1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet70/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Кимёвий таркиби. Маҳсулот таркибида 23% гача глициризин (уч асосали глициризин кислотанинг калий ва калцийли тузи) бўлади. Глициризин гликозидларга ўхшаш модда бўлиб, у тритерпен салонинларга киради. У сахарозага нисбатан 40 марта ширин, гидролизланганда углевод ўрнида икки молекулали глюкарон кислота (шунинг учун ҳам у ҳақиқий гликозид эмас) ҳамда глицерритин кислота (аглюкон) ҳосил қилади.
Глицирризиннинг сувдаги эритмаси чаайқатилса, сапонинлар сингари турғун кўпик ҳосил қилади, лекин қизил қон тангачаларини эритмайди, яъни қонни гемолиз қилмайди. Фақат гидролиз натижасида ҳосил бўлган агюкони-глицирретин кислота гемолиз реакциясини беради. Маҳсулот таркибида суувда эрийдиган экстракт моддалар 25% дан кам бўлмаслиги керак.
Ишлатилиши. Чучук мия ўсимлигининг препаратлари нафас йўллари касалланганда балғам кўчирувчи, суринкали қабзиятда эса енгил сурги дори сифатида ишлатилади. Кейинги вақтларда глицирризин ва глицирретин кислоталари организмдаги туз-сув алмашинувини тартибга солиши ҳамда дезоксикортикостеронга ўхшаш таъсирга эга эканлиги аниқланади.
Чучук мия кукуни, қирқилган илдизи ва қуруқ экстракти фармация амалиётида ҳаб ори тайёрлашда асос сифатида ҳамда микстуралар, чой-йиғмалар таъмини яхшилаш учун ишлатилади.
Чучук мия илдизидан озиқ-овқат саноатида (пиво, лимонад ва кваслар таъмини ширин қилиш учун) кенг фойдаланилади.
Доривор препаратлари. Қуруқ экстракт-Extractum Glycyrrhizall кўкрак касалликларида ишлатилдиган элексир-Elexir pectoralis, қирқилган, майдланган илдиз бўлаклари эса, кўкрак каслликларида ишлатиладиган ҳамда сийдик ҳайдовчи ва ич юмшатувчи чой-йиғмалар таркибига киради.
Қирқ бўғим ўсимлигининг ер устки қисми-Herba Equlseti


Ўсимликнинг номи. Дала қирқ бўғими-Equisetum arvanse L., қирқбўғимлар-Equiseta-секе оиласига киради.
Дала қирқбўғими кўп йиллик спорали ўсимлик. Илдизпояси узун, бўғимли бўлиб, ундан ер остига қараб ингичка қорамтир илдиз ер устига эса икки хил поя ўсиб чиқади. Илдизпояда заҳира озуқа моддалар тўпланадиган туганаклар бор. Ўсимлик пояси икки хил бўлади: баҳорги ва ёзги поя. Баҳорги поя жигарранг ёки қизғиш тусли, юмшоқ бўйи 15-20 см бўлиб, спора ҳосил қилади. Бу пояда эрта баҳорда ўсиб чиқиб, учки қисмида тўғри ҳалқа бўйлаб жойлашган спора баргларидан иборат бошоқча таррқий этади. Спора барглар олти қиррали, бир-бирига ёпишган қалқонсимон бўлиб, марказдан чиққан ингичка барг орқали ўзакка бирикиб туради. Спора баргларнинг остки томонида халтачасимон спорангиялар тарққий этади. Споралар етилгандан сўнг бошоқ чўзилади, натижада спорабарглар ажаралиб кетади, спорангиялар ёрилади ва улар учидан чиққан споралар ерга сочилади. Қулай ерга тушган споралар униб чиқиб, ўсимтага, яъни қирқбўғимнинг жинсий насли-гематофитга айланади. Ўсимликлар икки уйли, бир жинсли бўлиб, биринчисида фақат оталик жинсий органи-антеридиялар, иккинчисида эса фақат оналик жинсий органи-архегониялар тараққий этади. Оталанган архегониянинг тухум хужайраси эмбрионга айланади. Ундан эса ёш қирқбўғим (жинссиз насли) ўсиб чиқади.
Баҳорги поя споралар етилиб ва сочилиб кетгандан кейин қуриб қолади.
Иккинчи хил поя (ёзги поя) яшил рангли, қаттиқ, тўп-тўп бўлиб шохлаган, баргсиз бўйи 50-60 см, сопора ҳосил қилмайди бу поя баҳорда ўсиб чиқади, кузда қуриб қолади.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling