1-мавзу: Кириш. Қон физиологияси курсининг мақсади ва аҳамияти. Режа


Download 1.2 Mb.
bet18/22
Sana20.06.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1630723
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Қон физиологияси

АВО тизими. К. Ландштейнер қон гуруҳини ўрганиб, 1901 йилда АВО тизимини кашф этди. У одам эритроцитларини антиген хусусиятига кўра 4 гуруҳга бўлди. 0 (I) гуруҳ эрироцитларда А, В антиген (агглютиноген) йўқ. Аммо бу одамларнинг қонида анти-А ва анти-В антителолар бор. Бу антителолар альфа ва бетта агглютининдир.
А (II) гуруҳ эритроцитларида А- агглютиноген, шу гуруҳ плазмасида бета агглютинин учрайди.
В(III) гуруҳ В-агглютиноген, бетта агглютининга эга.
АВ (IV) гуруҳда А ва В агглютининлар бор, аммо альфа ва бетта агглютининлар учрамайди.
Марказий Европа мамлакатларида одамларнинг 40% и 0 (I) га мансуб, А (II) гуруҳи 39%, В(III)гуруҳ – 15%, АВ (IV)гуруҳ тахминан 6%.
Аксари одам эритроцитларида (85%) Яна бир омил бор. Уни биринчи марта К. Ландштейнер ва И. Винер 1940 йилда macacus rhesus маймуни қонидан топишган ва резус- фактор деб аташган. Унга эга бўлган одам қони – резус мусбат қон, мазкур омил булмаган резус манфий қонга қуйилса, резус манфий одам қонида анти – резус агглютининлар ҳосил бўлади. Шу резус манфий одамга резус – мусбат қон иккинчи марта қуйилса, Rh+ эритроцитлар анти – резус агглютинин таъсирида агглютинацияга учрайди, кичик қон томирларга тиқилиб қолади ва ҳаёт учун ҳавф туғдиради.
Резус – фактор билан боғлиқ бўлган иккинчи кўнгилсиз аҳвол она билан хомила ўртасида ривожланиши мумкин бўлган резус келишмовчиликдир. Агар Rh+ эркакдан Rh- аёл хомиладор бўлса (бундай никоҳларнинг эҳтимоллиги 50% га яқин), хомилага резус – фактор отасидан ўтиши мумкин. Унинг эритроцитларидаги резус – фактор (антиген) йўлдош орқали она қонига ўтади. Резус – факторга қарши она қонида анти – резус агглютининлар пайдо бўлади. Улар ҳам йўлдош орқали хомила қонига ўтади ва хомила эритроцитларини агглютинация ва гемолизга учратади. Агар анти – резус агглютининлар Концентрацияси юқори бўлса, бу жараён кучайиб кетиб, хомилани ҳалокатга олиб келиши мумкин. Резус мос келмаслик унча кучли бўлмаса, гемолиз натижасида бола гемолитик сариқлик билан туғилади. Унинг терисини ва шиллиқ пардаларини гемоглобиндан кўп миқдорда пайдо бўлган билурубин сариқ рангга бўяйди.
Агар резус – манфий аёл резус мусбат эркак билан турмуш қурган бўлса, бу ҳолатни олдини олиш чораларини кўриш керак.
Агглютинация ривожланишини ўрганиш натижасида қон қуйишнинг иккита асосий шарти шаклланди: 1) қуйиладиган қон танлашда донорнинг (Қон берувчи одамнинг) агглютиногенлари реципиент(Қон олувчи) қонида бир номли агглютининлар билан учрашмаслигини таъминлаш зарур; 2) донорнинг агглютининлари ҳисобга олинмайди – бу суюлиш қоидаси: оз миқдорда (200-500 мл) қуйилган қоннинг плазмаси реципиент қонида кўп марта суюлиб кетади, агглютининларнинг Концентрацияси кескин камаяди ва улар реципиент эритроцитларини агглютинацияга учрата олмайди.
Бу қоидаларга риоя қилинганда 0 (I) гуруҳ қонини биринчи ва бошқа учта гуруҳга қуйиш мумкин. А (II) гуруҳга мансуб қонни иккинчи ва тўртинчи гуруҳга, В(III) гуруҳ қонни учинчи ва тўртинчи гуруҳга қуйиш мумкин. АВ (IV) гуруҳ қони фақат тўртинчи гуруҳга қуйиш мумкин.
Кейинги йилларда фақат бир гуруҳдаги қон қуйишга ўтиш таклиф қилинган. Бунинг сабабларидан бири шундаки, кўп миқдорда қон қуйилганда (4-5 л) донорнинг агглютининлари суюлмайди ва реципиент эритроцитларини агглютинациялайди. Иккинчидан, биринчи гуруҳ қонига эга бўлган шахсларнинг 10-20% ида анти –А ва анти – В агглютининлари борлиги аниқланди. Буларнинг қони бошқа гуруҳларга қуйилганда гемотрансфузион шок ривожланиб, ҳалокатга олиб келиши мумкин. Бу ҳавфли ҳолатнинг ривожланиш механизми қуйидагича: эритроцитлар бир-бирига ёпишиб қолади, улардан тромбопластин ажралиб чиқиб, томирларда қони ивитади, қон томирлардан ўтмай қолади.
Ҳозирги вақтда қон қуйиш қоидаларини шундай таърифлаш мумкин:

  1. донор ва реципиент қони бир гуруҳга мансуб бўлиши керак;

  1. резус манфий одамга резус мусбат қони қуйиш мумкин эмас;

  1. бир донор қонини муайян реципиентга қуйишдан воз кечиш керак.


Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling