ЁҒЛАРНИНГ МЕДИЦИНА ВА ФАРМАСЕВТИКАДАГИ АҲАМИЯТИ.
Медицинада ёғлар асосан суртма дори (мазлар), суюқ суртмалар-линиментлар ва бошқа дори турларини тайёрлашда ҳамда баъзи доривор моддларни эритиш учун ишлатилади.
Медицинада баъзи ёғлар соф ҳолда таъсир этувчи доривор модда сифатида қўлланилади.
Канос мой-Olium Cacao (Butyurum Cacao)
Ўсимликнинг номи. Шокалад дарахти-theobroma cacao Z., Sterculiaclar оиласига киради.
Шокалаод дарахти унга катта бўлмаган (бўйи 3-8 баъзан 15 м) донли яшил дарахт бўлиб, барглари йирик, чети текис, ялтироқ, яшил рангли ва кетма-кет жойлашган. Танасидан ва йўғон пояларидан пушти рангли майда гуллар тўп-тўп бўлиб ўсиб чиққан. Жуда кўп гуллашига қарамасдан бир туп дарахтда 20-30 дона мева бўлади холос. Мева пишиб етилиши 7-9 ойга чўзилади. Мева йирик, узунлиги 10-30 см, чўзинчоқ, ўткир учли бўлиб, сариқ ёки қизил рангли қалин пўст билан ўралган. Мева ичида 50-60 дона пушти рангли нордон-чучук таъмли уруғлар 5 қатор жойлашган.
Бир туп шокалад дарахти бир йилда 1-2 кг уруғ беради. Уруғ ясси, тухумсимон, узунлиги 2-2,5 см бўлиб, қаттиқ юпқа пўст билан ўралган. Пўстнинг остки томонида юпқа пардага ўҳшаш эндсперм қолдиқлари бўлади.
Шокалад дарахти 3-4 йилда ҳосилга киради. 9-10 йилдан сўнг мўл ҳосил бера бошлайди.
Географик тарқалиши. Шокалад дарахтини ватани Американинг нам тропик ўрмонлари, Ҳозир шокалад дарахтини тропик мамлактларда ўтирилмоқда. Ғарбий Африка, Цейлон, Ява ва Бразилядаги шокалад дарахти плантациялари дунёга машҳур.
Маҳсуот тайёрлаш. Шокалад дарахтининг пишган мевалари қирқиб олинади ва уруғи ажратилади. Меванинг ширин ва юмалоқ қисми овқат учун ишлатилади. Уруғлари эса махсус бликка солиб, 35-500С ҳароратда қўйиб қўйилади. Бунда уруғнинг мева пўстига ёпишиб қолган юмшоқ қисми парчаланиб кетади, айни вақтда уруғ ядросида чуқур ферментация жараёни юз беради. Натижада уруғ ёқимли ҳид, чучук ёғсимон таъм ва қўнғир бинафша рангга эга бўлади.
Ферментация жараёни тамом бўлгач, уруғ аста-секин қуриталади. Уруғ сифати ачиш жараёнининг тўғри олиб борилишига боғлиқ. Ачитиш жараёнидан ўтимаган уруғ сифатсиз хисобланади. У оқимтир ва аччиқ-нордон таъмга эга бўлади.
Мой олиш учун уруғ махсус айланувчи барабанда қовурилади ва машинади қаттиқ пўстидан ажратилади. Сўнгра майдалаб, иссиқ пресслаш усули билан мойи олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |