1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Қайин дарахти куртаги ва барги-Gemmal Betulce et Folim Betulac


Download 1.74 Mb.
bet56/75
Sana23.12.2022
Hajmi1.74 Mb.
#1048750
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Қайин дарахти куртаги ва барги-Gemmal Betulce et Folim Betulac

Ўсимликнинг номи. Қайин-Betula pendula Roth., қайинлар-Betulaceal оиласига киради.


Айин оқ пўстлоқли бўйи, 10-20мга етадиган дарахт. Шохлари осилган новдалари (бир ёшдагилари) қизил-қўнғир рангда. Барги оддий, учбурчакли, ромбли ёки юраксимон ўткир учли, қирраси қўш тишли бўлиб, пояда банди билан кнтма-кет ўрнашганшохчалари ва барглари хушбўй ҳидли, смолалаи безлар йки сўгалчалар билан қопланган. Гуллари бир жинсли, косачага тўпланган. Меваси-ёнғоқча.
Апрель-май ойларида гуллайди. Меваси августда пишади.
Георгафик тарқалиши. Қайин дарахти Европа ва Сибир ўрмонларида ўсади. Ўзбекистонда манзарали дарах сифатида ўстирилади.
Маҳсулот тайёрлаш. Қайин дарахти куртаги эрта баҳорда (бўртиганда) ўсимликда сув юришган вақтда (баъзан февраль ойида) йиғилади. Супирги қиланадиган шохчалар куртаги билан кесиб олинади ва совуқроқ ерда қуриталади (иссиқда куртаклар очилиб кетади). Куртаклар қуригандан сўнг шохчалардан қоқиб ёки териб олинади, сўнгра очила бошланган куртаклардан ва гуллардан (кучалардан тозаланади).
Барги ҳиди ва ёпишқоқ бўлган вақтда-май ойида (дарахт гуллаганида йиғилади).
Маҳсулотни ташқи кўриниши. Тайёр маҳсуло т чўзиқ, конус шаклидаги ўткир учли куртаклардан иборат. Куртак туксиз, ёпишқоқ, узунлиги 3-7 мм, йўғонлиги 1,5-2 мм, чети зич ва черепицасимон ўрнашган қизил-қўнғир таначалар билан қопланган. Куртаклар хушбўй ҳидга, буриштирувчи ва смом таъмга эга. Маҳсулотга кучала аралашмаслиги лозим, акс ҳолда маҳсулот сифати пасаяди. Куртакчалар намлиги 13%, дарахтнинг бошқа қисмлари 8%, турли органик ва минерал аралашмалар 1% дан ошмаслиги лозим.
Кимёвий таркиби. Кайин дарахти куртаги таркибида 3,5-8% эфир мойи, флавонгликозидалири, 3% сапонинлар, смола, аскарбин кислота, ошловчи ва антибиотик моддалар бўлади.
Куртакнинг эфир мойи сариқ рангдаги хушбўй, қуюқ суюқлик бўлиб, солиштирма оғирлиги 0,962-0,979, рефракция сони 1,5015-1,5018 ва қутбланган нур текислигини оғдириш бурчаги 2-150С. Эфир мойи паст ҳароратда ўз-ўзидан кристаллар-стеароптен қисмини ажратади.
Мой таркибида бициклик сесквитерпен спирти-бутилен (41-47% соф ва 30-45% сирка кислота билан бириккан ҳолда), бетулол, бетулинол кислота ва нафтален бўлади.
Барг таркибида 0,04-0,05% эфир мойи, 2,5% гача аскарбин кислота, 5-9% ошловчи моддалар, 3,2% гача сапонинлар, бетулоретин кислота эфири, тритерпин спиртлари, флавон гликозидлари ва бошқа бирикмалар бор.
Барг ва куртак бактероцидлик хоссасига эга.
Қайин пўстлоғи таркибида тритерпен спирти-бутилен, бетулозид ва гаулторен гликозидлари 15% гача ошловчи моддалар, эфир мойи ва алкалоидлар бўлади.
Ишлатилиши. қайин дарахти куртаги ва баргининг препаратлари сийдик ҳайдовчи дори сифатида қўлланилади. Бундан ташқари, барг авитаминоз касалликларида, куртак препаратлари эса ўт ҳайдовчи сифатида ишлатилади. Дарахтнинг қатрони-қора мойи яраларни даволаш учун суриладиган Вишневский суртмаси, қўтир ва ьошқа тери касалликларини даволашда ишлатилади.
Доривор препаратлари. Куртакдаги дамлама, қайнатма ва настойка, баргдан эса фақат дамлама тайёрланади.
Дарахтдан қатрон олинади. Фаоллаштирилган кўмир “Карболен” таркибига киради.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling