1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари
Download 1.74 Mb.
|
1 мавзудан бошлаб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кунгабоқар мойи-Oleum Hellanthi Ўсимликнинг номи.
Зайтун мойи-Oleum Olivarum
Ўсимликнинг номи. Зайтун-Olea lurapala Y., зайтунгуллилар-Oleacele оиласига киради. Зайтун доимий шил дарахт бўлиб, бўйи 3-7 м. Барги оддий, қалин, лентасимон ёки чўзиқ, текис қиррали, устки томони тўқ яшил, пастки томони эса кулранг, қисқа банд билан пояда қарама-қарши ўрнашган. Меваси-тухумсимон ёки шарсимон данакли хўл мева. Май-июнь ойларида гуллайди, меваси сентябрь-ноябрда етилади. Географик тарқалиши. Зайтун дарахти Қрим, Кавказ ва Ўрта Осиёнинг баъзи туманларида ўстирилади. Маҳсулот тайёрлаш. Саралаб териб олинган мевадан совуқ ва кучсиз пресслаш усули билан юқори сифатли мой олинади. Кимёвий таркиби. Меванинг юмшоқ қисми таркибида 70%, уруғида эса 30% мой бўлади. Зайтун мойи қуримайдиган суюқ мойга кириб, таркибида 80% олеин, 10% пальмитин, 5-8% стеарин, линол, арехин ва бошқа кислоталаринг глицеридлари бўлади. +80С харортда стеарин кислотанинг глицериди мой тагига чўка бошлайди. Мой 00С да қотади. Ишлатилиши. Зайтун мойининг юқори нави эмульция ҳолатида буйрак, ўт ва қовуққа тош келганда ва ошқозон-ичак касаликларида истеъмол қилинади. Бундан ташқари баъзи доривор моддаларни эритувчи сифатида ва суртма дорилар тайёрлашда ҳам ишлатилади. Зайтун мойидан озиқ-овқат саноатида ҳамда техникада фойдаланилади. Кунгабоқар мойи-Oleum Hellanthi Ўсимликнинг номи. Кунгабоқар-Hellianthus annuus Y., мураккабгуллилар-Composital оиласига киради. Кунгабоқар бўйи 1,2-2,5 м бўлган бир йиллик ўт ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, кам шохланганива туклар билан қопланган. Барги оддий, поянинг юқори қисмларидагилари тухумсимон, пастки қисмлари эса юраксимон бўлиб, узун банди билан пояда кетма-кет жойлашган. Барг пластинкасининг чети йирик ва нотекис тишсимон. Гуллари поя ва шохча учига жойлашган саватча. Меваси-турли рангдаги, пишганда очилмайдиган писта. Кунгабоқар июнь-августь ойларида гуллайди, меваси август ойида пишади. Географик тарқалиши. Кунгабоқарнинг ватани Америка. Кунгабоқар барча республикаларда, жумладан Ўзбекистонда ҳам экилади. Кимёвий таркиби. Кунгабоқар уруғи таркибида 38% гача мой, хлороген, лимон, вино кислоталар, каротиноидлар, фитин, 13,5-19,1% оқсил, 26,55% углеводлар, ошловчи ва бошқа моддалар бўлади. Тиббиётда ишлатиладиган мой уруғидан совуқ пресслаш йўли билан олинади. Кунгабоқар мой оч сариқ ёки сариқ рангли тиниқ ва қуюқ суюқлик бўлиб, ўзига хос ҳид ва таъмга эга. Кунгабоқар мойи ярим қотувчи мойларга киради, таркибида пальмитин, стеарин, арахин олигосерин, олеин ва линол кислоталарининг глицеридлари учрайди. Мойнинг солиштирма оғирлиги 0,920-0,930, рефракция сони 1,470-1,474, совунланиш сони 185-198 ва йод сони 119-144. Кислота сони 2,25 дан ортиқ бўлмалиги лозим. Ишлатилиши. Мой учувчан модда суртма-Yinimentum volatile; мингдевона мойи-Oleum Hyoscyami; малҳамлар ҳамда тиббиёт совуни тайёрлашда ишлатилади. Шунингдек у озиқ-овқат саноати ва техникада ҳам кенг қўлланилади. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling