1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet43/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Кимёвий таркиби. Маҳсулот таркибида 4-5% аскарбин кислота, каротин ҳамда Р ва В1 витаминлари, 0,03 % эфир мойи, 3-4 % ошловчи моддалар, элагг ва галлус кислотлар, флаваноидлар (0,2 % кварцетиннинг 3-арабинозид гликозиди), α-гидроюглон (1,4,5,-триоксинофтол), β-гидроюглон ва α-гидроюглон гликозиди бўлади. α-гидроюглон тез оксидланиб батерицид хоссага эга бўлган юглонга айланади.
Ишлатилиши. ҳалқ табобатида баргшидан тайёрланган дамлама (шуннигдек барг йиғмалари таркибида ҳам) болаларнинг рахит ва ширинча (золутуха) касалликлари ҳамда яраларни даволашда ишлатилади. Хозир баргдан ажратиб олинган юглон препаратлари тери сили, стафилакокки ва стрептококи микроблари пайдо қилган тери касалликлари, силлиқ терининг сурункали эпидермофит касаллигини даволашда қўлланилмоқда.
Доривор препаратлари. Юглондан тайёрланган суртмалар, суспензиялар ва эритмалар.
К витаминига бой бўлган маҳсулотлар.
К витамини, фитохинон, филохинон, (2-метил-3-фитол-1,4 нертохинон) сариқ рангли ёпишқоқ ёғсимон модда бўлиб, сувда эримайди, метил спиртида ёмон, бензин, бензол, эфир, ацетон, ёғ ва бошқа органик эритувчиларда яхши эрийди.
К витамини табиатда кенг тарқалган. У асосан ўсимликларнинг яшил қисмида учрайди. К витамини қон оқишини тўхтаиш (қонни иввитиш) таъсирига эга. Ўз таркибига шу витаминни сақловчи ўсимликлардан тайёрланган дори турлари, асосли қон оқимини тўхтатувчи дори сифатида ишлатилади.


Чаён ўт ўсимлигининг барги-Folim Urtical


Ўсимликнинг номи. Чаён ўт (чанқоғич, гезанда) Urtica dioica Z., чанқоғичгуллалар-Urticaccel оиласига киради.
Чаён ўт кўп йиллик, кўпинча икки уйли. Бўйи 60-100 см, баъзан 150 см етадиган ўт ўсимлик. Илдизпояси ер остида судиралиб ўсади. Пояни тик ўсувчи тўмтоқ, мўрт қиррали, шихланмаган, баъзан қарама-қарши шохланган. Барги оддий бўлиб, пояда банди билан қарама-қарши жойлашган. Гуллари майда, яшил рангли, барг қўлтиғидан чиққан бошоққа тўпланган. Гули бир жинсли, гулқўрғони оддий, тўрт бўлакка қирқилган. Оталик гуллари оталиги 4 та, оналик гулларида оналик тугуни бир хонали, юқорига жойлашган. Меваси-тухумсимон ёки элипесимон, сариқ-кул ранг тусли ёнғоқча. Ўсимликнинг ҳамма қисми ачитувчи туклар билан қопланган.
Июнь ойининг ўрталаридан бошлаб кузгача гуллайди.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling