1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet28/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот цилиндирсимон, уски томони оқ, узунлиги 35 см диаметри 0,5-2 см ли илдиз бўлакларидан иборат. Илдиз сертолали бўлганидан синдирилганда осонлик билан дарров титилиб кетади. Маҳсулот ўзига хос ҳид ва ширин, шиллиқ таъмга эга.
Маҳсулот намлиги 14 %, умумий кули 7 %, хлорид кислотада эримайдиган кули 0,5 %, ёғочланган илдиз қисми 3 %, пўкак қисмидан яхши тозаланмаган илдизлар 3 % органик аралашмалар 5 % ва минерал аралашмалар 0,5 % гача бўлиши керак.
Маҳсулотни анотомик тузилиши. Кўндалангига кесиб тайёрланган илдиз препарати флороглюцин ва концентрланган хлорид кислота ёки метилан кўки бўёғи эритмаси билан бўялади. Сўнгра микроскопнинг кичик ва катта объективларида кўрилади.
Илдизнинг кўндаланг кесимида пўстлоқ (флоэма) даги толалар-стереидлар гуруҳини ва крахмал доначаларига тўла перенхима хужайраларини кўриш мумкин. Айрим йирик ва тухумсимон халта-ҳужайраларда шиллиқ моддалар учрайди. Ксилема қисми билан флоэма орасида камбий жойлашган. Ксилема трахаидлар билан ўралган катта сув найлари ва паренхима хужайраларидан ташкил топган. Ксилемада ҳам кўп миқдорда шиллиқ моддалар, крахмал доначалари билан тўлган ўзак нур ҳужайралари ксилемадан пўстлоқ томон жойлашган бўлади.
Ёғочланмаган ёш, юқори сифатли илдиз толалари флороглюцин эритмаси ва концентрланган хлорид кислота таъсирида қизил рангга кирмайди. Бу реакция ёрдамида илдизнинг юқори сифатлилигини аниқлаш мумкин.
Кимёвий таркиби. Илдиз таркибида 35% шиллиқ моддалар, 37% крахмал, 2% гача аспарагин, 4% бетин, 10,2% сахароза ва 1,7% гача мой бўлади.
Ишлатилиши. Доривор гулхайра илдизининг препаратлари ўраб олувчи, балғам кўчирувчи ҳамда яллиғланишга қарши дори сифатида ишлатилади. Дамладам фақат илдизидан совуқ сувда тайёрланади.
Доривор препаратлари. Дамлама-Decoctum Althalal. Кубик шакилда қирилган илдиз нафас йўллари касалликларида ишлатиладиган турли йиғмалар таркибига киради.


Зубтурум ўсимлигинг барги-Folum Plantaginis.

Ўсимликнинг номи-катта баргли зубтурум-Plantago major Z., зубтурумлар-Plantaginaclal оиласига киради.


Зубтурум кўп йиллик, калта ва йўғон илдизпояли, ўт ўсимлик. Илдизпоясининг юқори томонидан (ер устида) узун, қанотли, бандли илдизолди тўп барглар, пластинка томонидан эса (ер остида) жуда кўп майда илдизлар ўсиб чиққан. Гулўқи битта ёки бир нечта, туксиз бўйи 10-45 см. Гуллари оддий бошоққа тўпланган. Гули майда кўримсиз. Гулкосачаси тўрт бўлакка қирқилган, гул тожиси оч қўнғир рангли, тўрт бўлакли, оталиғи 4 та, оналик тугуни шакли хонали, юқорига жойлашган. Меваси-тухумсимон кўп уруғли кўсакча. Май-июль ойларида гуллайди.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling