деганда тупроқнинг унумдор қатламига зарар етказиш ёки уни нобуд қилиш тушунилади. Ифлослантириш – бу ерга хос бўлмаган физикавий, кимёвий ва биологик модда ва организмларни киритишдир. Ернинг заҳарланиши шу моддаларни ундан фойдаланиб бўлмайдиган даража ерга киритилиши ҳолатида рўй беради. Шунингдек, ерлар, ер қаъри ёки уларни қўриқлаш бўйича шартларнинг бузилиши оғир оқибатларга олиб келади.



Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling