1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet69/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Маҳсулот тайёрлаш. Маҳсулот йиғиш вақти ер иқлимига қараб белгиланади. Чучук мия ўсимлигининг илдизи белкурак, кетмон, кўп бўлса трактор билан кавлаб олинади.
Тиббиётда чучук миянинг тозаланмаган илдизи Rdix Glycyrrhizal naturalis ва кўк қисмидан тозаланган илдизи-Radix Glycirrharal manclata ишлатилади. Тозаланмаган илдиз қуйидагича тайёрланади: ковлаб олинган илдиз ғарам қилиб тўплаб, устини қамиш билан ёпиб қўйилади. Илдизлар тез қуриши учун қайта-қайта ғарам қилинади, айни вақтда уларни бир-бирига уриб, тупроқлардан тозаланади. Қуриган илдизларни пресслаб, тойланади, сўнгра сим билан боғлаб омборга жўнатилади. Бу-учунчи навли маҳсулот ҳисобланади. Тозаланган илдиз қуйидагича тайёрланади. Ўсимликнинг ер ости қисмини бел билан ковлаб олиб, навларга ажратилади. Калта, ингичка, қийшиқ, ковлаш вақтида синган, қўнғир доғли илдизлар ва илдизпоя алоҳида ажратиб олинади. Булар тозаланмаган илдиз ҳисобланади. Узун тўғри илдизлар эса йўғонлиги ва узунлигига қараб ажратилади. Ажратиб олинган илдизларни сўлитиб, қўнғир рангли пўкакларини пичоқ билан ёки машинади қириб ташлаб очиқ ҳавода қуритилади. Бу иккинчи навли маҳсулот ҳисобланади.
Алоҳида ажратиб олинган йўғон ва верикал илдизлар бин неча кун салқин ерда сўлитилади. Сўнгра илдиз пўкагини пичоқ билан қирқиб очиқ ҳавода қуритилади. Қуриган илдиз синчиклаб қайта кўздан кечирилади. Пўка қолдиқлар бўлса маҳсулот қайта тозаланади. Бундай илдизлар маҳсулот қайта тозаланган илдиз-Radix Glycyrrhiral bistnnudata деб аталади. Бу маҳсулотнинг устки томони оч сариқ бўлиб, биринчи навга киради.
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот пўка қисмидан тозаланмаган ва тозаланган илдиздан иборат. Илдиз бўлаклари цилндрсимон, ҳар хил узунликда, йўғонлиги 5-50 мм ва ундан ортиқ бўлади. Илдиз пояга тутушган илдиз йўғонлиги баъзан 15 см бўлади. Тозаланмаган илдизларнинг устки томони бир оз буришган, қўнғир, тозаланган илдизларнинг устки томони оч сариқдан (I-нав) қўнғир сариқ (II-нав) ранггача бўлади. Маҳсултнинг ичи оч сариқ рангли ва сертола. Маҳсулот ҳидсиз бўлиб, жуда ширин таъмга эга.
Майдаланмаган илдизнинг намлиги 14% (кукун ҳолидагисида 10%), умумий кули тозаланмаган илдизда 8% (тозаланган илдизда 6%, кукунида 7%), 10% ли хлорид кислотада эримайдиган кули тозаланмаган илдизда 2,5% (кукунда 1,5%) дан ошмалиги керак.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling