1-мавзу: Кириш. Қон физиологияси курсининг мақсади ва аҳамияти. Режа


Download 1.2 Mb.
bet11/22
Sana20.06.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1630723
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
Қон физиологияси

Моноцитопоэз. Моноцитлар макрофаг ҳужайраларининг илк босқичи бўлиб, суяк кумигидаги ўзак ҳужайралардан ривожланади. Моноцитлар қуйидаги ҳужайра босқичларини босиб ўтади: ўзак ҳужайра – миелопоэзнинг бошланғич ҳужайраси – монобласт – промоноцит (қонда) – тўқима моноцити – макрофаглар.
Монобласт ҳужайраси ўз тузилиши билан миелобластни эслатади, бироқ ундан фарқланиб, ядросида ботиқлик бўлади ва у ядрога ловиясимон шакл беради. Цитоплазма базофил буялиб, унда кам сонли азурофил доначалар кўринади. Электрон микроскоп остида промоноцитлар цитоплазмасининг эндоплазматик тур каналчаларига, митохондриялар ва турли катталикка эга бўлган вакуолаларга бой эканлиги аниқланган. Шунингдек цитоплазмада катталиги 0, 2 – 0, 5 мкм келадиган электрон зич доначалар ҳам учрайди. Улар ёруглик микроскопида кўринадиган азурофил доначаларга мос келади. Монобластлардан моноцитлар ҳосил бўлгунча ҳужайралар 7 – 8 марта бўлинади. Етук моноцитлар қонда уч суткагача айланиб юради, сунгра тўқималарга ўтиб, макрофагларга айланади.
Лимфоцитопоэз. Лимфоцитопоэз схематик тарзда қуйидагича ифодаланади: ўзак ҳужайра – лимфоцитопоэзнинг бошланғич ҳужайраси – Т, В- лимфоцитларнинг бошланғич ҳужайраси – Т-, В- лимфобласт – Т-, В- пролимфоцит – Т-, В- лимфоцит.
Лимфобласт тузилиши жиҳатидан бошқа бласт ҳужайраларига жуда яқин туради. Улар юмалок ёки овал шаклга эга бўлиб, цитоплазмаси базофил буялади. Лимфобластлар бимунча дағал хроматинга эга бўлган ядро сақлаб, ядрочалари кам сонли бўлади.
Пролимфоцитлар ядросида хроматин анча зичлашган, дағалроқ бўлиб, электрон микроскопда ядродаги ботиқликни кўриш мумкин. Пролимфоцитлар ва лимфобластлар цитоплазмасида жуда кўп сонли эркин ҳолда жойлашган рибосома ва полисомалар, суст ривожланган Гольжи комплекси ва кам сонли митохондриялар учрайди. Лимфобластлардан лимфоцитлар ҳосил бўлгунча ҳужайралар бир неча бор митотик бўлинади. Лимфоцитларнинг умумий етилиш даври тахминан икки сутка давом этади. Бир- биридан фарқ килувчи Т – лимфоцитлар ва В – лимфоцитлар системаси аниқланиши билан лимфоцитопоэз процесси анна шу нуқтаи назар билан куриб чиқиладиган бўлди. Бу маълумотларга кўра Т – лимфоцитлар букок безида ишлаб чиқарилиб, В – лимфоцитлар кушларда фабриций халтачасида, одамларда эса суяк кумигида ишланади. Ҳар икки лимфоцитларнинг ўзига хос вазифалари бўлиб, улар биргаликда организмда маълум иммунологик ҳолатни таъминлайди.
Миелограмма. Медицина амлиётида турли хил қон касалликларига диагноз қуйиш ва даволаш даволаш жараёнида суяк кумигини текшириб кўришга мурожаат қилинади. Суяк кумиги И. А. Кассирский ихтиро этган махсус игна ёрдамида пункция қилиб тўш суягидан олинади. Суяк кумиги ҳужайра элементларининг процент нисбатида ифодаланиши миелограмма деб юритилади.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling