1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet73/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот одам танаси шаклидаги илдиздан иборат. Илдизнинг узунлиги 25 см, диаметри 0,7-2,5 см бўлиб 2-5 та шохи бор.
Илдизнинг танага ўхшаш қисми йўғон, қилиндрсимон бўлади. Илдизпояси калта, верикал бўлиб, юқори томони бош шаклига ўхшайди. Илдизнинг юқори томонидаги шохлари “қўл”, пастки шохлари эса “оёқ” ни эслатади. Илдизнинг ташқи томони узунасига буришган, сарғиш оқ рангли. Маҳсулот кучсиз ҳидли бўлиб, ширин ловуллатувчи, сўнгра аччиқ таъмга эга.
Маҳсулотнинг намлиги 13%, умумий кули 7%, усти қорайган ва қўнғир рангга айланган илдизлар 10% дан ортиқ, экстрактланувчимоддалар 20% дан кам бўлмаслиги керак.
Кимёвий таркиби. Маҳсулот таркибида панокс-сапонин, панаквиллон, гизенин, паносозид А ва Паноксозид В моддалари, пенакс кислота (пальмитин, стеорин, олеин ва линол кислоталари аралашмаси), смола, ёғ, алкалоидлар, 4% углевод, фитостеаринлар, 20% крахмал, 0,05% эфир мойи, С, В ва В2 витаминлари шиллиқ ҳамда бошқа бирикмалар бўлади. Илдизнинг кули таркибида кўп миқдорда фосфатлар, олтингугурт бирикмалари ва микроэлементлар бор.
Ишлатилиши. женьшень қадим шарқ мамлакатларида турли касалликларни даволашда, айниқса организмнинг умумий танасини кўтаришда ишлатиб келинмоқда. Женьшен препартлари ақлий ва жисмоний жиҳатдан чарчаганда, мехнат қилиш қобиляти сусайганда, қон босими пасайганда организмнинг умумий танасини кўтарувчи дори сифатида, ҳамда диабет. Жинсий безлар. Гипофункциясида, асаб касалликларида қўлланилади.
Доривор прератлари. Настойка-Tinetura Ginseng, суюқ экстракт-Exractum fliudum.


Полемониум ўсимлигининг илдизпояси ва илдизи-Rhizoma cum radicibus Polemoni


Ўсимликнинг номи. Полимониум-Polemonium caruleum Z. полемониялар-Polimoniecal оиласига киради. Полемониум кўп йиллик, бўйи 36-120 смга (ўстирладигани 1,5 м га) етадиган ўт ўсимлик. Илдизпояси калта, шохланмаган, кўп, майда илдизи бўлиб, ер остида горизантал жойлашган. Пояси битта ёки бир нечта, тик ўсувчи, ичи ғовак қиррали, шохланмаган ёик юқори қисми шохланган. Барги оқ патли мураккаб, 7-13 жуфт баргчалардан ташкил топган. Поянинг пастки қисмлари банди билан, юқори қисмлари эса бандсиз кетма-кет ўрнашган. Баргчаси тухумсимон-ленцетсимон, ўткир учли қа қиррали. Гуллари ҳаво ранг бинафша, баъзан оқ тусли бўлиб, шингилсимон рўвакка тўпланган. Гулкосачаси 5 бўлакли, гултожиси ғилдираксимон-қўнғироқсимон, 5 бўлакли, оналик тугуни уч хонали, юқорига жойлашган. Меваси-шарсимон, кўп уруғли, уч хонали кўсакча. Ўсимлик биринчи йили фақат илдизолди тўпбарглар, иккинчи йилдан бошлаб эса поя ҳосил қилади.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling