1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Оддий тоғжамбул ўсимлигининг ер устки қисми ва мойи-Herba et Oleum Thymi


Download 1.74 Mb.
bet62/75
Sana23.12.2022
Hajmi1.74 Mb.
#1048750
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Оддий тоғжамбул ўсимлигининг ер устки қисми ва мойи-Herba et Oleum Thymi.
Ўсимликнинг номи. Оддий тоғжамбул (титьян)-Thymus vilgaris Z., лабгуллилар-Zabiatle оиласига киради
Оддий тоғжамбул кўп йиллик, бўйи 50 смга етадиган ярим бута пояси тик ўсувчи, пастки қисми ёғочланган, шохлари сер тукли ва тўрт қиррали. Барги майда бўлиб, қисқа банди билан пояда қарама-қарши ўрнашган. Гуллари майда, бинафша-қизил рангда, улар шохлар учидаги барг қўлтиғидан ўсиб чиқиб, шингилсимон тўп гулни ташкил этаади. Меваси-косачабарг билан бирлашган 4 та ёнғоқча. Июнь-июль ойларида гуллайди, меваси августь-сентябрда етилади.
Географик тарқалиши. Оддий тоғжамбул ватани Испания ва Франциянинг жанубий қисми. бизда ёввойи ҳолда учрамайди. Россия, Украина ва Молдавияда ўстирилади.
Маҳсулот тайёрлаш. Оддий тоғжамбул гуллаганда ер устки қисми ўриб олиб қуритилади. Ва майдалаб сим ғалқирда эзилади.
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот барг, гул ҳамда ниҳоятда ингичка поя аралашмаларидан иборат. Барг майда, қисқа бандли, текис қиррали, қирраси кўпроқ ичга қайрилган бўлиб, найча шаклини ҳосил қилади. Шунинг учун ҳам барги чизиқсимон кўринишда бўлади. Текисланган барг лентасимон ёки элаксимон узунлиги 5-10 мм, эни 2-3, баъзан 5 мм. Баргнинг устки қисми тўқ яшил, пастки томони эса кулранг-яшил. Гуллари майда, якка бир нечтаси бирга жойлашган, гулкосачаси оч яшил, икки лабли, беш тишли (юқори лаби уч тишли, пасткиси эса икки тишли) бўлиб, бинафша, бинафша қизил ёки оқимтир дағал туклар билан қопланган. Гултожиси икки лабли, оналик тугуни эса 4 бўлакли юқорига жойлашган.
Маҳсулот намлиги 13%, умумий кули 12%, 10% ли хлорид ксилотада эримайдиган кули 7%, органик аралашмалар 1% ва минирал аралашмалар 2% дан ошмаслиги керак.
Маҳсулот ўзига хос кучли хид (тимол хидига) ва ўткир таъмга эга.
Кимёвий таркиби. Маҳсулот таркибида 1-2% эфир мойи, 0,05% тритерпен тимун (сапонин) кислота, 0,2% тимус-сапонин ҳамда урсол, олеанол, кафеин, хлороген, хин ва бошқа кислотлар, жуда оз миқдорда флаваноидлар бўлади.
Маҳсулотда эфир мойи 1% дан кам бўлмаслиги керак.
Эфир мойи ҳўл ёки қуритилган маҳсулотдан сув буғи ёрдамида ҳайдаб олинади.
Эфир мойи тез учувчан, сарғиш суюқлик бўлиб, ўзига ҳос ҳид (тимол ҳидига) ва ўткир таъмга эга. Солиштирма оғирлиги 0,901-0,935, рефракция сони 1,490-1,500
Эфир мой таркибида 42% (25-60%) гача фенллар (асосан тимол, қисман карвакрол), цимол, пинен, терпениол, борнеол, кариофиллен, линиол ва бошқа бирикмалар бўлади.
Ишлатилиши. Эфир мойи тиббиётда дизенфекцияловчи ва антисептик дори сифатида (оғиз ва томоқнинг шиллиқ қаватларини дизенфекция қилишда) ишлатилади. Эфир мойидан тимол олинади.
Доривор препаратлари. Эфир мойи, тимол (капсулада)-Thymolum ўсимликлар ер устки қисмидан тайёрланган суюқ экстракт-Exractum Thymi Jluidum, пертусин экстракти-Pertussinum (пертуссин балғам кўчирувчи дори сифатида бронхит ва кўк йўтал касалликларида ишлатилади), эфир мойи эса стаматалогияда ишлатиладиган оғриқ қолдирувчи Гартмен суюқлиги таркибига киради.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling