1-мавзу: Кириш. Қон физиологияси курсининг мақсади ва аҳамияти. Режа


Download 1.2 Mb.
bet9/22
Sana20.06.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1630723
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
Bog'liq
Қон физиологияси

Мустаҳкамлаш учун саволлар.

  1. Ўзак ҳужайралар мавжудлигини қайси олимлар исботлашган?

  1. Ўзак ҳужайраларни дифференциалланишини тушунтириб беринг.

  1. Ҳозирги замон қон яратилиши назариялари нималардан иборат?

  1. Эритробластик нима?

  1. Эритропоэз процессининг тартиби қандай бўлади?

  1. Пронормацитлар нима?

  1. Нормоцитларни таърифлаб беринг.

  1. Оксифил нормоцитлар.

  1. Т-лимфоцитлар ва В-лимфоцитлар тараққиётини тушунтиринг.



Мавзуга оид таянч иборалар.

  1. Ўзак ҳужайралар.

  1. Гемоцитоцитоноэз жараёни.

  1. Эритропоэз процесси.

  1. Эриробласт ҳужайраси.

  1. Пронормоцитлар.

  1. Нормоцитлар.

  1. Полихроматофил нормацит босқичи.

  1. Оксифил нормацитлар.

  1. Геморетикулацитлар.

  1. Лимфоцитопоэз жараёни.

4-мавзу: Гранулоцитопоэз – донадор лейкоцитларнинг такомил этиши.


Режа:

  1. Гранулоцитопоэзнинг схемаси ва босқичлари.

  1. Моноцитопоэз жараёни.

  1. Тромбоцитопоэз ва унинг босқичлари.

Схематик равишда гранулоцитопоэз қуйидагича ифодаланади: ўзак ҳужайра – миелопоэзнинг бошланғич ҳужайраси – миелобласт – промиелоцит – миелоцитлар – метамиелоцитлар – таёқча ядроли лейкоцитлар – етук ёки сегмент ядроли лейкоцитлар.


Миелобласт – гранулоцитопоэз процессида морфологик жиҳатдан аниқланиши мумкин бўлган энг ёш ҳужайра. Ўз тузилиши жиҳатидан миелобластлар дифференциаллашмаган бластларга ўхшаб кетади.
Миелобластлар электрон микроскопда кўрилганда уларнинг цитоплазмаси эркин ҳолда ётган рибосомалар ва полисомаларга бой эканлиги, цтоплазмада кам сонли думалоқ митохондриялар ва дағал эндоплазматик тур борлиги кузга ташланади.
Гольжи комплекси баъзи бир ҳужайраларда яхши ривожланган бўлиб, ядрога яқин ерда жойлашган. Бу зонага яқин қисмларда Янги ҳосил булаётган, катталиги тахминан 0, 5 – 0, 8 мкм келадиган доначаларни учратиш мумкин.
Промиелоцитлар – донадор лейкоцитларнинг такомиллашишида миелобластлардан кейин келадиган ҳужайра босқичидир. Промиелоцитлар катталиги 12 – 18 мкм бўлган ҳужайралар бўлиб, цитоплазмаларида морфологик жиҳатдан бир – биридан тубдан фарқ килувчи донадорлик пайдо бўлиши туфайли уч алоҳида турга – нейтрофил, базофил ва эозинофил промиелоцитларга бўлинади.
Нейтрофил промиелоцитлар думалоқ ёки овал шаклга эга, уларнинг цитоплазмаси Романовский усули билан буялганда кук бинафша тусни олади ва турли хил донадорликка эга бўлади. Катталиги ҳар – хил бўлган доначаларни асосан икки группага ажратиш мумкин. Биринчи хил доначалар йирикроқ бўлиб, ўз буялиш хусусиятлари билан азурофил доначаларга ухшайди. Бу доначалар промиелоцит босқичида кўпчиликни ташкил этиб, уларнинг сони нейтрофил ҳужайраларнинг ривожланиши давомида камайиб боради. Иккинчи хил доначалар кам сонли ва майдароқдир. Электрон микроскоп остида промиелоцитлар цитоплазмасида кўп сонли кенгайган эндоплазматик тур каналчалари, яхши ривожланган Гольжи комплекси борлиги аниқланган. Промиелоцит ҳужайраларининг цитоплазмасида синтетик процесс, яъни донадорлик шаклланиши амалга ошиб, бу процесс эндоплазматик турда синтез қилинган махсулотларнинг Гольжи комплекси тузилмаларида доначалар шаклига келишидан иборат. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, нейтрофил ҳужайраларида учрайдиган бирламчи ёки азурофил доначалар асосан промиелоцит босқичида шаклланади.
Эозинофил промиелоцитлар ўз цитоплазмасида эозин билан буялган ва нейтрофил доначаларига нисбатан йирикроқ бўлган доначалар тўтиши билан ажралиб туради. Электрон микроскоп остида эозинофил промиелоцитлар цитоплазмасида жуда яхши тараккий этган эндоплазматик тур ва Гольжи комплекси борлиги диккатни тортади. Гольжи комплекси тузилмаларида худи нейтрофил промиелоцитларда кўрилганидек доначалар шаклланиши процессининг турли босқичларини учратиш мумкин. Промиелоцитлар цитоплазмасида эозинофил доначалар бир хил тузилишга эга бўлмай, уларни асосан икки хилга ажратиш мумкин. Доначаларнинг бир қисми юмалок ёки овалсимон бўлиб, катталиги 0, 8 – 1, 2 мкм келади. Уларнинг асосий моддаси унча зич булмаган гомоген махсулотлардан иборат бўлиб, ташки томондан мембрана билан қопланган. Иккинчи хил доначалар чузинчок ёки эллипссимон шаклга эга бўлиб, уларнинг марказида ёки сал четроқда юқори электрон зичликка эга бўлган тузилмаалар кўринади. Бу тузилмаларнинг шакли турли – туман, яъни трапеция, тўғри тўртбурчак, кристаллоид ва хакозо бўлиши мумкин. Иккинчи хил доначалар типик эозинофил доначалари бўлиб, уларнинг сони промиелоцит босқичида камроқ бўлади ва ривожланиши давомида ошиб боради.
Базофил промиелоцитлар нисбатан майдароқ бўлиб, улар цитоплазмасида йирик тўқ кук ёки кунгир рангга буялган базофил доначалар бўлиши билан ҳарактерланади. Электрон микроскоп остида бу ҳужайраларда Гольжи комплекс ва эндоплазматик турнинг яхши ривожланганлиги ва ҳужайра цитоплазмасида доначалар шаклланиши кўринади. Базофил промиелоцитлар доначалари йирикроқ бўлиб (катталиги 1, 3 мкм гача), уларнинг майда зарралардан ёки ламелляр тузилмалардан иборат эканлиги аниқланган. Промиелоцитлар кайси турга мансуб эканлигидан катъий назар, йирик овалсимон ёки ботиқликка эга бўлган ядрога эгадирлар. Ядро хроматини миелобластларникига нисбатан анча зичроқ жойлашган бўлиб, ядро мембранаси остида зичлашган қават ҳосил қилади. Митохондриялар промиелоцитда кам сонли ва думалоқ шаклга эга бўлиб, уларнинг матрикси донадор модда билан тулиб туради. Промиелоцитлардан миелоцитлар ҳосил бўлади.
Миелоцитлар бироз майдароқ бўлиб (10 – 17 мкм), улар ҳам худди промиелоцитлар сингари ўз цитоплазмасидаги донадорликнинг тузилиши ва буялиш хусусиятларига кара буч турга – нейтрофил, эозинофил ва базофил миелоцитларга бўлинади.
Нейтрофил миелоцитлар цитоплазмаси промиелоцитларга нисбатан анча суст базофил буялиб, Романовский усулида кук- кизгиш тусда бўлади.
Электрон микроскопик ва цитохимик текширишлар одамнинг суяк кумигидаги нейтрофил миелоцитларида асосан икки хил доначалар мавжудлигини ва бу доначалар узаро ферментатив хоссалари билан фарқланишини кўрсатади. Нейтрофил миелоцитларда ҳам промиелоцит босқичидаги каби яхши тараккий этган эндоплазматик тур ва Гольжи комплекси жойлашган бўлиб, бу ҳужайрада актив равишда иккиламчи доначалар ҳосил бўлиши амалга ошаётганлигидан далолат беради.
Эозинофил ва базофил миелоцитлар асосан, уларнинг цитоплазмасидаги донадорликни мустасно этганда нейтрофил миелоцитлардан деярли фарқ қилмайди. Эозинофил миелоцитлар цитоплазмасини сариқ – кизгиш доначалар тўлдириб, бу доначаларнинг ультраструктураси промиелоцитлар босқичидагидек бўлади. Фақат шуни қайд қилиш керакки, миелоцит босқичида ўзида кристаллоид тузилма сақлайдиган типик эозинофил доначаларнинг миқдори анча кўпайган бўлади.
Базофил миелоцитларнинг доначалари йирик бўлиб, электрон микроскопда уларнинг пластинкасимон ёки донадор тузилишга эга эканлиги ва ташки томондан калинлиги 5 – 6 км келадиган мембрана билан қопланганлиги аниқланган.
Базофил миелоцитларда эндоплазматик тур ва Гольжи комплекси нейтрофилларга нисбатан сустроқ ривожланган.
Гранулоцитларнинг ривожланиши давомида, яъни улар ёш метамиелоцит ва таёқча ядроли лейкоцит босқичига ўтганида ядро ва ҳужайра цитоплазмасида маълум ўзгаришлар рўй бериб, бу ўзгаришлар гранулоцитларнинг кўрсатилган уч тури учун ҳам умумийдир. Метамиелоцит босқичида ядронинг шакли ўзгаради – унда ботиқлик пайдо бўлиб, бу ботиқлик ядрога такасимон шаклни беради. Шу билан бирга ядро хроматини зичлашади ва хроматин ипчалари йўғонлашиб дағаллашади.
Электрон микроскопда кўрилганда метамиелоцитларда ҳужайра органеллаларининг редукциясига (яъни тескари тараккиётига) юз тутганлигини кўриш мумкин. Эндоплазматик тур ва Гольжи комплекси кам сонли бўлиб қолади. Бу холл метамиелоцитлар босқичига келибҳужайрада донадорлик ҳосил бўлиш процессининг анча сустлашганлигидан ёки бутунлай тўхтаганидан дарак беради. Цитоплазманинг асосий қисмини донадорлик тўлдириб, бу донадорликнинг тузилиши нейтрофил, эозинофил ва базофил метамиелоцитларнинг ҳар – бири ўзига хосдир.
Такомиллашиш давомида ядродаги ботиқликлар чуқурлашиб боради ва ядрони алоҳида бир- бири билан ингичка қисмлар орқали боғланадиган бўлакларга бўлади ва натижада етук ёки сегмент ядроли гранулоцитлар ҳосил бўлади.
Гранулоцитопоэз жараёни давомида ёш ҳужайралар – промиелоцитлар, миелоцитлар митоз йўли билан бўлиниб кўпаяди. Метамиелоцит ва таёқча ядроли гранулоцитлар бўлиниш қобилиятини йўқотган ҳужайралардир. Ўзак ҳужайралардан етук гранулоцит ҳосил булгунича тахминан 7, 5 – 11, 5 сутка вақт кетади. Вояга етган гранулоцитлар дархол қонга чикмай, суяк кумигида 2 – 3 сутка ушланиб қолади ва сунгра синусоид капиллярлардаги эндотелиал ёриқлардан қонга ўтади.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling