1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet26/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Маҳсулот тайёрлаш. Ўсимлигидан икки хил маҳсулот тайёрланади: сер баргли ер устки қисми ва очилмаган ғунчалар. Ер устки қисмини июль ойининг бошларида (ўсимлигининг барги яшил пайтида) ўсимликни ёғочланмаган юқори қисми ўроқ билан ўриб олинади ғунчалари эса августь ойининг иккинчи ярмида, ўсимликнинг барглари тўкилиб кетган даврда йиғилади Ғунчаларни йиғиш учун ҳам ўсимликнинг юқори қисмини ўриб олинади. Йиғилган маҳсулотни 1-2 кун тўплаб қўйиб, сўнгра хирмонда яхшилаб қуритилади ва майдаланиб ёғоч қисмидан ажратиб олинади. Натижада 2 хил: барг ва майда шохчалар аралашмаси ҳамда ғунчалардан иборат тоза маҳсулот ҳосил бўлади.
Ўсимликнинг асосий таъсир этувчи бирикмаси-сантонин айниқса дармона ғунчасида қўп тўпланади. Дармона гуллай бошлаши билан сантонин жуда камайиб кетади, мевада мутлақо қолмайди. Шунинг учун хам гуллаган ўсимликдан маҳсулот тайёрланмайди.
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот икки марта ажралган барглар ва майдаланган шохчалар аралашмасидан ҳамда алоҳида саватчага тўпланган гул ғунчалардан иборат. Саватча жуда майда, тухумсимон, ўткир учли, сариқ-яшил ёки қўнғир яшил, рангли бўлиб, у 10-20 та черепицасимон жойлашган ўрама баргдан ҳамда 3-6 та икки жинсли, найчасимон, очилмаган гуллардан ташкил топган. Саватчанинг узунлиги 2-4 мм, эни 1-1,5 мм. Маҳсулот ўзиги хос хидли ва аччиқ ёқимли таъмга эга.
Маҳсулотнинг намлиги 13 % умумий кули 9 %, 10 % ли хлорид кислотада эримайдиган кули 2 %, поя ва барг аралашмалар 2% ва менирал аралашмалар 1 % дан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Маҳсулотнинг анотомик тузилиши. Саватча ишқор эритмасига солиб қайнатилади, сув билан ювилади, сўнгра нини билан ўрама баргни ва найсимон гулни ажратиб олиб, хлорогидрат эритмаси ёрдамида микроскоп остида кўрилади.
Ўрама баргнинг хар икки томонида ўртадаги йирик томирлар бўйлаб кетган қалин деворли хужайралардан иборат склеренхима механик тўқимаси, ўрама баргнинг юпқа қисмида эса айрисмион, икки учли туклар хамда эфир мойли сарғиш рагли безлар учрайди. Безлар мураккаб гуллар оиласига хос типда тузилган бўлиб, умумий кутикула билан қопланган 2 қаторда 4 қаватдан жойлашган эфир мойи ишлаб чиқарувчи хужайралардан ташкил топган. Эфир мойли безлар найчасимон гулларда ҳам бўлади.
Кимёвий таркиби ғунчалар таркибида 7% гача асосий таъсир этувчи бирикма-сантонин бўлади. Поясининг юқори қисми ва барг аралашмасида эса 5,4% гача сантонин бор. Маҳсулот таркибида сантониндан ташқари 1,5-3% гчач эфир мойи, аччиқ моддалар, бўёқ моддалар, олма ва сирка кислотлари учрайди.
Дармонининг эфир мойи 70-80% цинсол, пинен, терпинен, камфора, карвакол, сеисветрилен ва бошқа бирикмалардан иборат.
Маҳсулот таркибида 2,5% дан кам сантонин бўлмаслиги керак.
Сантонин учувчан модда. Маҳсулот таркибида сантонин бор-йўқлигини микросублимация реакцияси ёрдамида аниқлаш мумкин. Микросублимацмя натижасида ҳосил бўлган, ғунчадан ажралиб чиққан томчига хлор-рух-йод эритмаси таъсир эттирилса, сантонин қўнғир рангга, натрий метилатнинг метил спиртидаги эритмаси таъсир эттирилганда эса, қизил рангга бўялади.
Ишлатилиши. Гулғанчаси ва унинг препаратлари думалоқ гижжаларни (айниқса аскаридаларни) ҳайдаш учун ишлатилади.
Маҳсулот олинган эфир мойи-дарминол бактерацид таъсирга эга, у антисептик дори сифатида, бод, экзема ва бошқа касалликларни ҳамда рентген нури таъсирида куйган жайларни даволашда ишлатилади.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling