1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet27/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Доривор препаратлари. Сантонин-Santonim (парошок ва таблетка ҳолида истеъмол қилинади) гул ғунчаси-Glos Cinal (Мураббо, асал) қанд билан истеъмол қилинади
ПОЛИСАХАРИДЛАР (ГОМОГЛИКОЗИДЛАР) САҚЛОВЧИ ДОРИВОР ЎСИМЛИК ХОМ АШЁЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, САҚЛАШ УСУЛЛАРИ.
Гулхайра ўсимлигининг илдизи-Radix Althelac.
Ўсимлик номи-Доривор гулхайра-Althala offocnalis L;
Гулхайралар-Malvecelc оиласига киради.
Гулхайра кўп йиллик, бўйи 150-160 см га етадиган ўт ўсимлик. Илдизпояси-калта, йўғон кўп бошли. Ўқ илдизи 50 см узунликда бўлиб, юқори қисми ёғочланмаган. Пояси битта ёки бир нечта, тик ўсувчи цилиндирсимон, кам шохли пастки қисми ёғочланган. Барги оддий, банди билан пояда кетма-кет ўрнашган, поянинг юқори қисмидагилари бутун тухумсимон, ўрта ва пасткилари эса уч ёки беш бўлакли. Қўшимча барги майда, ингичка лентасимон ва чизиқсимон. Барг пластинкаси тишсимон қиррали. Поя, шох ва барг сер тук бўлганидан кулранг-яшил тусда. Гуллари барг қўлтиғи, поя ва шохлари учига жойлашган. Гулкосачаси шона қаватли. Пастки косача 8-12 бўлакка ажралган, устки косачаси эса беш бўлакли. Косача барглари мева билан қолади. Тожибарги 5 та бўлиб, пушти рангда; оталиғи кўп сонли, улар бирлашиб найча ҳосил қилади. Оналик тугуни 15-25 хонали, юқорига жойлашган. Меваси-ясси юмалоқ, серуруғли, қуруқ мева.
Июнь ойидан сентябрь ойигача гуллайди. Меваси июль ойида пишади.
Географик тарқалиши. Доривор гулхайра ариқ, кўл бўйларида, ўтлоқда, тўқайларда, бутазорлар орасида ўсади. Қозоғистон ва Ўрта Осиёда учрайди.
Маҳсулот тайёрлаш. Ўисмлик илдизи белкурак, кетмон ва бошқа асбоблар билан ковлаб олинади. Илдизининг ёғочланган қисми ва майда илдизлари қирқиб ташланади. Фақат ёғочланмаган юмшоқ қисми ва йўғон қисмлари қолдирилади. Плантацияда ўстириладиган ўсимлик 2-3 ёшга киргандан сўнг илдизи ковлаб олинади. Ва йиғилган илдизларни тупроқдан тозалаб, сўлитилади. Сўнгра пичоқ билан кулранг пробка қисми кесиб ташланади.
Маҳсулот сўкичакларда 400С дан ортиқ бўлмаган хароратда қуритилади.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling