1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet75/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Доривор препартлари. Дамлама ва қайнатма.
Полигала ўсимлигининг илдизи-Radix Polygalis.


Ўсимликнинг номи. Тожибаргли полигала-Polygala tenuifolia Willd., Сибирь полигаласи-Polygala sibiruca Z., полигалалар-Polygalocale оиласига киради.
Тожибаргли полигала кўп йиллик, бўйи 35 см га етадиган ўт ўсимлик. Илдизи 8-12 см узунликдаги ўқ илдиз. Илдизпояси қисқа, йўғон ва кўп бошли бўлади. Пояси кўп сонли, ингичка тик ўсувчи, туксиз ва кам шохланган. Барги оддий, чизиқсимон, ўткир учли бўлиб, пояда бандсиз кетма-кет ўрнашган. Гуллари қийшиқ, бир томонлама шингилга тўпланган. Косачабарги 5 та, тожибарги бинафша ёки кўк рангли, 3та бўлиб, бир-бири билан бирлашган. Ўртадаги тожибарги қайиқчасимон ҳамда попукли бўлади. Оталиги 8 та, оналик тугуни икки хонали, юқорига жойлашган. Меваси-тескари тухумсимон шаклли бир оз ясси кўсак.
Май-август ойларида гуллайди. Меваси август-сентябрда етилади.
Географик тарқалиши. Бу ўсимлик тоғ бағирларида, қумликларда, ўтлоқларда, қарағай ўрмонларида ва бошқа ерларда ўсади. Асосан у Байкал кўли атрофида ва Узоқ Шарқда ўсади.
Маҳсулот тайёрлаш. Ўсимликнинг ер остки қисми кузда ковлаб олинади ва тупрроқдан тозаланади. Тозаланган маҳсулот қуёшда ва салқин ерда қуритилади.
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот калта илдизпояли илдиздан ташкил топган. Илдиз ва илдизпоянинг кўндаланг устки томони кўндалангига буришган (илдизининг пастки қисми узунасига буришган), сариқ куо ранг, ичи оқиш рангли бўлиб, узунлиги 10-15 см, йўғонлиги 0,1-0,8 мм, илдизи бир оз эгри-бугри, кам шохли. Илдизпояда бир нечта шохчалар ҳамда ер устки поянинг пастки қисми бўлиши мумкин. Маҳсулот ҳидсиз бўлиб, ширинроқ ва томоқни бир оз қичиштирувчи таъмга эга.
Маҳсулот намлиги 14%, умумий кули 7%, 10% ли хлорид кислотада эримайдиган кули 4% ўсимликнинг ер устки қисми аралашмалари 2%, органик аралашмалар 1%, ва минирал аралашмалар 0,5% дан ошмаслиги лозим.
Кимёвий таркиби. Тожибарги полигала ўсимлигининг ер остки қисми таркибида 1% гача сапонинлар (гидролизланганда кристалл ҳолдаги тенунгенин А ҳамда тенугенинлар В сапогенинларга ва углеводларга парчаланади), полигалит спирти, ёғ, смолалар ва бошқа моддалар бўлади.
Ишлатилиши. Полигала ўсимлигининг препаратлари нафас йўллари касалланганда балғам кўчирувчи дори сифатида ишлатилади.
Доривор препаратлари. Қайнатма-Dococtum radices Polygalae, дамлам-Jnfusun radices Polygalae.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling