Географик тарқалиши. Бу ўсимлик яроқли аралаш ўрмонларда, ўрмон четларида, бутазорлар орасида ва ариқ бўйларида ўсади. Асосан у Ғарбий ва Шарқий Сибирда, Ўрта Осиёда, Кавказда ва бошқа жойларда учрайди. Бу ўсимликни бошқа ўтлар ва буталар орасида топиб, ер ости қисмини ковлаб олиш қийин, шу сабабли у Беларусияда ва Ғарьий Сибирда ўстирилади.
Маҳсулот тайёрлаш. Куз ойларида ўсимликнинг барча ер ости қисмлари ковлаб олинади, сўнгра уни ер устки қисмидан ҳаимда тупроқдан (сув билан ювиб) тозаланади. Йўғон илдизлар эса узунасига иккига бўлинади. Қуёшда қуритилади.
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот калта, йўғон кўпинча узунасига қирқилган илдизпоядан ҳамда кўпгина ингичка ва узун илдизлардан ташкил топган. Илдизпоя тўғри ёки бир оз қийшайган, устки томони буришган, куоранг-қўнғир, ичи эса сарғишроқ ёки оқ рангли бўлиб, узунлги 3 см, йўғонлиги 0,5-1,5 см. Илдизпояда 1 смдан узун бўлмаган, қирқиб ташланган поя қолдиғи бўлиши мумкин. Илдиз оч сарғиш рангли, цилиндрсимон, шохланган, мўрт бўлиб, йўғонлиги 1 мм, узунлиги 15 см.
Маҳсулот кучсиз хид ва аччиқ таъмга эга.
Маҳсулот намлиги 14%, умумий кули 13% поя қолдиғининг узунлиги 2 см бўлган маҳсулот 5%, ичи қўнғир рангга айланган илдизпоя 3%, тешигининг диаметри 1 ммли элакдан ўтадиган майдаланган илдиз ва илдизпоялар 5%, илдиз ва илдизпояларнинг синган бўлаклари 15%, органик аралшмалар 1% дан ва минерал аралашмалар 2% дан ошмаслиги лозим.
Кимёвий таркиби. Ўсимликнинг илдиз ва илдизпояси таркибида 20-30% аспонинлар бор. Илдиз ва илдизпоянинг гемолитик индекси 1:11000 гача, сапонинларники эса 1:100000-1:200000 гача бўлади.
Маҳсулот таркибида сапонинлар миқдори 10% дан кам бўлмаслиги керак.
Ишлатилиши. Полемониум ўсимлигининг препаратлари бронхит, сил касал-ликларида марказиб асаб тизимини тинчлантирувчи дори сифатида ишлатилади. Шунингдек полимониум ўсимлигининг препартлари Gnaphalium uliginosium Z., ўсимлигининг дамламаси билан бирга ошқазон ва ўн икки бармоқли ичакнинг ярасида қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |