1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet32/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Кимёвий таркиби. Зиғир уруғи таркибида 30-48% қурийдиган мой, 5-12% шиллиқ моддалар 18-33% оқсил моддалар, 12-26% углеводлар, ферментлар ва каротин бўлади. Ўсимликнинг ҳамма органларида (айниқса майсасида) лимаперин гликозиди учрайди. Бу гликозид липаза ферменти таъсирида цилнид кислота, глюкоза ва ацетонга парчаланади.
фермент H3C
C10H17NO6 C6H12O6+HCN+ C =O
t0+H2O глюкоза цилинд H3C Ацетон
кислота
Ишлатилиши. Зиғир уруғи ўрб олувич ва ич юмшатувчи дори сифатида ишлатилади. Шиллиқ эритмаси тайёрлаш учун уруғи бутунлигича иссиқ сувда (1:30) чайқатилади. Шиллиқ моддалар уруғининг эндоспермаси қаватида бўлганидан тезда сувда эриб ажралиб чиқади. Кунжара кукуни (баъзан бутун уруғни янчиб тайёрланган кукун) тананинг оғриқ жойига қиздириб қўйилади.
Зиғир мойи медицинада, озиқ-овқат саноатида ва техникада ишлатилади.
Зиғир поясини ивитиб тола олинади. Бу тола тўқимачилик саноатида кенг қўлланилади.
Доривор препаратлари. Шиллиқ эримаси-Mucilago seminis Yini, 15-20% қайнатма-Decoctum seminis Yini, уруғ кукуни (уни) Farina Yini.


Шиллиқ моддалар, дарахт елимлари.

Ўсимликда учрайдиган шиллиқ моддалар ҳар хил бирикмалар аралашмасидан ташкил топган бўлиб, улар таркибида асосан полисахаридлар-петозан ва қисман гексазанлар учрайди.


Шиллиқ моддалар ҳужайра ичи ҳамда оралиқ бирикмаларининг шиллиқланишидан ҳосил бўлади. Айрим ҳужайра ва тўқималар (камбий, ўзак, ўзак нурлари) шиллиқланиши мумкин.
Шиллиқ моддалар одатда 2 гуруҳга бўлинади:

  1. Нормал шиллиқ моддалар. Булар ўсимлик тараққиёти даврида шу ўсимлик хаёти учун ниҳоятда зарур бирикмалар сифатида вужудга келади.

  2. Потологик шиллиқ моддалар. Ташқи таъсирга (бута ва дарах пўстлоқлари ёрилиши, тешилиши ва шунга ўхшаш) реакция сифатида вужудга келади.

Нормал шиллиқ моддалар ўсимликларнинг хамма органларида ҳам бўлиши мумкин. Асосан улар эндоспермасида ёки махсус шиллиқ сақловчи хужайраларда тўплайди. Улар баъзи ўсимликлар масалан, зиғир, бехи, хантал ва бошқаларнинг фақат уруғидаги эпидермисда, гулхайра, мойчечак ва бошқа ўсимликларнинг эса барги, гули илдизпояси, илдизи ва тугунакларидаги махсус шиллиқ сақловчи хужайраларида тўпланади. Нормал шиллиқ моддалар ўсимлик ҳаётида муҳум аҳамият касб этади. Улар су таъсирида шишади ва узоқ вақтгача ўзида намлик сақлайди. Шунинг учун ҳам бу моддалар қурғоқчиликда ўсадиган ўсимликларни (ва тасодифан қурғоқчилик бўлиб қолганда ҳам) қуруб қолишидан сақлайди. Бундан ташқари шиллиқ моддалар ўсимликни хаддан ташқари қизиб кетишидан сақлайди. Эпидермис ҳужайраларидаги шиллиқ моддалар уруғнинг ерга ёпишиб туришига ва унушига ёрдам беради. Баъзан бу бирикмалар ўсимлик учун заҳира озуқа моддаси бўлиб ҳам хизмат қилади. Шиллиқ моддалар ўсимликларнинг кўпайишида маълум аҳамиятга эга эканлигини кейинги вақтларда аниқланмоқда.


Ўсимлик шиллиқ моддалари сувда яхши эриб, ёпишқоқ каллоид эритма ҳосил қилади. Бу эритмадан шиллиқ моддаларни спирт ёрдамида чўктириш мумкин. Шиллиқ моддалар кислоталар таъсирида гидролизланиб, 95% пентозалар (арбиноза ва ксилоза) оз миқдорда галактоза, лактоза, глюкоза урон кислота ва фурфу3рл ҳосил қилади.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling