1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet51/75
Sana23.12.2022
Hajmi1.74 Mb.
#1048750
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Кимёвий таркиби. Уруғ таркибида- 40-56 % қуримайдиган мой, 14-17 % оқсил моддалар, 0,1-1 % алкалоидлар, 18-19 % клетчатка ва бошқа моддалар бўлади. Канакунжут уруғи таркибида захарли оқсил модда рицин ва унинг алкалоиди бор.
Тиббиётда ишлатиладиган кунукунжут мойи- Oleum Ricine уруғдан совуқ преслаш йўли билан олинади. Мойдаги захарли модда-рицинни майдалаш учун ундан иссиқ сув ўтказилади.
Канакунжут мойи сарғиш, тиниқ, қуюқ суюқлик бўлиб, ёқимсиз хид ва таъмга эга. У спиртда яхши эрийди (бошқа мойлардан фарқи). Мой 10-180С ҳароратда қотади. Мойнинг солиштирма оғирлиги 0,950-0,970, рефракция сони 1,475-1,480, совунланиш сони 176-186 ва йод сони 82-88. Кислота сони 2 дан юқори бўлмаслиги керак.
Мой 80-85 % рицинол (оксиолеин) кислота глецеридларидан ташкил топган. Унинг таркибида яна стеарин, олеин, линол ва диоксиолеин кислотларининг глецеридлар учрайди.
Ишлатилиши. Канакунжут мойи тиббиётда энг яхши сурги дори сифатида ишлатилади. Шунингдек гинекалогияда ҳамда кўз касалликларини, яраларни, тананинг куйган ерини, мишманиоз ва ва бошқа тери касалликларини даволашда ишлатилади. Канакунжут мой соч ўсишига ёрдам беради.
Доривор препаратлари. Канакунжут мойи, мой эмульцияси, уруғидан тайёрланган паста ва ундецилги кислотанинг 10 % ли эритмасидан тайёрланган сурма дори. Бундан ташқари мой Вишневский суртмаси ва пластик колладий-Collodium. Elastikum таркибига ҳам киради.
Мой саовун олишда, техникада эса моторларнинг мойлашда, пластмасса, линолеум олишда ишлатилади.
Канакунжут мойининг паст ҳароратда қотиши, спиртда эриши, ниҳоятда ёпишқоқлиги ҳамда сурги хусусияти унинг таркибида оксиолеин-рицинол кислота борлигига боғлиқ. Мой юқори хароратда қиздирилса, рицинол кислота гидроксил гуруҳини, мой эса юқорида айтиб ўтилган хоссаларини йўқотади. Шунниг учун ҳам мойни овқатга ишлатиш учун канакунжут Хитойда кўп экилади.


Шафтоли мойи-Oleum Persicorum.

Шафтоли мойи атиргуллар-Rosacleae оиласига кирувчи шафтоли. Persica vuldagis Mill., ўрик-Armeniaca vulgaris Yam., олхўри-Prunus domestica Y., тоғолча-Prunus divaricet Yeved. Каби мевали дарахтлар уруғидан совуқ пресслаш йўли билан олинади.


Шафтоли мойи оч сариқ рангдаги қуюқ суюқлик бўлиб, ёқимли таъм ва ўзига ҳос хидга эга. Таркибий қисми бодом мойига ўҳшаш. Шуннинг учун ҳам у бодом мойи ўрнида ишлатилади. Шафтоли мойи бодом мойига нисбатан арзон.
Шафтоли мойи 100С ҳароратда қотмайди. Аммо мойнинг устида юпқа парда хосил бўлиши мумкин.
Мойнинг солиштирма оғирлиги 0,916-0,922, рефракция сони 1,470-1,473 совунланиш сони 187-195 ва йод сони 96-103. Ксилота сони 2,5 дан ошмаслиги керак.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling