1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Астрагал елими-тракагант-Gummi Tragacanthe


Download 1.74 Mb.
bet34/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Астрагал елими-тракагант-Gummi Tragacanthe


Ўсимлик номи. Астрагал турлари: Asrtagalus miletocladis Frayn et Sint., Astragalus microcephalus wild ва бошқалар; капалак гуллилар-Yeguminosae Papilionatac оиласига киради.
Елим ҳосил қилувчи астрагал турлари бўйи 1 м бўлган сершохли бута. Барглари жуфт патли мураккаб. Барглари жуда майда, жуфт-жуфт бўлиб барг қўлтиғида жойлашган. Гул қисмлари капалак гуллиларга хос тузилган.
Меваси-бир уруғли, сертук, пишганда очилмайдиган дукаккли.
Июнь-июл ойларида гуллайди.
Географик тарқалиши. Елим олинадиган астрагаллар Туркманистон, Тожикситон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Арманистоннинг тоғли туманларида денгиз сатҳидан 1000-1400 м баландликда ўсади.
Маҳсулот тайёрлаш. Елим олиш учун ўсимлик танасини пичоқ билан ёки бошқа асбоб билан шамол турмаган вақтда тилиб қўйилади. Бунга ўсимликнниг танасидан оқиб чиққан суюқлик тупроқ, қум ва бошқалар билан ифлосланиши мумкин. Пўстлоқ тилиб қўйилгандан 5-6 кун ўтгач, ҳосил бўлган елим йиғиб олинади ва навларга ажратилади.
Маҳсулотни ташқи кўриниши. Астрагал елими турли шаклдаги бўлаклардан иборат. Юқори нави оқ рангли, мўрт, паст нави эса сариқ ёки қўнғир рангли бўлиб, қийин синади. Тракагант қийинлик билан кукунга айланади. Уни кукунга айлантириш учун 400С да қиздириб (юқори хароратда сарғайиб кетади), темир ҳавончада янчилади. Тракагант кукуни 50-80 қисмгача сувни шимиб олади.
Кимёвий таркиби. Тракагант таркибида 60-70% бессорин, 8-10% арабин, крахмал, клетчатка, органик кислотлар ҳамда бўёқ, шиллиқ ва азотли моддалар бўлади.
Ишлатилиши. юқори навли (оқ рангли) тракагант фармацевтикада таблетка, ҳаб дори тайёрлашда (бирлаштириувчи модда сифатида) ва озиқ-овқат саноатида; паст навлари (сариқ ёки қўнғир рангли) эса техникада ишлатилади.


Ўрик елими-Gummi Armeniacal


Ўсимликнинг номи. Ўрик-Armeniaca vildaris яъни атиргуллилар-Rosaceae оиласига киради.
Ўрик бўйи 5-8, баъзан 17м гача етадиган дарахт. Барги тухумсимон, аррага ўхшаш қиррали бўлиб, банд ёрдамида пояда кетма-кет ўрнашган. Гуллари олхўригуллилар оиласига хос.
Меваса-данакли ҳўл мева. Март-апрел ойларида (барг чиқармасдан олдин) гуллайди, меваси июнь-августда пишади.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling