1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Эрман ўсимлигининг ер устки қисми-Herba Absinthi


Download 1.74 Mb.
bet58/75
Sana23.12.2022
Hajmi1.74 Mb.
#1048750
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Эрман ўсимлигининг ер устки қисми-Herba Absinthi

Ўсимликнинг номи. Эрман-Arrtemsic absinthim Y., муракабгуллилар-Compositee оиласига киради.


Эрман кўп йиллик, бўйи 50-100 см етадиган ўт ўсимлик. Илдизпояси калта ва шохланганундан иодиз олди барглар, гул ҳосил қилувчи бир нечта узун поялар ва барги калта поялар ўсиб чиқади. Пояси тик ўсувчи, бир оз қиррали бўлиб, юқори қисми шохланган. Илдиз олди барглари учун бандли, учбурчак-юмалоқ кўринишда, икки-уч марта патсимон ажралган. Поядаги қисқа бандли барглари ҳар хил шаклда: поянинг пастки қисмидаги қисмлари икки марта патсимон ажралган, ўртадагилари патсимон ажралган, юқоридагилари уч бўлакли. Баргнинг айрим бўлаклари лентасимон ёки чўзиқсимон, тўмтоқ учли, текис, баъзан тишсимон қиррали. Эрман ўсимлигининг поя ва баргларида туклар кўп бўлгандан кумуш рангда кўринади. Гуллари майда шингилга шингилга шарсимон жойлашган, пастга қараган диаметри 3 мм ли саватча. Саватчалардан ташкил топган рўваксимон гул тўпламини ҳосил қилади. Саватчадаги ҳамма гуллари сариқ рангда, найчасимон. Оталиги 5 та, оналик тугуни бир хонали, юқорига жойлашган. Меваси-ўткир учли, чўзинчоқ, қўнғир рангли писта.
Июль-август ойларида гуллайди.
Географик тарқалиши. Эрман аҳоли яшамайдиган жойларда, йўл ёқаларида, ўтлоқларда, ўрмон четларида, сув бўйларида ва экинзорларда бегона ўт сифатида ўсади. У айниқса Қозоғистон ва Ўрта Осиё республикаларида кўп бўлади.
Маҳсулот тайёрлаш. Ўсимлик гуллашдан олдин, ёки гуллаш даврида фақат илдиз олди фақат илдиз олди баргларидан тайёрланади. Гуллаганда эса учидан 25-30см узунликда ўриб олинади.
Маҳсулотни ташқи кўриниши. Тайёр маҳулот 25-30см узунликдаги поя, илдиз олди барг ва гулларидан иборат. Маҳсулот хушбўй ҳидга, аччиқ ва ўткир таъмга эга. Маҳсулотнинг аччиқлик кўрсаткичи 1:10000.
Маҳсулот намлиги 13%, умумий кули 13%, 10%ли хлорид кислотада эримайдиган кули 3%, қорайган ва қўнғир рангга айланган барглар 3%, 3мм элакдан ўтадиган майдаланган қисмлар 5% (фақат барг учун 3%), органик аралашмалар 2% ва минирал аралашмалар 1,5% дан ошмалиги керак.
Кимёвий таркиби. Эрман ўсимлигининг ер устки қисми таркибида 0,5-2% эфир мойи (абсинтол) аччиқ гликозидлар (0,09-0,25% абсинтин, 0,03% анабсинтин), прохамазуленоген, арбастин, қахрабо, олма ва аскарбин кислотлари, каратин ва турли хил лактонлар, артемизетин флаваноиди ва ошловчи моддалар бўлди.
Эфир мойи тўқ яшил рангдаги захарли суюқлик бўлиб, таркибида 24,1-35,2% туйил спирти, кетон туйон, пинин, каденин,фелландрен, кариофиленбизаболлен, хамазуленоген ҳамда туйил спиртининг сирка изоварераан кислотлар билан ҳосил қилган эфирлари бор.
Ишлатилиши. эрман ўсимлигининг препаратлари иштаха очадиган ва овқат хазм қилишига ёрдам берувчи дори сифатида ишлатилади. Ўсимликдан олинган хамозулен пренпарати бронхалл астма, ревматизм, экзема касалликларида ва рентген тури таъсирида куйган ерларни даволашда қўлланилади.
Доривор препаратлари. Ўсимликдан дамлама-Jnfusum herbal Absinthii настойка-Tinetura Absinthii ва экстракт-Extractum Absinthii тайёрланади. Ўсимлик иштаҳа очувчи ва ўт ҳайдовчи аралашмалар-чойлар, ошқозон касалликларида ишлатиладиган таблеткалар вва аччиқ настойкалар таркибига киради.



Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling