1-мавзу: Кириш. Қон физиологияси курсининг мақсади ва аҳамияти. Режа


Плазма оқсиллари ва уларнинг аҳамияти


Download 1.2 Mb.
bet22/22
Sana20.06.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1630723
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Қон физиологияси

Плазма оқсиллари ва уларнинг аҳамияти.
Қон плазмаси оқсилларини электр майдонида ҳаракатланиш тезлиги ва бошқа хусусиятларига қараб бир неча фракцияларга ажратиш мумкин. Булардан асосийлари альбуминлар (4%), глобулинлар (2, 8%) ва фибриногендир (0, 4%). Бу оқсилларнинг молекуляр массаси 44000 дан 1300000 гача бўлиб, молекулаларининг диаметри 1-100 нм. Албумин ва фибриноген жигарда, глобулинлар эса жигар, кумик, талоқ ва лимфа тугунларида ҳосил бўлади.
Қон плазмаси оқсиллари хилма-хил функцияларни бажаради:
1. Оқсиллар коллоид- осмотик босимни ҳосил қилади (ўрта ҳисобда 25-30мм с.У.). Онкотик босим тўқималар билан қон ўртасидаги сув алмашинувини тартибга солиш учун зарур.
2. Оқсиллар буфер хоссаларга эга бўлганидан қоннинг кислотали- ишқорий мувозанатини сақлашда иштирок этади.
3. Оқсиллар қон плазмасининг ёпишкоклигини таъминлайди.
4. Плазма оқсиллари эритроцитларни тез чўкишига йўл қўймайди.
5. Плазма оқсиллари қон ивишида муҳим роль ўйнайди.
6. Қон плазмаси оқсиллари иммунитетнинг муҳим омили ҳисобланади.
7. Қон плазмаси оқсиллари ташувчилик вазифасини бажаради. Масалан, қондаги кальцийнинг 2/3 қисми оқсиллар билан бириккан. Альбуминнинг 1 молекуласи 25-50 молекула билурубин бириктириши мумкин. Миснинг 90% альфа глобулинлар фракциясига боғлиқ (церулоплазмин), темир ҳам бета глобулинларга боғлиқ бўлиб, трансферин ҳосил қилади. Тироқсинни богловчи оқсил, калҚонсимон без гормони тироқсинни ташилишини таъминлайди.
8. Оқсиллар – озик модда. Плазмадаги умумий миқдори-200гр. Бу миқдорни етарли захира деб ҳисоблаш мумкин. Одам организмида бир кеча-кундузда 17 гр альбумин ва 5 гр глобулин сарфланади ва шунча оқсил ҳосил бўлади. Альбуминларнинг ярим парчаланиш даври 10-15 кун, глобулинларники 5 кун бўлади.


Мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Қоннинг таркиби қандай бўлади?
2. Қоннинг умумий миқдори кайси пайтда ўзгариши мумкин?
3. Қоннинг физик – кимёвий хусусиятларини гапириб беринг.
4. Қоннинг осмотик босими қандай аҳамиятга эга?
5. Қоннинг онкотик босими қандай ҳосил бўлади?
6. Қоннинг фаол реакцияси канчага тенг?
7. Қоннинг буфер тизимлари тўғрисида гапириб беринг.
8. Плазманинг таркиби қандай бўлади?
9. Плазма оқсиллари ва уларнинг аҳамиятини тушунтиринг.
Мавзуга оид таянч тушунчалар:
1. Қоннинг таркиби.
2. Қоннинг физик – кимёвий хусусиятлари.
3. Қоннинг осмотик босими.
4. Қоннинг онкотик босими.
5. Қоннинг фаол реакцияси.
6. Қоннинг буфер тизимлари.
7. Плазма таркиби.
8. Плазма оқсиллари.
Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling