1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet2/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Ўзбекистон флорасида учрайдигин асосий доривор ўсимлик турлари, биологияси, экологияси, географик тарқалиши ва ресурслари ҳамда уларнинг фармацевтика саноатидаги аҳамияти.
Тиббиёт аммалиётида қўлланиладиган дори воситаларнинг 38-40% ини ўсимликлардан олинадиган препаратлар ташкил қилади. Баъзи оғир касалликларни даволашда ишлатиладиган муҳим аҳамиятли айрим доривор препаратларни (юрак гликозидлар, қатор алкалоидлар, терпенлар, сапонинлар, стероид ва фенолли бирикмалар ва бошқа биологик фаол моддалар) шу вақтгача синтез йўли билан олиш имкони бўлмади. Уларни олиш манбаи ҳозиргача фақат ўсимликлар бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон майдони турли иқлим ҳудудларидан ташкил топганлиги боис унинг флораси жуда бой. Унда 4000 дан ортиқ ўсимлик турлари бўлиб, шулар ичида 600 яқин тури доривор ўсимликлар ҳисобланади. Аммо уларнинг ҳаммасидан ҳам тиббиёт амалиётида касалликларни даволаш учун ҳали тўлиқ фойдаланилмайди. Фақат 250 га яқин туридаги доривор ўсимлик лардан тиббиёт амалиётида, қолганлари эса ҳалқ табобати ва фармацевтика саноатида фойдаланилади.
Маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири, доривор ўсимликлар хом-ашёсидан замонавий дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этишдир. Дунё аҳолиси томонидан истеъмол қилинадиган умумий дори воситаларида табиий ўсимликлардан тайёрланган дори воситаларининг қисми ўсиш суръати ортмоқда. Ҳозирги кунда ривожланган мамлакатлар фармацевтика бозорида шундай дори воситаларининг улуши 50-60%гача етади1.
Ўзбекистонда ҳам, МДҲнинг бошқа давлатлари қатори, аҳоли томонидан истеъмол қилинадиган дори воситаларининг асосий қисми, яъни 85-90%ни кимёвий синтезланган фаол қўшимчалардан тайёрланган дори воситалари ташкил этади. Ва бу фармацевтика компаниялари импортининг асосий қисмини ташкил этади. Маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларининг фақатгина 3% дагина табиий ўсимликлар компонентлари иштирок этади.
Мамлакатимизда, кўпгина дори воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асосий фармацевтика субстанцияларининг саноат синтезининг мавжуд эмаслиги, табиий хом-ашёдан тайёрланган субстанцияларни ишлаб чиқаришни, кўпгина касалликларни даволашда фойдаланиладиган замонавий, юқори технологияли ва арзон дори воситаларининг кенг ассортиментини яратишни тақозо этади. Бироқ, ўсимликларни ёввойи тарзда териб олиш, ўрнатилган стандартлардаги ва керакли миқдордаги хом-ашёни олишнинг иложи йўқлиги, саноат плантацияларини яратишни талаб қилади. Доривор ўсимликшуносликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин: - ёввойи тарзда териб олиш (табиатни муҳофаза қилиш йўли билан ҳажмларни кўпайтириш); - маданий доривор ўсимликларнинг саноат плантацияларини барпо этиш; - янги доривор ўсимликларни билан танишиш ва экишни ўзлаштириш, тажриба участкаларини ташкил этиш; - ноёб доривор ўсимликлар турларини маданийлаштириш учун махсус шароитлар яратиш (иссиқхона ва бошқалар).
Ушбу вазифаларни ечимини топиш учун Вазирлар Махкамасининг «2015-2017 йилларда ўрмон хўжаликларида доривор ўсимликларни етиштириш, йиғиш ва ундан хом-ашёларни қайта ишлашни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида», «Махаллий фармацевтика корхоналарида доривор ўсимликлардан тайёр дори воситалари ва биолагик фаол қўшимчаларни (БАД) ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикаси махаллий фармацевтика тармоғи салохиятини ошириш билан бирга, импорт ўрнини босувчи дори воситаларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги бир қатор баёнлари тасдиқланди.
Доривор ўсимликшуносликни ривожлантириш ишларига Давлат табиат қўмитаси, ўрмон хўжаликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзфармсаноат» АК ва «Дори-дармон» АКлар жалб қилинган. Ўрмон хўжаликлари томонидан тайёрланган доривор ўсимликлар хом-ашёсини етказиб беришни мақбуллаштириш мақсадида «Ўзфармсаноат» АК ҳузурида «Ўзфармтаъминот» УК ташкил этилди.
Ўтган давр мобайнида қуйидаги ишлар амалга оширилди: - доривор ўсимликшуносликни ривожлантириш Дастури ишлаб чиқилди ва тасдиқланди; -янги норматив қоида ва ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва тасдиланди, рухсат берувчи ҳужжатлар мукаммаллаштирилди, доривор ўсимликлар хом-ашёсини етиштириш, йиғиб олиш ва тайёрлашдан бошлаб тайёр дори воситалари ва БФҚ (био фаол қўшимча) ларни ишлаб чиқаришда мувофиқлаштириш механизм яратилди ва амалда фойдаланилмоқда; - энг талабгир бўлган доривор ўсимликлар учун 4,0 минг гектар майдонларда саноат плантациялари яратилди; - доривор ўсимликлар хом-ашёсини қайта ишлаш мақсадида 77 та янги ишлаб чиқаришлар ташкил этилди, бунда технологик ускуналар сотиб олиш учун 46,7 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди; - доривор ўсимликлар йўналишида фармацевтика фаолиятини олиб бориш учун 78 та корхонага лицензиялар берилди; - қўшимча 21 та доривор ўсимликлар рўйхатдан ўтказилди; - корхоналар томонидан дори воситаларини ишлаб чиқариш учун 521,2 тонна маҳаллий ўсимликлар хом-ашёси сотиб олинди; - маҳаллий ўсимликлар хом-ашёси асосида қиймати 32,0 млрд. сўмдан ортиқ дори воситалари ишлаб чиқарилди.
O'zbekiston florasi nihoyatda boy va rang -barang. Cho'llar va dashtlar, tog'lar va tog'lar, tekisliklar va daryo deltalari yonma -yon yashab, hayratlanarli manzara hosil qiladi. Bu aql bovar qilmaydigan tuyulishi mumkin, lekin aslida, O'rta Osiyoning qo'shni hududlari bilan taqqoslaganda, O'zbekistonning tog'oldi va tog'li hududlarida bir birlik maydonga to'g'ri keladigan o'simliklar soni bir necha barobar ko'pdir.
Mamlakatning boy florasida olti mingdan ortiq turli xil o'simliklar mavjud bo'lib, ular orasida dorivor o'tlar bor. Bu o'tlar ekologik toza va oziq -ovqat, xushbo'y va farmatsevtika mahsulotlari ishlab chiqarish uchun xom ashyo sifatida ishlatiladi.
O'simlik xom ashyosini kompleks qayta ishlash barcha zamonaviy qoidalarga muvofiq amalga oshiriladi, uning doirasida ishlab chiqarish sifatining barcha xalqaro standartlariga mos keladigan qazib olish, tozalash, konsentratsiyalash va standartlashtirish amalga oshiriladi.
Oʻzbekistonda eng koʻp tarqalgan dorivor oʻsimliklar - rayxon (reyhan), shilantro (koriander), arpabodiyon, yalpiz, клевр (seberga). Yovvoyi o'simliklarni tekisliklarda va tog'larda, shuningdek bozorlarda va dorixonalarda sotib olish mumkin.
Mahalliy aholi bunday o'simliklarning mo''jizaviy ta'siri haqida biladi. Ular yeyiladi, ziravorlar qo'shiladi, qaynatilgan choy, dori sifatida ishlatiladi, shuningdek kosmetologiyada. Dorixonalar va kosmetika do'konlarida siz monotrans, maxsus o'simlik choyi, hammom uchun o'simlik preparatlari, turli foydali qo'shimchalar, efir moylari va boshqalarni sotib olishingiz mumkin. Har bir mahsulot tarkibida tabiiy minerallar, vitaminlar va biologik faol moddalar kompleksi mavjud.


  1. Download 1.74 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling