1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet72/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Доривор препаратлари. Суюқ экстракт-Extrac fluidum, қайнатма, дамлама. Маҳсуот яни сийдик ҳайдовчи дамлама-чой йиғмалар таркибига киради.
Женьшень ўсимлигининг илдизи-Radix Ginseng


Ўсимликнинг номи. Женьшень-Panox schin-seng Nees, орамиялар-Araliaceae оиласига киради.
Женьжень кўп йиллик, бўйи 30-70 смга етадиган ўт ўсимлик. Илдизи сер шохли ўқ илдиз бўлиб, ташқи кўриниши кўпинча одам танасининг шаклини эслатади. Пояси битта ингичка, тик ўсувчи, барги 2-5 та бўлиб, юқори қисмига тўп ҳолда жойлашган. Барги бандли, панжасимон мураккаб, 5 та баргчадан ташкил топган. Баргчалари элипссимон, ўткир учли, майда тишсимон қиррали, туксиз, пастки 2 таси калта бандли ва кичкина, юқориги 3 таси узун бандли ҳам катта. Ўсимлик аста-секин тараққий этади. Ёш ўсимликда олдин битта уч пластинкали барг ҳосил бўлади. Кейин 5 та палстинкаликка айланади. Сўнгра иккинчи, учунчи ва тўртинчи барглар ҳосил бўлади. Ўсимлик 10-11 ёшга кирганда юқори барги жойлашган ердан гулўқи ўсиб чиқади. Гулўқига оддий соябонга тўкилган гуллар ўрнашган. Гуллари тўғри, кўримсиз, оч яшил бўлади. Гулкосачаси беш тишли, тожибарги 5 та, оқ ёки яшил рангга бўялган. Оталиги 5 та, оналик тугуни 2 хоналик, юқорига жойлашган. Меваси-қизил буйраксимон, серсув данакчали мева.
Июль ойида гуллайди. Меваси августь-сентябр оийда пишади.
Географик тарқалиши. Бу ўсимлик Тайганинг тоғлик ва салқин жойларида, тоғларнинг шимолий қияларида ғовак ва нам тупроқли ерлада ўсади. Хозир бу ўсимлик Украина ва Молдавияда ўстирилмоқда.
Маҳсулот тайёрлаш. Ўсимликнинг илдизи августь-сентябр ойларида, яъни уруғи етилиб, ерга тўкилган вақтда махсус белкурак билан ковлаб олинади. Сўнгра поядан ажратиб, тупроқдан тозаланади. Илдизни дарахт пўстлоғидан ясалган махсус қутичага қуруқ тупроқ билан солиб, хўллигича тайёрлов пунктларига жўнатилади. Йиғилган илдизлар тайёрлов пункитларида қуритилади. Ва бир қисми Хитойга экспорт қилинади. Қолган қисми эса дори турлари тайёрлаш учун фармацевтика заводларига юборилади.
Ўстириладиган женьшень 5-6 ёшга кирганда йиғилади.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling