1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари
Агонис ўсимлигининг ер устки қисми-Herba Adondis vernalis
Download 1.74 Mb.
|
1 мавзудан бошлаб
Агонис ўсимлигининг ер устки қисми-Herba Adondis vernalis
Ўсимликнинг номи. Бахорги агонис-Adonis vernalis Z., айиқтовонлар-Ranuucalaceae оиласига киради. Баҳорги адонис кўп йиллик, калат ва кўп бошли, илдиз пояли ўт ўсимлик. Пояси бир нечта тик ўсувчи, шохланмаган ёки кам шохли, сербаргли, силлиқ, бўйи гуллаш одида 5-20 см, гуллаб бўлгандан сўнг 30-40 см бўлади. Барги оддий, панжасимон 5 бўлакка ажралган, пояда бандсиз ўрнашган. Гули якка-якка жойлашган. Меваси-кўп ёнғоқли мева. Апрел-май (баъзи жойларда июнь) ойида гуллайди. Меваси июнда етилади. Ўсимликнинг ҳамма қисми захарли. Географик тарқалиши. Бу асосан қора тупроқли ерларда, ҳар хил ўтли чўлларда, қайинзорларда, буталар орасида ўсади. Баҳорги адонис Увропанинг чўл ва ўрмон-чўл ҳудудларида, Ўрта Осий тоғларида ўсади. Маҳсулот тайёрлаш. Ўсимлик гулланидан то уруғи тўкилиб кетгунича ер усти қисми ўриб олинади. Салқин ерда ёки қум қуритгичларда 50-600С ҳароратда қуритилади. Адонис ўсимлиги 15-17 ёшдан бошлаб гуллайди. Кўпинча 80-100 ёшли адонис кўп маҳсулот беради. Плантацияларда уни деярли ўстириб бўлмайди. Шунинг учун ҳам бу қииматбаҳо ўсимлик тайёрлаётганда уни илдизи билан суғириб ёки кавлаб олинмай, фақат ер устки қисми ўриб олинади. Акс ҳолда баҳори адонис табиий ҳолда йўқ бўлиб кетиши мумкин. Маҳсулотни ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот ўсимликнинг пояси, барги, гули ва меваларининг аралашмасидан иборат. Поянниг узунлиги 10-30 см бўлиб, унда гуллар ва мевалар кўпроқ бўлади. Барги панжасини 5 га ажаралган, шундан 2 та пастки бўлаги калта, қолган 3 та бўлаги бар-бирига тенг. Пастки иккта бўлаги патсимон, қолганлари қўшалоқ патсимон ажралган. Барг бўлакчалари ингичка, чизиқсимон, бегизсимон, ингичка учли, текис қиррали бўлиб, узунлиги 1-2 см, эни 0,5-1 мм. Гули йирик, қуритилганда диаметри 3,5 см бўлади. Косача барги 5-8 та, тожибарги 10-20 та, тилла сариқ рангли, оталик ва оналиклари кўп сонли, бирикмаган. Меваси кўп ёнғоқли (30-40 та ёнғоқчадан иборат) бўлиб, умумий кўриниши чўзиқ-шарсимон, узунлиги 20 мм. Ёнғоқчасининг узунлиги 4-5 мм, тескари тухумсимон шаклга эга. Ёнғоқчанинг учида илгакча шаклдаги оналик тугунчаси сақланиб қолган. Маҳсулот ҳидсиз, аччиқ таъмга эга. Маҳсулот намлиги 13%, умумий кули 10%, қўнғир рангга айланган қисмлар 3%, тешигининг диаметри 0,8 мм бўлган элакдан ўтадиган майдаланган қисмлар 2%, тўкилган барг бўлакчалари 5%, қўнғиррангли тангача баргли поялар 2%, органик аралашмалар 2% ва минирал аралашмалар 0,5% дан ошмаслиги керак. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling