1-мавзу: Кириш. Қон физиологияси курсининг мақсади ва аҳамияти. Режа
Download 1.2 Mb.
|
Қон физиологияси
1-мавзу: Кириш. Қон физиологияси курсининг мақсади ва аҳамияти. Режа: Организмнинг ташқи ва ички муҳити. Қоннинг асосий вазифалари. Қон системаси тў\рисида тушунча. Юқори даражада ривожланган хайвонларнинг ҳужайралари улар протоплазмасида ва атрофдаги сукликда ҳарорат, босим, водород ионлари миқдори, озик микдалар, кислород ва бошқа моддалар миқдори фаоллик кўрсатиши мумкин. Бу шароитни юзага чиқиши қон, тўқима суклиги, лимфа ва бошқа биологик суюқликларнинг доимийлигини таъминловчи мураккаб гомеостатик механизмларга боғлиқ. Гомеостаз тушунчаси шаклланишида, гомеостатик механизмларни текширишда Клод Бернар, Уолтер Кеннон, Л. С. Штерн ва бошқаларнинг хизмати катта. Ички мухитнинг доимийлигини сақлаб туришда жуда кўп аъзо ва жараенлар иштирок этади. Улардан биринчи галда тери, шиллиқ парда, буйраклар, ўпка, жигар ва талоқни айтиб ўтиш мумкин. Асосий ички мухит суюқликлари бўлган қон, тўқима суюқлиги, лимфа, эндолимфа ва перилимфа хамда бошқа биологик суюқликлар таркибида сезиларли тафовут бор. Организмнинг ички тусиклари анна шу тафовутни сақлаб туради. Буларга гистогематик, гематоэнцефалик ва гематокохлеар тусиклар киради. Ички мухит суюқликлари ичида энг муҳими қон ҳисобланади. Бошқа суюқликлар қондан пайдо бўлади, қон ва бошқа суюқликлар ўртасида доимий равишда алмашинув содир бўлиб туради. Лимфа – ички мухит суюқликларидан бири. У қондан келиб чиқади ва махсус лимфа томирларида окади. Сув ва баъзи моддалар қон капиллярларидан ҳужайралар оралигига ўтади, кўп қисми яна қонга кайтади. Фильтрланган сув ва угда эриган моддаларнинг бир қисми лимфа капиллярларига йиғилади. Лимфа капиллярлари бирлашиб, лимфа томирларини ҳосил қилади. Лимфа томирлари бирлашиб, охирида иккита йирик лимфа томир – кукрак ва буйин лимфа томирлари вужудга келади. Улар орқали танадан йиғилган лимфа веналарга тушади. Лимфа томирларида суюқлик бир томонга – тўқималардан қонга ҳаракат қилади. Тўқималардан окиб кетувчи лимфа биологик фильтрлар вазифасини бажарувчи лимфа тугунларидан ўтади. Тугунлар тасодифан лимфага тушган бактерияларни ва ёт заррачаларни тутиб қолади. Лимфанинг асосий вазифаси ички мухитнинг доимийлигини сақлашдан иборат. Тўқима оралигидаги оқсиллар лимфа орқали қонга кайтарилади. Лимфа организмда сувнинг кайта тақсимланишида, моддалар алмашинувида, сут ҳосил бўлишида, овқат ҳазм қилиш ва сурилиш жараёнларида иштирок этади. Лимфа ишқорий мухитга эга бўлган суюқлик. Унинг рН и 7, 35-9, 0 атрофида. Турли аъзоларда лимфа ҳосил бўлишида сезиларли фарқ бор. Лимфа ҳаммадан кўп жигарда ҳосил бўлади. Аъзоларнинг 1 кг массасига ҳисобланганда бир кечаю- кундузда жигарда 21-36 мл, юракда 5-18 мл, талоқда 3-12 мл, скелет мускулларида 2-3 мл лимфа ҳосил бўлади. Катта одам организмида бир кунда лимфа томирлари орқали қонга 1000-3000 мл лимфа окиб тушади. Турли аъзоларда ҳосил бўладиган лимфа таркибида уларнинг модда алмашинувига боғлиқ фарқ бор. Масалан, жигар лимфаси оқсилга бой, ички секреция безларилан олинган лимфа таркибида гормонлар учрайди. Очликда йирик лимфа томирларидан олинган лимфа деярли тиник бўлиб, ёғлар оз бўлади, ёғли овқат истеъмол қилгандан 4-5 соат ўтгач йиғилган лимфа ёғга бой бўлиб, сутга ўхшаб қолади. Қон ва тўқима суюқлигидан лимфа оқсиллар миқдори билан фарқланади. Кукрак лимфатик томирларидан олинган одам лимфасида оқсилларнинг умумий миқдори плазмадаги оқсилларнинг 60% ини ташкил қилади. Лимфадаги альбуминлар миқдори глобулинларникидан кўп. Лимфада фибриноген ва протромбин бор. Шу сабабдан у 10-15 минутда ивиб қолади. Лимфада учрайдиган ҳужайралар миқдори лимфа тугунларидан ўтган – ўтмаганига боғлиқ. Хали лимфа тугунидан ўтмаган периферик лимфада оз миқдорда лимфоцитлар учрайди. Бир – иккита лимфа тугунидан ўтган оралик лимфада лимфоцитлар сони бир неча марта ошади. Веналарга қуйиладиган марказий лимфанинг 1мм3 да 2000 – 20000 лимфоцит учрайди. Марказий лимфада ҳужайралар сони лимфа тугунларида ривожланиб, етилган лимфоцитлар ҳисобига кўпаяди. Лимфада ҳазм тизимининг гидролитик ферметлари ва гормонларини ҳам учратиш мумкин. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling