1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари
Эквалипт барги ва мойи-Folium et Oleum Eucalypti
Download 1.74 Mb.
|
1 мавзудан бошлаб
Эквалипт барги ва мойи-Folium et Oleum Eucalypti
Ўсимликнинг номи. Ўсимлик барги зангори эквалипт-Eucalyptus globulus Yabill ва куларанг эквалипт- Eucalyptus cinigal F. Et Mill дан эфир мойи эса Eucalyptus globulus Yabill, Eucalyptus australiara B, дан олинади. Бу ўсимликар миртагуллилар-Myrtacacela оиласига киради. Зангора экавалипт бўйи 50-70 см га етадиган доим яшил дарахт. Барглари икки хил. Ўисмликнинг ёш барглари зангори, тухумсимон, қалин мум қавати билан қопланган бўлиб, пояда бандсиз қарама-қарши жойлашган. 3-4 йилги барглари эса тўқ яшил ингичка лентасимон, ўроққа ўхшаш эгилган бўлиб, қисқа барглари билан пояда кетма-кет ерга нисбатан тик ўрнашган. Шининг учун ҳам экавалипт дарахти соя бермайди. Гули якка-якка, бандсиз барг қўлтиғига жойлашган. Гулкосачаси найсимон, оналик туугуни билан бирлашган. Гул ғунчасида косача қапқоқ билан ёпилган бўлиб, оталиклари ва 4 та тожибаргини беркитиб туради. Гул очилгандан кейин қапқоқ тушиб кетади. Оталиги кўп сонли, оналик тугуни пастга жойлашган. Меваси-мўрт қиррали чаноқ. Экавалипт жуда тез ўсадиган дарахт бўлиб, 3 ёшдаги экавалиптнинг узунлиги 8м, 10 ёшдаги 25м бўлади. Экавалипт йирик дарахлар қаторига киради. Баъзи турларининг бўйи 150 м гача танасининг йўғонлиги эса 25 м гача етади. Экавалипт 3-5 ёшда гуллай бошлайди. Зангора экавалипт асосан баргларининг ташқи тузилиши билан бошқа турларидан фарқ қилади. Географик тарқалиши. Экавалиптнинг ватани Австралия. Экавалипт Кавказ, Қрим, Украинанинг жанубида ва бошқа ерларида ўстирилади. Экавалиптлар -120С да қуруб қолиши мумкин. Бу дарахт тез ўсувчан ва кўп сув талаб эсувчан ва кўп сув талаб этувчи дарахт бўлганидан ботқоқликларни қуритиш ва безгакни йўқотиш мақсадида экилади. Маҳсулот тайёрлаш. Экавалиптнинг хар икки туридан барг териб олинади, бир йиллик барглар асосан ноябрь ойидан кейин тайёрланиди. Ўтган йилги баргларни хамма вақт ҳам йиғиш мумкин. Маҳсулотни ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот ҳар икки шаклдаги барглар аралашмасидан иборат. Зангора экавалиптнинг 4-5 йилги барглари бандли, ўткир учли, қалин, лентасимон, кул ранг-яшил, узунлиги 5-30 см, эни 8 см бўлиб, ўроққа ўхшаб қайрилган. Ёш барглари эса бандсиз тухумсимон узунлиги 5-13 см, эни 1-4 см. Ёш барглари эса бандсиз, юмалоқ тухумсимон, узунлиги 2-8 см, эни 2-7 см. Ҳар иккала турдаги барглар пластинкаси текис, қиррали, туксиз, ниҳоятда майдо қора доғлар кўп бўлиб, хушбўй ҳидга ва ёқимли аччиқроқ таъмга эга. Маҳсулот намлиги 14%, қорайган ва қўнғир рангга айланган барглар 3%, бошқа қисмлари (шохча, гул ва мевалари) 2% тешигининг диаметри 3 мм ли элакдан ўтадиган майда қисми 1%, органик аралашмалар 0,5% ва минирал аралашмалар 0,5% дан ошмаслиги керак. Кимёвий таркиби. Эквалипт барги таркибида 1,5-3% эфир мой ва 10% ошловчи моддалар бўлади. Эфир мойининг миқдори бутун баргда 2,5% майдаланган баргда эса 1,5% дан кам бўлмаслиги керак. Тиббиётда ишлатиладиган эквалипт эфир мойи-Oleum Fucalypti эквалипт турларининг баргидан сув буғи ёрдамида ҳайдаш усули билан олинади ва сўнгра таркибидаги турли алдегидлардан тозаланади. Тозаланган эфир мойи оғиз ва бурннинг шиллиқ пардаларини қичитади, кишини аксиртиаради ва йўталтиради. Эквалипт эфир мойи, тиниқ, рангсиз ёки оч сарғиш суюқлик бўлиб, солиштирма оғирлиги 0,910-0,930, рефракция сони 1,458-1,470, қутбланган нур текислигини оғдириш бурчаги 00+100. Мой таркибида 60-80% цинеол, пинен, миртинол (дарминол), глобулол, эйдостон, пинокарвон, изовалериан, кумин, капрон ва каприл альдегидлар ва бошқалар бўлади. Мой таркибида 60% цинеол бўлиши керак. Эквалипт мойидан ажратиб олинган соф ҳолатдаги цинеол эквалиптол-Eucalyptplum деб аталади. Ишлатилиши. Эквалипт препаратлари ва эфир мойи антисептик хусусиятга эга бўлганидан безгак, бўғма, қизилча ҳамда нафас йўли касалликларини даволашда ва гижжаларни ҳайдашда ишлатилади. Булардан ташқари баргнинг дамламаси ошқазон-ичак ва гинекалогия касалликларида ҳамда йирингли яраларни даволашда қўлланилади. Настойкаси иситмага қарши ва бронхит, грипп, йўтал касалликларида ишлатилиади. Эквалипт эфир мойи нафас йўллари касалликларида ва хоналарга пуркаш учун ҳамда грипп касаллигида ишлатиладиган ингифен тайёрлашда қўлланилади. Доривор препаратлари. Эфир мойи, эквалиптол-Eucaluptolum, баргидан дамлама-Ynfusum Eucalypti, қайнатма-Decoctum Eucalypti ва настойка-Tinetura Eucalypti тайёрланади. Қора зира ўсимлигининг меваси ва мойи-Fructus et Oleum Carvi Ўсимликнинг номи. Қора зира-Carvum carvi Y., Соябонгуллилар-Umbelliferal оиласига киради. Қора зира икки йиллик, бўйи 30-80 см га етадиган ўт ўсимлик. Биринчи йилда илдизидан илдиз олди барглари ҳамда поя ўсиб чиқади. Пояси тик ўсувчи, цилиндрсимон, поядагилари эса қисқа банд билан кетма-кет ўрнашган. Барги икки ва уч марта чизиқсимон барг бўлакларига ажралган. Гуллари майда бўлиб, мураккаб соябонга тўпланган. Косача барглари аниқ бўлинмайдиган, тожибарги оқ ёки пушти рангда 5 та, оталиги 5 та, оналик тугуни икки хонали, пастга жойлашган. Меваси-чўзиқ қўшалоқ донача. Июнь-июль ойларида гуллайди, меваси июль-августда пишади. Географик тарқалиши. Қора зира ўрмонларда ўрмон четларида ва ўтлоқ ерларда ёввойи ҳолда ўсади. Кавказ ва Ўрта Осиёнинг тоғлик туманларида учрайди, Украинад ўстирилади. Маҳсулот тайёрлаш. Маҳсулот ёзнинг иккинчи ярмида биринчи соябонларидаги мевалар қўнғир рангга кираган бошлаган (50-60% мевалар пишгандан сўнг) пайтда йиғила бошланади. Қора зира мевалари эрталаб ўриб тўпланади ва боғ-боғ қилиб боғланади. Кун иссиса куриган мевалар тўкилиб кетади. Мевларнинг хаммаси пишганидан ва қуриганидан кейин ўсимликни машинада янгчилади, совурилиб, мевалари ажратиб олинади Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот ён томонлари ўроққа ўхшаб бироз эгилган, чўзинчоқ, қўшалоқ доначадан иборат. Меваси тўқ қўнғир рангли, икки бўлакка бўлиб, узунлиги 3-7 мм, эни 1,5 мм. Ҳар қайси яримта меванинг ташқи томони дўнг, икки томони эса теккис, узунасига туртиб чиққан 5 та қобирғаси бор. Қобирғаларнинг 3 таси дўнг томонга, икктаси эса ён томонга ўрнашган. Меваси ниҳоятда хушбўй ва аччиқ. Мева намлиги 12%, умумий кули 8%, 10% ли хлорид кислотада эримайдиган кули 1,5% пишмаган, синган мевалар ҳамда поя ва барг қимлари 2%, эфир мойли бошқа ўсимликларнинг уруғ ва мевалари 1%, органик аралшмалар ва бошқа эфир мойи сақламайдиган ўсимликларнинг уруғ ва мевалари аралашмаси 1% ва минирал аралашмалар 1% дан ошмаслиги керак. Кимёвий таркиби. Мева таркибида 3-7,17%, эфир мойи, 14-22% мой, 20-25% оқсил моддалар, флаваноидлар (кварцетин ва кеимферол) ҳамда ошловчи моддалар бўлади. Мева таркибида 4% эфир мойи бўлиши керак. Эфир мойи майдаланган ва мевадан сув буғи ёрдамида ҳайдаб олинади. Эфир мойи сарғиш суюқлик бўлиб, солиштирма оғирлиги 0,905-0,915, рефракция сони 1,440-1,490. Эфир мойи таркибида 50-60% карвон, 40-50% лимонен, 40-70% карвакрол, дигидрокарвон ва дигидрокарвеол бирикмалари бўлади. Ишлатилиши. Қора зира зира мевасининг препаратлари ичакнинг атоничсида оғриқ қолдириш учун ҳамда овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун ишлатилади. Зира меваси баъзан бошқа дорилар билан бирга сийдик ҳайдовчи ва ел ҳайдовчи модда сифатида, шунингдек ошқозон касалликларида ишлатилади. Эфир мойи фармацевтикада дорилар ҳиди ва таъмини яхшилаш учун қўлланилади. Зира меваси парфюмерия ва озиқ-овқат ва бошқа сохаларда хам катта аҳамиятга эга. Длривор препарати. Қайнатма-Decoctum Fructus Carvi, Carvi, эфир мойи. Арча қуббаси-Fructus Funiferi (Baccal yuniferi) ва қубба мойи-Oleum Juniferi baccarum. Ўсимликнинг номи. Оддий арча-Juniperus communis Y., сарвигуллилар-Cupressacele оиласига киради. Арча бўйи 1-3 м га етадига икки уйли, доимо яшил бута. Барги бандсиз, қаттиқ нина шаклида бўлиб, пояда учта-учтадан жойлашган. Арча икки уйли бўлганидан оталик ва оанилк қуббалари иккта ўсимликда алоҳида алоҳида тараққий этади. Оталик қуббалари бандсиз, юмалоқ-чўзиқ, сариқ рангли бўлиб, 3 тадан тўп-тўп жойлашган гул теваракларидан ҳамда оталикларидан (3-4 тадан) иборат. Оналик қуббалари, қиқа бандли, яшил, чўзиқ тухумсимон шаклда. Бу қуббалар учтадан халқа шаклда жойлашган мева баргларидан иборат бўлиб, фақат юқоридаги учта мева баргининг ички томонида уруғ куртаклари бор. Оталаниш жараёнида сўнг юқорига уруғ барглари шишади, юмшайди ва бирлашиб мева ҳосил қилади. Қуббалар пишиб етилгандан сўнг қораяди. Мева иккинчи йили пишади. Шунинг учун ҳам ўсимликда хом ва пишган қуббалар бўлиши мумкин. Георгафик тарқалиши. Оддий арча нинабаргли ва майда баргли аралаш ўрмонларда, баъзан ботқоқли ўрмонларда ўсади. У Европа ва Сибир ўрмонларида учрайди. Маҳсулот тайёрлаш. Қуббалар кузда йиғилади. Арча тагига чодир ёзиб, маҳсулот ёғоч билан қоқиб олинади. Пишган қубба қоқиб олингандан сўнгхомидан ажратилади ва шох ҳамда баргларидан тозаланилади, ҳаво кириб турадиган хоналарда ёки чордоқларда қуритилади. Маҳсулот бузилмаслиги учун қуритилаётганда ажратиб олинади. Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот қуритилган юмалоқ (кўндалангига 6-9 мм) қуббалардан иборат. Қуббача ғовакча бўлиб, яшил-қўнғир рангли, ташқи томони силлиқ, ялтироқ, қўнғир ёки қора бинафша рангли, юқори қисмида уч нурли тўяги (3 та мева баргчаси бирлашиб қубба ҳосил қилган жойи), пастки қисмида эса оёқчаси бор. Қубба ичида (юмшоқ қисмида) қаттиқ пўстли 3 та уруғ жойлашган. Маҳсулот ширин, ёқимли таъмли ва ўзига хос хушбўй ҳидга эга. Маҳсулот намлиги 20% (бундан ошиб кетса сифати бузилади), умумий кули 5%, 10% ли хлорид кислотада эримайдиган кули 0,5%, пишиб етилмаган ва қуритиш вақтида ранги ўзгариб қолган қуббалар 10%, арча барги ва бошқа ўсимликлар меваси 0,5% дан ошмаслиги керак. Қуббалар бўалдиган бадбўй қандли маҳсулот сифатини бузади, маҳсулот яхши қуритилса қандалалар ўлиб кетади. Баъзан бошқа турдаги арчаларнинг қуббалари аралашиб қолиши мумкин. Кимёвий таркиби. Қубба таркибида 0,5-2% эфир мойи, 40% қанд, 9,5% гача смола, ёғ ҳамда олма, чумоли ва сирка кислотлари бўлади. Қубба таркибида 0,5% эфир мойи бўлиши керак. Эфир мойи тез учувчи, тиниқ, рангсиз ёки оч сарғиш суюқлик бўлиб, ўзига ҳос ҳидга эга. Узоқ туриб қуюқлашиб қолган эфир мойи ишлатилмайди. Эфир мой таркибида пинен, камфен, терпинен, фелландрен, терпинолен, барнеол, казенин, юнилер, камфора ва бошқа терпенлар учрайди. Арча барги таркибида 0,18% эфир мойи, ва 266 мг% С витамини, пояси таркибида 0,2% эфир мойи, пўстлоғи таркибида эса 8% гача ошловчи моддалар бор. Ишлатилиши. Қубба препаратлари сийдик ҳайдовчи, сийдик йўлларирни дизенфекция қилувчи, балғам кўчирувчи ҳамда овқат хазм қилиш жараёнига ёрдам берувчи дори сифатида ишлатилади. Эфир мойининг эритмаси ва суртмаси бод касалликларида терига суртиш учун қўлланилади. Эфир мойи бактерацид хусусиятга эга. Арча ьаргидан олинган эфир мойи фитонцид таъсирга эга бўлганидан трихомонида холпитида қўлланилади. Қубба озиқ-овқат саноатида ҳам ишлатилади. Доривор препаратлари. Дамлама-Jnfusum Zuniperi; эфир мойи-Oleum Zuniperi; Baccarum, эфир мойининг спиртали эритмаси-Spiritus Zuniperi ва суртмаси- Unhuentum Zuniperi Қубба сийдик хайдайдиган йиғмалар-чойлар таркибига киради. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling