1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet38/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Кимёвий таркиби. Маҳсулот таркибида (қуруқ ҳолда ҳисоблаганда) 4-6. Баъзан 18% гача С, 0,03 мг В2, К (1г маҳсулотда 40 биологик бирлик миқдорда), Р витаминлари. 12-18 мг% каротин, 18% атрофида қандлар, 4,5% ошловчи моддалар, 2% атрофида лимон кислота, 3,7% пектин ва бошқа моддалар бўлади.
С витамини бутун холдаги маҳсулотда 1%, тозалаб қирқилганда 2% кукун ҳолидагида эса 1.6% дан кам бўлмаслиги керак. Наъматак уруғида мой. Илдизи ва баргида ошловчи моддалар бор.
Ишлатилиши наъматик ўсимлигининг меваси таркибида бир неча хил витаминлар аралашмаси бор, шу сабабли препаратлари авитаминоз касалликларида ишлатилади.
Доривор препаратлари. Мевасидан дамлама, экстракт ва шарбат (ҳўл мевадан) ҳамда таблеткалар (кукинидан) тайёрланади. Мева витаминли ва поли витаминли чойлар-йиғмалар таркибига киради. Ҳўл мевадан яна турли витамин концентратлари ва витаминга бой озиқ-овқат концентратлари тайёрланади.
Қора смародина ўсимлигининг барги ва меваси-Folium ot Fructus Ribus nigri.


Ўсимлик номи. Қора смародина-Ribes nigrum Y., тошёрарлар-Saxifragacea оиласига киради. Қора смарродина бўйи 1-1,5 (баъзан 2 ) м бўлган бута. Поясининг пўстлоғи тўқ-қўнғир ёки қизил-жигарранг тусли бўлади. Барги панжасимон 3-5 бўлакли бўлиб, банди билан пояда кетма-кет ўрнашган. Гуллари шингилга тўпланган. Косачабарги 5 та, тожибарги 5 та, пушти-кулранг, оталиги 5 та, оналик тугунибир хонали, пастга жойлашган. Меваси хушбўй ҳидли, юмалоқ шакилли, кўп уруғли ҳўл мева.
Май-июнь ойларида гуллайди, меваси июл-август ойларида пишади:
Географик тарқалиши. Қора смародина ёввойи ҳолда Европа ўрмон минтақасида, нам ўтлоқларда, ботқоқ четларида ўсади. Ўзбекистонда маданий ҳолда ўстирилади.
Маҳсулот тайёрлаш. Қора мародина ўсимлигининг барги гуллашидан олдин ёки гуллаганида, меваси эса пишганида териб олинади. Йиғиб олинган барг салқин ерда, меваси эса печларда қуритилади. Ҳўл мевадан витамин шарбати ҳам тайёрланади.
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот қуритилган барглардан ва қуритилган мевадан (айрим-айрим ҳолда) иборат. Барги 3-5 панжасимон бўлакли бўлиб, бўлакларининг учбурчак шакли йирик тишсимон қиррали. Баргнинг узунлиги 10 см га етади. Барг пластинкасининг юқори қисми туксиз, пастки томони томирлар бўйлаб туклар билан қопланган. Бу ерда сариқ рангли майда безлари ҳам бўлади. Барг ўзига хос хушбўй ҳидга эга.
Меваси шарсимон, қора рангли, бурушган кўп уруғли бўлиб, юқори томонида парда шаклида қора рангли гулкосачаси қолдиғи сақланиб қолган. Мевасинниг ташқи томонида тилла-сариқ рангли эфир мойли безлари бор. Меваси нордон таъм ва хушбўй ҳидга эга.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling