1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet68/75
Sana23.12.2022
Hajmi1.74 Mb.
#1048750
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Кимёвий таркиби. Ўсимликнинг ҳамма қисми таркибида юрак гликозидлари бўлади. Гулидан комволлотоксин (гидролиз натижасида рамноза углеводига ва стофантизин аглюконига парчаланади) гликозиди ажратиб олинган. Баргининг таркибида 0,1% юрак гликозидлари суммаси бор. Суммадан 0,05-0,0057% конваллотоксин, конваллотоксинол, конваллозид, 0,05% глюкоконволлазид, 0,012% валларотоксин ва бошқа юрак гликозидлари ажратиб олинган. Булардан ташқари баргда яна конвалларин сапонини ҳам бўлади. Конвалларин сапонини ичак шиллиқ қаватларини ҳамда буйрак таъсирлаш хоссасига ва сурги хусусиятига эга.
Ўсимликнинг 1 г ер устки қисмининг биологик фаоллиги 120 ЛЕД ёки 20 КЕД дан, 1 г гулники 200 ЛЕД ёки 300 КЕД дан, 1 г баргники эса 90 ЛЕД ёки 15 КЕД дан кам бўлмаслиги керак.
Ишлатилиши. Марваридгул ўсимлигининг препаратлари юрак касалликларини (юрак пароги, юрак ишининг сурункили ва чуқур бузулиши, кардиосклероз ва юрак неврози) даволаш учун ишлатилади.
Доривор препаратлари. Конваллотоксин-Convalotoxinum (эритма ҳолида ампулада чиқарилади), барг ва гул настойкаси Tinctura Convallarial, конвазид-Convasidum (гулидан олинган гален препарати), коргликон-Corgliconum (барг гликозидларининг суммаси бўлиб, 0,06% ли сувдаги эритма ва таблетка ҳолида чиқарилади).
Чучук мия ўсимлигининг илдизи-Gly Cyrrizal.


Ўсимликнинг номи. Чучук мия (қизил мия, ширин мия)-Glycyrrhiza glabra Z., дуккаклилар- Yeguminosal оилсаига, капалакгуллилар-Papillonatal кенжа оиласига киради.
Чучук мия кўп йиллик, бўйи 50-100, баъзан 150 смга етадиган, ер остки қисми кучли тараққий этган ўт ўсимлик. Илдизпояси кўп бошли, калта йўғон бўлиб, ҳамма томонида ер остида горизантал жойлашган, учи куртак билан тамомланувчи новдалар ва пастга қараб битта асосий, вертикал ўқ илдиз бўлиб ўсиб чиққан. Асосий ўқ илдизнинг узунлиги 4-5 м бўлади. Пояси бир нечта, тик ўсувчи шохланмаган ёки кам шохланган, тукли бўлиб, майда нуқтасимон безлар ёки майда тиканлар билан қопланган. Барги тоқ патли мураккаб, 3-7 жуфт баргчалардан ташкил топган. Барги элипссимон, чўзиқ тухумсимон ёки лентасимон бўлиб тўкилиб кетади. Гуллари қийшиқ, барг қўлтиғидан чиққан шингилга тўпланган. Гулкосачаси найчасимон, 5 та лентасимон, ўткир тишли, гултжиси оқиш-бинафша рангли бўлиб, капалакгуллиларга хос тузилган. Оталиги 10 та, 9 таси бир-бири билан бирлашган, ўнинчиси бирлашмаган. Оналик тугуни юқорига жойлашган.
Меваси-пишганда очилмайдиган ёки пояси қуригандан сўнг очиладиган дукакли
Июнь-август ойларида гуллайди, меваси августь-сентбарда етилади.
Географик тарқалиши. Бу ўсимлик шўр тупроқли чўлларда, чўллардаги ариқ, канал ва дарё бўйларида, қумликларда бегона ўт сифатида экинзорларда ўсади. Асосан у Ўрта Осиёнинг чўл ва ярим чўл туманларида ўсади.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling