Географик тарқалиши. Бу ўсимлик йўл ёқаларида, ариқ бўйларида, нам ва салқин ўрмонларда, аҳоли яшайдиган ерга яқин жойларда, буталар орасида ўсади. Ўрта Осиё ва Қозоғистонда учрайди.
Маҳсулот тайёрлаш. Ўсимлик гуллаганда фақат барглари (қўлқоп кийиб) териб олинади. Кўпинча чаён ўт ўсимлигининг ер устки қисмини ўриб олиб сўлитилади, сўнгра баргини териб олинади. Ўсимлик сўлитилганда унинг ачитувчи хусусияти йўқолади. Салқин ерда қуритилади.
Маҳсулотни ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулотнинг тухумсимон шакли, сер тукли, ўткир ва йирик аррасимон қиррали, ўткир учли баргдан иборат. Барги тўқ яшил рангли бўлиб узунлиги 4-17 см, эни 3,5-7 см (пастки қисми бўйича). Маҳсулот ўзига хос хид ва аччиқ таъмга эга.
Маҳсулотнинг намлиги 14 %, умумий кули 20 %, қорайган ва қўнғир рангга айланган барглар 5 %, тешигининг диаметри 3 мм элакдан ўтадиган майда бўлаклари 10%, ўсимликнинг бошқа қисм аралашмаси (поя, гул тўпламлари ва бошқалар) 5 %, органик аралашмалар 2 %, минирал аралашмалар 1 % дан ошмаслиги лозим.
Маҳсулотнинг анотомик тузилиши. Ишқор эритмаси билан ивитилган баргнинг ташқи тузилиши микроскоп остида кўрилади (расм).
Барг юқори эпидермасининг хужайраси тўғри деворли, пастки эпидермасининг хужайраси эса эгри-бугри деворли. Уствицалар юқори эпидермисга нисбатан пастки эпидермисда кўп бўлади.
Туклар баргнинг хар иккала томонида бўлади, улар уч хил тузилишда:
А) бир хужайрали, кенг асосли, ўткир учли.
Бу туклар баргнинг юқори томонида жуда ҳам қалин деворли бўлади;
Б) боши икки хужайрали, оёғи бир хужайрали майда туклар.
В) ачитувчи туклар. Бу туклар кўп қаватли ва кўп хужайрали кенг асос қисмидан ва юмалоқ бошчали охирги хужайрадан ташкил топган (юмалоқ бошчаси қуритилган маҳсулотда кўпинча синиб кетган бўлади).
Кимёвий таркиби. Маҳсулот таркибида 0,6 % гача С, К ва В2 витаминлари, 14-10 мг% коратиноидлар, пентотен ва чумоли кислотлар, уртицин гликозиди, пртопорофирин ва копропорофирин бирикмалари, ситостерин, чистамин 2-5 % гача хлорофилл, оз миқдорда ошловчи модда бўлади.
Ишлатилиши. Чаёнўт ўсимлигининг прнепаратлари бевосил касаллигида ҳамда акушёр-гинекология амалиётида қон тўхтатувчи дори сифатида, варикоз сурункали яралар, гипо ва авитаминоз касалликларида ишлатилади.
Барги ажратиб олинган хлорофилл эса озиқ-овқат саноатида ва фармацевтика амалиётида бўёқ модда сифатида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |