1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet71/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Географик тарқалиши. Чўл ва ярим чўл туманларидан ташқари ҳамма ерларда учрайди. Қирқ бўғим ўсимлиги асосан ариқ бўйларида, қумли ўтлоқларда, буталар орасида, ўрмонларда экинзорларда ўсади.
Маҳсулот тайёрлаш. Ёз ойларининг ўрталарида ўсимликнинг ер устки қисми, яъни ёзги спора ҳосил қилмайдиган пояси ўриб олинади.
Ҳаво кириб турадиган салқин ерда қуритилади.
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот ўсимликнинг ер устки қисмидан ташкил топган. Пояси қаттиқ бўғимли, 16-18 қиррали, узунлиги 30 см бўлиб, бўғим оралиқларининг ичи ковак. Поя бўғимларидан тўп-тўп шоҳчалар ўсиб чиқади. Ва халқа шаклида бўғимни ўраб олади. Шохчалари тўрт-беш қиррали, юқори томонга қийшиқ йўналган. Барги яхши тараққий этмаган. Редукцияланган тангчасимон бўлиб, поя бўғиимларида таги билан доира шаклида ўрнашиб, найчасимон қин ҳосил қилади. Поядаги қиннинг тишчалари қора-қўнғир рангли, ўткир учли, учбурчак-лентасимон бўлиб 2-3 таси бир-бири билан бирлашган (шохчаларини кўчириб олингандан сўнг кўринади) шохчалардаги қин тишчасипадасимон, узун ўкир учли (учи шохчага ёпишмаган), яшил рангли. Маҳсулот яшил-кулранг тусли бўлиб, ҳидсиз нордонроқ таъмга эга.
Маҳсулотнинг намлиги 12%, умумий кули 25%, 1 смгача узунликдаги майдаланган қисмлар 10%, органик аралашмалар 5% ҳамда минерал аралашмалар 1% дан ошмаслиги лозим.
Кимёвий таркиби. Маҳсулот таркибида 5% яхши ўрганилмаган эквизетомин сапонини (гидролизланганда эквизетогенин, фруктоза ва арабинозага парчаланади) ҳамда никотин, эквизетин (палюстрин) алкалоидлари, флаваноидлар, 0,03-0,19% С витамини, 4,7 мг% каротин, олма, аконит, оксалат ва 25% гача сликат (органик брикмалар билан бирлашган ва сувда эрийдиган шаклда) кислотлар бўлади. Булардан ташқари маҳсулот таркибида ошловчи, аччиқ моддалар ва смолалар учрайди.
Ишлатилиши. Қирқ бўғим препаратлари қон айланиши етишмовчилигида, сийдик пуфаги яллиғланишида ва сийдик йўллари касаллигида сийдик ҳайдовчи модда сифатида ишлатилади. Булардан ташқари дала қирқ бўғими ўпка сили касаллигининг баъзи шаклларини даволашда ҳамда бачадондан қон оққанда, шунингдек бавосил касаллигида қон тўхтатувчи модда сифатида қўлланилади.
Дала қирқ бўғими ўсимлигининг препарати буйракнинг баъзи касалликларида (нефрит касаллигида ичилмайди) ишлатилади.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling