1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Қора андиз ўсимлининг илдизи- Radix Jnulal


Download 1.74 Mb.
bet55/75
Sana23.12.2022
Hajmi1.74 Mb.
#1048750
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Қора андиз ўсимлининг илдизи- Radix Jnulal

Ўсимликнинг номи. Қора андиз-Jnula helenium Y., мураккабгуллиар-Cjmpositee оиласига киради.


Қора андиз кўп йиллик, бўйи 100-150 см бўлган ўт ўсимлик. Пояси битта ёки бир нечта тик ўсувчи, сер тукли, юқори қисми шохланган. Илдизолди барги узунбандли, йирик (барг пластинкаси 50 смгача узунликда бўлади), элиписсимон ёки чўзиқ тухумсимон, ўткир учли, асос қисми томон қисара юоради. Поядаги баргалари майдароқ, чўзиқ тухумсимон, поянинг юқори қисмига чиққани сарикичрая боради. Барг пластинкаси тишсимон қиррали бўлиб, юқори томон сийрак ва қаттиқ тукли, пастки томони эса юмшоқ сертукли. Поянинг юқори қисмидаги бандлари бандсиз пастидагилари эса қисқа бандлари билан пояда кетма-кет ўрнашган. Гуллари тилла-сариқ рангли бўлиб, саватчага тўпланган. Саватчалар поя ва шохларнинг юқори қисмида қалқонсимон ёки шингилсимон гул тўпланишини ташкил этади. Саватчанинг ўрама барглари черепицага ўхшаб жойлашган барглари тухумсимон, қайрилган ва жуда кўп туклар билан қопланган. Саватча четидаги гуллари сариқ, тилсимон, ўртадагилари ҳам сариқ, учли тукли найчасимон. Гуллуранинг косачабарги тукка айланиб кетган. Тожибарги ва оталиги 5 тадан, оналик тугуни 1 хонали, пастга жойлашган. Меваси-чўзиқ, тўрт қиррали, жигар ранг ёки қўнғир писта.
Июль ойидан бошлаб сентябргача гуллайди. Меваси август-сентябр ойларида пишади.
Географик тарқалиши. Қора андузўсимлиги нам ерларда, сув бўйларида, ўтлоқлар ва буталар орасида ўсади. У Кавказда, Ўрта Осиёнинг чўл тоғ минтақалрида ўсади.
Маҳсулот тайёрлаш. Қора андизнинг илдиз пояси кузда ёки эрта баҳорда кавлаб олинади. Улар тупроқдан тозаланиб, суб билан ювилади, йўғон илдиз ва илдиз поялар кўндалангига қирқилиб очиқ ҳавода қуритилади.
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот турли шакилдаги узун, йўғон илдиз ва қисқа йўғон ҳамда кўп бошли илдиз поялардан иборат. Илдиз ва илдизпоя 2-20см узунликдаги, 1-3см йўғонликда бўлиб, усти буришган, кулранг-қўнғир тусли қўптлоқ билан қопланган, маҳсулотнинг ичи сарғиш-оқ, эфир мойи туридаги ялтироқ қўнғир рангли жойлари бор. Маҳсулот мўрт кўндалангига текис синмайди. Илдиз ва илдизпоя ўзига хос укчли хушбўй хид ҳамда аччиқроқ ва ўткир таъмга эга.
Кимёвий таркиби. Илдиз ва илдизпоя таркибидан 1-3% эфир мойи, 44% инулин ва бошқа углеводлар оз миқдорда алкалоидлар ҳамда сапонинлар бўлади.
Эфир мойи тез қотувчи криссталл масса бўлиб, ўзига ҳос хид ва таъмга эга. Эфир мойининг кристалл қисми-чеканин учта селанин типидаги сексвитерпенларнинг аралашмасидан иборат. Эфир мойи таркибида гелениндан ташқари оз миқдорда алантол ва проазулен ҳам бор.
Ўсимликнинг ер ости қисми таркибида 3% гача эфир мойи баргида эса алантопиарин деб аталувчи аччиқ модда бўлади.
Ишлатилиши. қора андуз илдизи препарати балғам кўчираувчи дри сифатида ҳамда ошқозон ва ичак касалликларида ишлатилади.
Эфир мойи антисептик, гижжа ҳайдаш ҳусусиятига ва яллиғланишга қарши таъсир хоссасига эга. Уннинг гижжа ҳайдаш хусусияти таркибида сантонинга ўҳшаш таъсир этувчи-алонтогалактонлар борлигига боғлиқ.
Доривор прнпаратлари. Қайнатма-Decoctum radices Jnulas. Илдиз ва илдизпоя йўталга қарши ҳамда балғам кўчириш учун ишлатиладиган йиғмалар-чойлар таркибига киради.



Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling