1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Дорихона укропи (швит) ўсимлигининг меваси ва эфир мойи-Fructus et Oleum Focniculi


Download 1.74 Mb.
bet59/75
Sana23.12.2022
Hajmi1.74 Mb.
#1048750
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Дорихона укропи (швит) ўсимлигининг меваси ва эфир мойи-Fructus et Oleum Focniculi.

Ўсимликнинг номи. Дорихона укропи-Focni-culum vilgara Mill, соябонгуллилар- Umbelliferal оиласига киради.


Дорихона укропи кўп йиллик, бўйи 90-200 смга етадиган ўт ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, қўп қиррали ва сершохли. Барги 3-4 марта пасимон ажралган ва қини билан пояда кетма-кет жойлашган. Барг бўлаклари ингичка чизиқсимон ёки ипсимон. Гуллари майда сариқ бўлиб, мураккаб соябонга тўпланган. Соябонда ўрама ва ўрамача барглар бўлмайди. Косача барги жуда майда, тожибарги 5та, оталиги 5 та, оналик тугуни икки хонали, пастга жойлашган. Меваси қўшалоқ донача
Июль-август ойларида гуллайди. Меваси сентябр ойида пишади.
Географик тарқалиши. Дорихона укропи ёввойи ҳолда Ўрта денгиз қирғоғида ўсади. Украина ва Россияда ўстирилади.
Маҳсулот тайёрлаш. Маҳсулот арбадиён мевасига ўшаш йиғилади.
Маҳсулотни ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот оч яшил-қўнғир рангдаги қўшалоқ доначадан иборат. Мевасини хар иккала учи бир оз торайган, узунлиги 8-10 м, эни 4 мм бўлиб, осонлик билан узунасига икки бўлакка (доначаларга) ажралади. Ҳар қайси ярим меванинг ташқи томони дўнг, ички томони текис. Яримта меваларда 5 тадан туртиб чиққан қобирғалар бор бўлиб, учтаси дўнг томонга, икктаси ён томонга жойлашган.
Маҳсулот ҳиди ва таъми арпабадиён ҳиди ва таъмини эслатади.
Маҳсулот намлиги 14%, умумий кули 10%, 10% ли хлорид кислотада эримайдиган кули 1%, синган ва пишган мевалар аралашмаси 1%, органик аралашмалар 0,5% ва минирал аралашмалар 0,5% дан ошмаслиги керак.
Кимёвий таркиби. Мева таркибида 3-6,5% эфир мойи, 20% гача ёғ ва оқсил моддалар бўлади. Мева таркибида эфир мойи 3% дан кам бўлмаслиги керак.
Эфир мой рангсиз ёки оч сарғиш, учувчан, арпабадиён мойи ҳидини эслатувчи ҳидга эга, олдин аччиқроқ-ёқимли, сўнгра ширинроқ таъм берувчи тиниқ суюқлик. Солиштирма оғирлиги 0,960-0,979, рефракция сони 1,527-1,538, +100С дан паст ҳароратда эфир мойининг кристалл қисми-анетол ажралади. Эфир мой таркибида 50-60% анетол, 10-20% фенхон кетони, 10% гача метилхавино, оз миқдорда анис алдегид ва анис кислота, линен, фелландрен, камфен, дипентен ва феникулин бирикмалари бўлади.
Ишлатилиши. Дорихона укропи меваси ва препаратлари балғам кўчирувчи, ич юмшатувчи ҳамда дори сифатида ошқозон-ичак ва метеоризм (ичакларда газ тўпланиши, қорин дамланиши) касалликларида ишлатилади. Баъзан мева ўт пуфаги ва буйрак тоши касаллигида ҳам ишлатилади. Эфир мойи фармацевтикада микстурелар таъмини яхшилаш учун ишлатилади.
Доривор препаратлари. Мева парошоги сурги дори сифатида қўлланиладиган қизил мия илдизининг мураккаб парашоги-Pubvis Glycyrrhizal composites таркибига киради. Бундан ташқари меваси ҳайдовчи, ич юмшатувчи чойлар таркибига ҳам киради.
Дорихона укропи эфир мойидан укроп суви-Aqua Foenicili тайёрланади.
Қалампир ялпиз ўсимлигининг барги ва эфир мойи-Folium et Oleum Menthea piperital

Ўсимликнинг номи. Қалампир ялпиз-Mentha piperita Y., лабгуллилар-Yabiatal оиласига киради.


Қалампир ялпиз кўп йиллик, бўйи 30-100 смга етадиган ўт ўсимлик. Пояси бир нечта тик ўсувчи, тўртқиррали, туксиз ёки сийрак тукли. Барги оддий, чўзиқ тухумсимон ёки лентасимон ўткир учли, қирраси ўткир аррасимон. Барглари пояда қисқа бандлари билан қарама-қарши жойлашган. Гуллари майда, қизил-бинафша рангда, поя ва тик шохлар учида ғум жойлашган бошоқчасимон гул тўпламини ҳосил қилади. Гулкосачаси найчасимон, беш тишли бўлиб, мева билан бирга қолади. Гултожиси бмр оз қийшиқ, воранкасимон тўрт бўлакли (бошқа лабгуллилардан фарқи); оталиги 4та, оналик тугуни 4 бўлакли, юқорига жойлашган. Меваси-косача барг билан бирга бирлашган 4 та ёнғоқча.
Июнь ойининг охиридан бошлаб сентябргача гуллайди.
Географик таралиши. Қалампир ялпиз ёввойи ҳолда учрамайди. Уни Mentha aquatic Y., билан Mentha spicata Y., нинг ўзаро чатишидан вужудга келган, деб фараз қилинади. Яни барча республикаларда ўстирилади.
Қалампри ялпизнинг икки хили бўлади: қора қалампир ялпиз ва оқ қалампир ялпиз. Оқ қалампир ялпизнинг поя ва томирлари оқ яшил, қора қалампир ялпизнинг поя ва томирлари эса, қизил-бинафша рангда бўлади.
Маҳсулот тайёрлаш. Қалампир ялпиз ғунчалаш даврида ярим гули очилгандан сўнг пичам ўрадиган машинада ўриб олинади (чунки бу вақтда қалампир ялпиз таркибида эфир мой кўп бўлади) кўкариб чиққани кузда кейинчалик ўсимликнинг тагидан яна бир марта ўриб олинади. Йиғиб олинган маҳсулот хирмонда сўлитиб, сўнгра сўри устида ёки ҳаво сушимасида қуритилади. Ўсимлик қуригандан сўнг поядан барглари тўкила бошлайди. Техника билан поясини силкитиб, тўкилган барглар йиғиб олинади ва қуёшда охирги марта қуритилади. Қуриган барг поя қолдиқларидан, қум, иссиқ ва бошқа аралашмалардан тозаланиб яшикларга жойланади.
Маҳаллий дорихонларга ва гаоен препаратлари олиш учун заводларга юборилади.
Эфир мойи олинадиган маҳсулот қалампир ялпиз қийғос гуллаганда йиғилади. Бу даврда гарчи эфир мой кам бўлсада, таркибида ментал миқдори кўп бўлади. Йиғилган ўсимлик қуритилганидан кейин, тозаланилади ва эфир мойи олиш учун заводларга юьорилади.
Маҳсулотни ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот чўзиқ тухумсимон ёки лентасимон, қисқа бандли, ўткир учли, аррасимон нотикис қиррали баргдан иборат. Баргнинг узунлиги 8 см гача, эни 3 см гача бўлиб, устки томони тўқ яшил, пастки томони эса оч яшил рангда. Иккинчи тартибдаги томирлар йўғон томирларидан бурчак ҳосил қилади. Маҳсулот ўткир ёқимли ҳидга эга, бундан ташқари таъми тилни ачитиб, узоқ вақтгача муздек қилиб туради.
Маҳсулотнинг намлиги 14%, умумий кули 12%, қорайган барглар 5%, поя ва гул аралашмалари 10%, тешигининг диаметри 3 мм ли элакдан ўтадиган майда қисми 5%, органик аралашмалар 1% ва минерал аралшмалар 1% гача бўлиши керак.
Кимёвиий таркиби. Ўсимлик баргида 2,40-2,75%, гул тўпламида 4-6% , поясида 0,3% эфир мойи бўлади.
Қалампир ялпизнинг 541 сонли нави таркибида 4% гача эфир мойи бор.
Барг таркибида (баргни сақлаш вақтида эфир мойини учиб кетишини ҳисобга олган ҳолда) 1% дан эфир мойи бўлмаслиги керак.
Эфир мойи ўсимликнинг ер устки қисмидан сув буғи ёрдамида ҳайдаб олинади.
Қалампир ялпизнинг эфир мойи тиниқ, рангсиз ёки оч сариқ суюқлик бўлиб, хушбўй оғизни узоқ муддатгача совутадиган ўткир таъмга эга.
Эфир мойининг солиштирма оғирлиги 0,897-0,912, рефракция сони 1,463-1,470, қутбланган нур текислигини оғдириш бурчаги -200-320. Эфир мойи совутила, унинг стеароптини-ментол кристалл ҳолида учрайди.
Эфир мой таркибида 41-65% ментол, 9-25% ментон, пинен, лимонен, фелландрен, диансол, пулагон, жасмон, ҳамда 4-9% сирка, валериан ва бошқа кислотлар юилан ҳосил бўлган ментол эфирлари бўлади. Қалампир ялпиз барги таркибида эфир мойидан ташқари 40 мг% каротин, гесперидин, бетаин, 0,3% урсол ва 0,12% олеанол кислоталари бор.
Ишлатилиши. Қалампир ялпиз барги препаратлари, эфир мойидан тайёрланган ялпиз суви ва настойкаси кўнгил айнишга ва қуёшга қарши ҳамда овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилашда ишлатилади. Булардан ташқари ялпиз суви оғиз чайқаш ва имикетуралар таъмини яхшилаш учун қўлланилади.
Эфир мойидан ажратиб олинган ментол қулоқ, бурун, нафас йўллари касалликларида ҳамда тиш оғриғини қолдириш учун ишлатилади.
Ментол препарати-авлидол, кўкрак қисиши (стенокардия) касаллигида дори сифатида ишлатилади.
Эфир мойи ва ментло озиқ-овқат ҳамда парфюмерия саноатида ҳам қўлланилади.
Доривор препаратлари. Баргидан дамлам-Bufusum Menthal, эфир мойидан ялпиз суви-Aqua Menthae настойкаси-Tinotura Menthal тайёрланади; ментол мигнер қалами, Валидол-Validolium (изовалериан кислотанингментол билан ҳосил қилган мураккаб эфирларидаги ментолнинг 25-30% ли эритмаси) таркибига киради.
Баргидан тинчлантирувчи, ўт ҳайдовчи, ошқозон касалликларида ишлатиладиган йиғмалар, чойлар ва қорин оғриғини қолдириш учун ишлатиладиган таблетка ва томчилар тайёрланади.
Ментол ингофен таркибига киради.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling