1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet42/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Маҳсулотни ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот думалоқ ёки бир оз чўзиқроқ шакилли, серсув, данакли мевалардан иборат. Пишган мева хушбўй ҳидли тилла-сариқ ёки қизғиш рангга бўялган бўлиб, узунлиги 0,8-1 см. Данаги силлиқ, тўқ жигар ранг, тухумсимон, узунасига жойлашган жўяклари бор.
Кимёвий таркиби. Чаканда ўсимлиги меваси таркибида 450 мг% С, 0,035 мг% В1, 0,056 мг% В2, 145 мг% Е витаминлари, 60 мг% каротин ва бошқа каратиноидлар, 0,79 мг% фолий кислота, 8 % гача (меванинг юмшоқ қисмида) ёғ, изораметин, 3,56 % қанд, 2,64 % органик кислотлар (асосан олма ва винокислоталар), ошловчи ва бошқа моддалар бўлади.
Уруғи таркибида 12,5 % ёғ хамда 0,28 мг% В1, 0,38 мг% В2, 14,3 мг% Е витаминлари 0,3 мг% каротин бор.
Чаканда мойи ярим қурувчи, қуюқ консистенцияли, тўқ сариқ рангли бўлиб, ўзига хос ҳидга ва таъмга эга. Мой олеин, стеарин, линоь ва пальмитин кислоталарининг лецеридларидан ташкил топган бўлиб, таркибида 180-250 мг% каратиноидлар, 40-100мг% каратин, 110-165 мг% Е витаминлари бўлади.
Ишлатилиши. Чаканда мойи нур таъсиридан зарарланган тери, шиллиқ қаватлар, яралар ваи қизилўнгач ҳамда ошқозон шиллиқ қавтларикасалликларини ва баъзи гнекологиккасалликларини даволашда ишлатилади.
Доривор препарати. Чаканда мойи-Olium Hippophles.
Ёнғоқ дарахтининг барги-Folum Juglandis.

Ёнғоқ 20-35 м баландликдаги дарахт.


Маҳсулот тайёрлаш. Ёнғоқ дарахтининг барги июнь ойида асосий барг бандидан баргчаларини ажратиб териб олинади. Йиғилган баргни қуритмасдан ёки қуритилган ҳолда ишлатилади. Юпқа қилиб ёйиб қуёшда қуритилади.
Барг тезда қуритилмаса, қорайиб кетади. Қуритилган баргда бальзам хиди қолмайди.
Маҳсулотни ташқи кўриниши тайёр маҳсулот чўзиқ тухумсимон, текис қиррали, тўқ яшил арнгли, бандсиз баргчалардан (барг бўлакларидан) ташкил топган. Баргчанинг иккинчи тартибдаги томирлари учунчи тартибдаги томирлари билан бирлашиб, жуда тўғри параллел қаторлар ҳосил қилади. Баргчанинг узунлиги 10 (баъзан 16) см, эни 6 см.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling