1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet48/75
Sana23.12.2022
Hajmi1.74 Mb.
#1048750
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Кимёвий таркиби. Тозаланган уруғ таркибида 45-57% қаттиқ мой, 1-2 % теобрамин ва жуда оз миқдорда кафеин гликозидлари, цианидин гликозидлари, қанд ва ошловчи, оқсил ҳамда бошқа моддалар бўлди.
Уруғ пўсти таркибида 0,4-1 % теобрамин бор. Шунингдек алкалоидлар мева пўстида ва баргида учрайди.
Какао мойи қаттиқ, оч сариқ рангли, ёқимли хид ва таъмга эга бўлиб, 30-400С ҳароратда эрийди. Бу мой жуда секин ачийди. Ачиганда ранги оқариб қолади. Мой таркибида пальмитин, олеин, линол ва арехин кислотларининг глециридлари бўлади. Какао мойи 10 қисмистилган сувсиз спирт ва 2 қисм эфир аралашмасида эрийди.
Янги олинган мойнинг кислота сони 2,25, йод сони эса 32-38 бўлиши керак.
Ишлатилиши. Какао мойи киши танаси хароратида эригани учун тиббиётда катта аҳамиятга эга. Какао мойи шамга (Suppositoria), шарчалар (Globuli) ҳамда таёқчалар (Bacilli) тайёрлашда ишлатилади.
Шокалад дарахти бизда ўсмайди? Шу сабабли какао мойи чет эл давлатларидан келтирилади.
Арпабодиён (Anisum vilgara Gacrin) ва дорихона укропи (Foenosulim vilgara Mill) мевалари таркибида эфир мойидан ташқари 25 % гача ёғ бўлади. Шу ёғларни қаттиқ қисмини (эриш ҳарорати 29-310С бўлган) какао мойи ўрнида ишлатилиши тавсия этилган.


Бодом уруғи ва мойи-Semen et olium Amudalarum


Ўсимликнинг номи. Бодом-Amydalis com minus Z., Атиргуллилар-Rosaceae оиласига киради. Бодом дарахтининг бўйи 2-5, баъзан 8 м бўлади. Новдалилар қизил-жигар ранг, шохларининг пўстлоғи кулранг қўнғир, танасиники эса элипссимон ўткир учли, чети эса ўтмас, майда тишсимон бўлиб, банди балан пояда кетма-кет ўрнашган.
Гуллари оқ ёки пушти рангда бўлиб, якка якка рангда жойлашади. Гулқўрғони мураккаб, тўғри косача ва тожбарглари 5 тадан бирлашмаган, оталиги кўп сонли, оналик тугуни юқорига жойлашган. Меваси-қийшиқ ёки чўзиқ тухумсимон данакли мева.
Данагининг қаттиқлигига қараб, бодом дарахти 4 гуруҳга бўлинади: галвирак бодом, юмшоқ бодом, стандарт бодом, қаттиқ данакли бодом.
Бодомнинг икки тури учрайди, уларни фақат мағзининг аччиқ ёки чучуклигига қараб ажратиш мумкин: чучук бодом-Amydalus communis Z., varictas amara D.C.
Бодом февраль-апрель ойларида, барг чиқармасдан олдин гуллайди: меваси июнь-августь ойларида пишади.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling