1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари
Download 1.74 Mb.
|
1 мавзудан бошлаб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маҳсулот тайёрлаш.
- Маҳсулотни ташқи кўриниши.
- Кимёвий таркиби.
Географик тарқалиши. Аччиқ бодом ёввойи холда тоғ ён бағирларида ва денгиз сатҳидан 800-1800 м баландликда тоғли туманларда ўсади.
Аччиқ бодом асосан Ўрта Осиё минтақаларида, Озарбайжоннинг жанубий қисмида, жанубий Арманистонда ўсади. Аччиқ ва чучук бодом Ўрта Осиёда, Кавказда, Қирмда кўп ўстирилади. Маҳсулот тайёрлаш. Пишиб етилган бодом меваси қоқиб олинади ва пўстидан данаги ажратилади. Сўнгра данаги чақиб, уруғи олинади. Баъзан данагини чақмай озиқ-овқат саноатига юборилади. Маҳсулотни ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот данакларидан ажратиб олинган, чўзиқ, тухумсимон, ясси бодом уруғидан иборат. Бодом уруғи ғадир-будир пўстли бўлиб, асосида қора доғга ўхшаш (пўстининг ички томонидан яхши кўринадиган) халаза жойлашган. Халаза атрофтда радус бўйлаб майда сув найчалари жойлашган. Уруғнинг ўртача узунлиги 2 см, эни эса 1,5 см. Иссиқ сув билан намланганда пўсти тез кўчади. Уруғи иккта палладан иборат. Эмбирионнинг илдизчаси ва куртаги уруғининг уч томонига жойлашган. Чучук бодом уруғи ҳидсиз бўлади, намлаб ҳовончада эзилса, йианид кислота келади. Чучук бодом уруғи орасида синган уруғлар ва аччиқ бодом уруғи бўлмаслиги керак. Синган уруғлардаги мой уруғини сақлаш даврида (пўсти бўлмаганидан) ҳово ва намлик таъсирида оксидланади ва парчаланиб бузилади. Кимёвий таркиби. Хар иккала бодом уруғи таркибида 45-62 % мой, витамин В2, 20% оқсил моддалар, 2-3 % сахароза ва эммулция ферменти бўлади. Аччиқ бодом уруғида яна 2,5-3,5 % амигдалин гликозиди учрайди. Тиббиётда ишлатиладиган бодом совуқ пресслаш усули билан олинади. Аччиқ бодом уруғидан мой олаётганда сув аралашиб кетишига йўл қўймаслик керак. Акс холда сув амигдалинни парчалайди ажралиб чиққан маҳсулотлар мойга ўтади. Мой захарли бўлиб қолади. Бодом мойи қуюқ, сарғиш суюқлик бўлиб, солиштирма оғирлиги 0,915-0,920, рефракция сони 1,470-1,472, совунланиш сони 190-195, йод сони 93-102. Ксилота сони 2,5 дан ошмаслиги керак. Бодом мойи қуримайдиган суюқ мойларга киради, у 83 % олеин, 16% линол кислоталарининг глецеридларидан ва 0,5 % гидролизланмайдиган мойлардан ташкил топган. Ишлатилиши. Пўсти олиб ташланган чучук бодом уруғидан тайёрланган эмульция ошқозон ва ичак оғриқларини қолдириш учун, бодом мойи эса, ич юмшатувчи дори сифатида ишлатилади. Аччиқ бодом руруғи кунжарасидан олинган бодом суви оғриқ қолдириш учун ва тинчлантирадиган дори сифатида қўлланилади. Чучук бодом уруғи озиқ-овқат саноатида ва майдалангани парфюмерияда ишлатилади. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling