1-мавзу. Кириш. Фаннинг мақсади, вазифалари, ривожланиш тарихи


Download 70.31 Kb.
Sana09.06.2023
Hajmi70.31 Kb.
#1466608
Bog'liq
1-мавзу Кириш


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
Гидрометеорология йўналиши, 3-курс ўзбек гуруҳи талабаларига
“Кўлшунослик” фанидан
1-мавзу. Кириш. Фаннинг мақсади, вазифалари, ривожланиш тарихи,
халқ хўжалигидаги аҳамияти, бошқа фанлар билан алоқадорлиги
 
мавзуидаги маъруза машғулоти


Маърузачи: ўкит. Саидова Д.А.
Тошкент – 2023

Режа:

  • 1. Кириш;
  • 2. Фаннинг мақсади ва вазифалари;
  • 3. Фаннинг бошқа фанлар билан алоқадорлиги.

1. Кириш

  • Табиатнинг буюк инъомларидан бири бўлган кўллардан кишилар қадимдан сув йўллари сифатида фойдаланишган, балиқ овлашган, улар тубидан ош тузи ва бошқа фойдали қазилмалар (нефть, темир) қазиб олишган. Кўлларга қуйиладиган ёки улардан бошланадиган дарёлар ҳам битмас-туганмас энергия манбаи ҳисобланади. Шу туфайли Гидрометеорология бакалавриат таълим йўналишида ўқитиладиган асосий курслардан бири ҳисобланади.
  • Гидрометеорология йўналиши ўқув режасида “Кўлшунослик” фанига алоҳида ўрин ажратилган. Ушбу фан кўллар ва сув омборларининг морфометрик кўрсаткичларини, сув баланси, сув сатҳи ва ҳарорат режимини, гидрокимёси ва гидробиологиясини ҳамда уларда кечадиган динамик жараёнлар қонуниятларини ўрганади.
  • Ўқув услубий мажмуа қўйидаги таркибий қисмлардан иборат: фан дастури, ишчи фан дастури, календар иш режаси, баҳолаш мезонлари ва баллар тақсимоти, таълим технологияси, маъруза матнлари, тест топшириқлари, назорат саволлари, реферат мавзулари, курс ишлари мавзулари, малакавий битирув ишлари мавзулари, мустақил таълим учун саволлар, глоссарий, слайдлар ва курсни ўрганишда тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати.

2. Фаннинг мақсади ва вазифалари

  • Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларга кўллар ҳамда инсон саъй-ҳаракати билан бунёд этилган сув омборларининг ер юзида тақсимланиши, гидрологик режими қонуниятларини ўргатиш ва натижада уларда кўллар ва сув омборларидан самарали фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.
  • Фаннинг вазифаси - талабаларга кўлшуносликнинг асосий таъриф ва тушунчаларини, кўллар ва сув омборларининг гидрологик режими (тўйиниши, сув баланси, сув сатҳи, сув массалари ҳаракати ва сув алмашиниши, ҳарорат режими ва музлаш ҳодисалари, кўлларнинг лойқа оқизиқлар билан тўлиб бориши жараёни, қирғоқлари динамикаси ва бошқ.)ни, морфометрик кўрсаткичларини ҳисоблаш усулларини ўргатиш ва уларда шу усулларни амалда қўллай билиш бўйича малака ва тажриба ҳосил қилишдан иборат.

3. Фаннинг бошқа фанлар билан алоқадорлиги.

  • Ҳар бир фан ўзига хос шаклланиш ва ривожланиш тарихига эга бўлиб, унинг равнақи шу фаннинг инсоният иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида тутган ўрни билан белгиланади. Шу жиҳатдан кўллар ва сув омборларини ўрганиш ҳам жуда қадимий тарихга эга, чунки инсоннинг ҳаёт тарзи тўғридан-тўғри сув билан боғлиқдир. Айрим манбалардаги маълумотларни ҳисобга олмаганда, афсуски, кўллар, сув омборлари ва уларни ўрганадиган фан-"Кўлшунослик" тарихи яхши ўрганилмаган. Қуйида дастлаб кўлларни ўрганиш бўйича чет эл манбаларида келтирилган маълумотларни, сўнг Ўрта Осиё кўлларини ўрганиш тарихини имконият даражасида ёритишга ҳаракат қиламиз.

“Кўлшунослик” ўқув фани умумкасбий фан ҳисобланиб, 6 - семестрда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасидан ўрин олган математик ва табиий – илмий (олий математика, информатика ва ахборот технологиялари, гидрометеорологияда ҳисоблаш техникаси ва дастурлаш, физика, химия), умумкасбий (мутахассисликка кириш, геофизика асослари, гидрометрия ва сув кадастри, гидрофизика ва сув баланси тадқиқотлари, умумий гидрология ва бошқ.) фанлардан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишни талаб этади.

  • “Кўлшунослик” ўқув фани умумкасбий фан ҳисобланиб, 6 - семестрда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасидан ўрин олган математик ва табиий – илмий (олий математика, информатика ва ахборот технологиялари, гидрометеорологияда ҳисоблаш техникаси ва дастурлаш, физика, химия), умумкасбий (мутахассисликка кириш, геофизика асослари, гидрометрия ва сув кадастри, гидрофизика ва сув баланси тадқиқотлари, умумий гидрология ва бошқ.) фанлардан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишни талаб этади.

Синов саволлари:

  • “Кўлшунослик” фанининг мақсади, вазифалари нималардан иборат?
  • Фаннинг тадқиқот объекти ва предметини айтинг?
  • Фаннинг бошқа фанлар билан боғлиқлигини таснифланг?

Download 70.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling