Доривор препаратлари. Дамлама ва суюқ экстракт-Exsractum Urtical fludum. Маҳсулот ошқозон кассаликларида ҳамда қон тўхтатиш учун ишлатиладиган чой-йиғмалар таркибига киради.
Жағ-жағ ўсимлигининг ер устки қисми нечва Bursal-pastoris
Ўсимликнинг номи. Жағ-жағ (ачамбити)-capsella bursa-pastoris Medic, бутгуллилар-Crusciferal оиласига киради.
Жағ-жағ бир йиллик, бўйи 20-30 (баъзан 60) см га етадиган ўт ўсимлик. Пояси битта баъзан бир нечта, тик ўсувчи шохланган ёки шохланмаган. Илдиз олди барглари бандли, чўзиқ лентасимон бўлиб, турлича қирқиланган барг пластинкасига эга. Поядаги барглари майда бўлади. Гуллари шингилга тўпланган. Меваси-қўзоқча.
Апрель ойидан бошлаб кузгача гуллайди, меваси июндан бошлаб етилади.
Географик тарқалиши. Узоқ шимол ва чўл туманларидан ташқари барча аҳоли яшайдиган ерларда, йўл ёқаларида, ўтлоқларда ва бегона ўт сифатида экинлар орасида ўсади.
Маҳсулот тайёрлаш. Ўсимллик гуллаши ва меваси етилиши даврида илдизи билан суғирилаб олинади. Илдизини (баъзан илдиз олди барги билан) ташлаб юбориб, қолган қисмини салқин жойларда қуритилади.
Маҳсулотниннг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот поя, барг, гул ва хом мева аралашмаларидан иборат. Пояси сийрак баргли, шохланмаган ёки шохланган, қиррали, туксиз ёки туклар билан қопланган, узунлиги 20-50 см бўлади. Илдиз олди барглари (агар маҳсулотда бўлса) чўзиқ лентасимон, банд томонига қараб торайиб борувчи, кемтик тишсимон, қиррали ёки патсимон кесик, баъзан текис қиррали бўлади. Поядаги барглари майда, лентасимон, текис қиррали бўлиб, бандсиз кетма-кет ўрнашган, гуллари оқимтир рангли, шингилга тўпланган. Косача ва тожибарглари 4 тадан, оталаги 6 та, шундан 2 таси калта, оналик тугуни 2 хонали, юқорига жойлашган. Меваси-тескари учбурчак ёки юраксимон чўзоқча. Мевасининг узунлиги 5-8мм, эни 4-5мм.
Маҳсулот кучсиз, ўзига хос ҳидга ва аччиқ таъмга эга. Маҳсулот намлиги 13 %, умумий кули 10 %, 10 % ли хлорид кислотада эримайдиган кули 2 %, тешигиннг диаметри 3 мм ли элакдан ўтадиган майдаланган қисмлар, илдизидан ажратилмаган поялар ва айрим ҳолдаги илдизлар, тўкилган мевалар ва замбуруғ билан зарарланган ўсимлик бўлаклари 5 %, органик аралашмалар 2 % ва минирал аралашмалар 1 % дан ошиқ ҳамда 700 спирт ёрдамида ажратиб олинадиган экстракт моддалар 10 % дан кам бўлмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |