1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet67/75
Sana23.12.2022
Hajmi1.74 Mb.
#1048750
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Кимёвий таркиби. Ўсимликнинг ер устки қисми таркибида юрак гликозидлари бўлади. Маҳсулотдан цимарин (гидролизланганда цимароза), адонитоксин (гидролизланганда рамноза қандига ва адонитоксигенин аглюконига парчаланади) ва бошқа юрак гликозидлари ва адонивернит флавон гликозиди ажратиб олинган.
1 г маҳсулотнинг биолиогик фаоллиги 50-66 ЛЕД ёки 6,3-8 КЕД бўлиши керак.
Ишлатилиши. адонис ўсимлигининг препаратлари юрак касалликларини даволашда ишлатилади. Адонис препаратлари кумулятив хоссага эга бўлмаганлиги сабабли сурункали юрак парогини даволашда доимо ишлатиш мумкин.
Доривор препартлари. Янги гален препарти-аденозид-Adonisidum, дамлама-Jnfusum Herbal Adonodis; қуруқ экстракт-Extractum Adonidis varnalis siccum.
Адониснинг қуруқ экстракти Гасхтерев таблеткали (драже) ҳамда адонис-бром таблеткаси (драже) ва юрак касаллигида ишлатиладиган бошқа комплекс препаталар таркибига киради.
Марваридгул ўсимлигининг ер устки қисми-Herba Convallarial


Ўсимликнинг номи. Майтарваридгули-Convallaria majalis Y., пиёзгуллилар-Yilacleal оиласига киради.
Май марваридгули кўп йиллик, бўйи 10-30 смга етадиган ўт ўсимлик. Илдизпояси ер остида горизантал жойлашган, бўғимли ва шохланган бўлиб, бўғимларидан кўпгина илдизлар ўсиб чиққан. Ўисмликнинг пастки қисми 3-6 тагача оч пушти, пардасимон тангача билан ўралган. Илдиз барглари 2 (баъзан3)та. Гуллари шингилга тўпланган. Меваси-тўқ сариқ-қизил рангли, шарсимон, серсувли ва кўп уруғли ҳўл мева.
Апрель-июнь ойларида гуллайди, меваси август-сентябрда етилади.
Ўсимликнинг ҳамма қисми заҳарли.
Географик тарқалиши. Мрваридгул ўсимлиги Россиянинг, Европа қисми ўрмонларида, буталар орасида, баъзан суғориладиган ўтлоқларда ўсади.
Маҳсулот тайёрлаш. Ўсимликнинг ер уски қисми, баъзан барги ҳамда гуллари алоҳида йиғилади. Чунки ўсимлик гуллаб бўлгандан сўнг барг фаоллиги камаяди. Маҳсулот чардоқларда ёки қуритгичларда қуритилади.
Маҳсулотни ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот ўсимлик ўсимлик гулидан, баргидан ва ер устки қисмидан (барг, гулўқи, гулларидан) ташкил топган. Барги оддий элиписсимон, ўткир учли, текис қиррали, оч яшил туксиз, бир томонлама сийрак жойлашган шингил тўп гули билан тамомланади. Гули оқ ёки сариқ- оқ рангли , гулқўрғони оддий, олтита тишли, қўнғироқсимон гултожисидан иборат. Оталиги 6 та, оналик тугун 3 хонали, юқорига жойлашган. Маҳсулот кучсиз ҳид ва таъмга эга.
Ўсимликнниг ер уски қисмининг ҳамда баргининг намлиги 14%, тешигининг диаметри 0,125 ммли элакдан ўтадиган майдаланган қисмлар 3%, ўз рангини йўқотган бўлаклар 5%, органик аралашмалар 1%, минерал аралашмалар 0,3% дан ошмаслиги керак.
Гулининг намлиги 12%, гул тўпламидаги қўнғир рангга айланган гуллар 5%, узунлиги 3 смдан ортиқ бўлган гул ўқи 4%, органик аралашмалар 0,5%, минерал аралашмалар 0,3% дан ошмаслиги керак.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling