1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet41/75
Sana23.12.2022
Hajmi1.74 Mb.
#1048750
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Доривор препаратлари. Ҳўл мевадан витаминли шарбат олинади. Қуритилган мева витаминли чойлар-йиғмалар таркибига киради. Меваси дамлаб ичилади.


Чаканда ўсимлигининг меваси ва мойи-Fructis et Olium Hippophaes.


Ўсимликнинг номи. Чаканда (чирқаноқ)- Hippophae rhamnoides Z., жийдалар-Elalgnaceae оиласига киради.
Чаканда бўйи 4-5 метирга етадиган икки уйли бута ёки кичкина дарахт. Пояси сершохли ва тиканли бўлиб, қўнғир-яшил пўстлоқ билан қопланган. Барги оддий, чизиқсимон ёки чизиқсимон-лентасимон, текис қиррали, юқори томони кул ранг-тўқ яшил пастки томони эса оқ ёки қўнғир рангли юлдузсимон тангачалар билан қопланган, шунинг учун бир оз сарғиш ёки қўнғир-кул ранг оқ тусли бўлиб кўринади. Барглари пояда калта банди билан кетма-кет жойлашган. Гуллари бир жинсли, кўримсиз. Оталик гуллари майда, кумуш-қўнғир рангли бўлиб, калта бошоқчага тўпланган. Оталик гулида гулқўрғони 2 та элипссимон баргчадан ташкил топган. Оталиги 4 та. Оналик гуллари 2-5 та бўлиб, қисқа банди билан шохчалар қўлтиғида ўрнашган. Оналик гулида гулқўрғони найчасимон, икки бўлакли, ички томони сариқ рангга бўялган. Оналик тугуни бир хонали, юқорига жойлашган. Меваси-думалоқ ёки чўзинчоқ, тўқ сариқ ёки қизғиш рангли, серсувли, данакли мева.
Апрель-май ойларида гуллайди, меваси августдан бошлаб октябргача пишади. Меваси тўкилмасдан келаси йил баҳоргача ўсимликда сақланиб қолади.
Географик тарқалиши. Бу ўсимлик дарё, кўл ва денгизларинг шағалли ҳамда қумли қирғоқларида, текис ва тоғлардагитўқайларда ўсади. Баъзи жойларда у қалин чангалзорлар вужудга келтиради. Асосан у Ўрта Осиёда, Қозоғистон жанубида, Европанинг жанубий мамлакатларида учрайди.
Маҳсулот тайёрлаш. Чаканда ўсимлиги меваси одатда кузда ёки қишда йиғилади. Меваси совуқ таъсирида ўзининг аччиқ ва тахир таъмини йўқотиб, нордон-ширин маза ҳосил қилади. Меваси пишгандан сўнг (кузда) мевали шохлари қирқиб олинади ва очиқ ерда, шохлар устида, устини арча шохлари билан беркитиб, қишгача сақланади. Қишда эса музлаган мевалар шохлардан тоза муз устига ёғоч билан қоқиб олинади. Музлаган мева узоқ вақтгача бузулмай сақланади.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling