1-мавзу: Кириш. Қон физиологияси курсининг мақсади ва аҳамияти. Режа


Эритроцитларнинг чўкиш тезлиги (ЭЧТ)


Download 1.2 Mb.
bet15/22
Sana20.06.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1630723
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
Қон физиологияси

Эритроцитларнинг чўкиш тезлиги (ЭЧТ).
Ивишнинг олдини олинган қони пробиркага куйиб қуйилса, солиштирма оғирлиги каттароқ бўлган эритроцитлар чўкади. Чўкиш тезлигини аниқлаш учун миллиметрларга бўлинган ингичка шиша найчадан фойдаланилади. Соғлом эркакларда эритроцтларнинг чўкиш тезлиги соатига 1-10 мм, аёлларда 2-15 мм бўлади.
Бу тезликнинг ошиб кетиши касаллик аломати ҳисобланади. ЭЧТ плазма хоссаларига, биринчи галда, ундаги йирик молекулали оқсиллар, глобулинлар ва фибриноген миқдорига боғлиқ. Яллиғланиш жараёни ривожланиши одатда глобулинлар ва фибриноген миқдорининг ошишига олиб келади. Айни вақтда ЭЧТ ҳам ошади. Бу кўрсаткичлар физиологик ҳолатларда, хусусан хомиладорлик даврида тезлашади ва 40-50 мм/соатни ташкил қилади. Бунга плазмадани фибриноген миқдорининг 2 баравар ошиб кетиши сабаб бўлади.
Чамаси, плазмада йирик молекулали оқсилларнинг кўпайиб кетиши электр зарядлар миқдорини камайтиради, эритроцитларнинг бир-биридан қочишини сустлаштиради. Натижада улар бир-бирига ёпишиб, йирик танга устунлар ҳосил қилади ва тез чўкади.


Мавзуга оид таянч иборалар:

  1. Гемоглобиннинг биохимиявий тузилиши.

  1. Гемоглобиннинг простетик группаси.

  1. Оксигемоглобин.

  1. Гемоглобиннинг турлари.

  1. Гемоглобин миқдори.

  1. Гемоглобиннинг синтезланиши ва парчаланиши.

  1. Метгемоглобин.

  1. Миоглобин.

  1. Гемолиз.

6 – мавзу: Қондаги кислород ҳажми. Тўқималардаги нафас олиш.
Режа:
1. Қоннинг кислород ташиши.
2. Қоннинг карбонат ангидрид ташиши.
3. Тўқималардаги нафас олиш.

Артериал қоннинг 100 мл дан 19 мл кислород ажратиб олиш мумкин. Бу миқдордан фақат 0, 3 мл қонда эриган ҳолда бўлади. Кислороднинг асосий қисмини қон гемоглобинга боғлаган ҳолда ташийди. Кислороднинг парциал босими юқори бўлган шароитда (ўпкада) гемоглобин оксигенацияга учраб, кислород билан буш, осон диссоциацияланадиган оксигемоглобинни ҳосил қилади. Кислороднинг парциал босими паст бўлган шароитда (тўқималарда) оксигемоглобин диссоциацияга учраб, кислород ажратади.


Оксигемоглобиннинг парчаланиши кислотали мухитда, юқорироқ ҳароратда тезлашади. Тўқималарда бу шароитлар мавжуд: кислороднинг тўқималардаги парциал босими паст, модда алмашинуви натижасида ҳарорат озгина кўтарилган ва СО2 ҳосил бўлиши натижасида водород ионлари миқдори ортган.
Артериал қон тўқима капиллярларидан ўтар экан, бор кислородни ҳаммасини эмас, фақат бир қисмини ажратади. 100 мл қондаги 19 мл кислороддан бор – йўғи 5 – 6 мл тўқималарга ўтади ва шу миқдорга тенг артериовеноз фарқ пайдо бўлади. Қон ўпка капиллярларидан ўтаётганида бу фарқни тўлдиради.
Демак, қонда кислородни иккита ташилиш шакли бор. Бири – плазмада эриган шакли, унинг миқдори жуда оз. Иккинчиси – гемоглобин билан бириккан шаклдаги кислород. Оксигемоглобин шаклида ташиладиган кислород миқдори тахминан 98 %.
Қон карбонат ангидридни уч шаклда ташийди. Веноз қоннинг 100 мл дан 55 – 58 мл карбонат ангидрид ажратиб олиш мумкин. Бу миқдорнинг фақат 3 – 6 % плазмада эриган ҳолда бўлади, 15 % гемоглобин билан бирикиб, иккинчи шаклни, яъни карбогемоглобинни ҳосил қилади, СО2 қолган 80 % учинчи шаклда – калий ва натрий карбонатлари шаклида ташилади.
Карбонат ангидридни иккинчи ва учинчи ташилиш шакли ҳосил бўлиши учун у аввал сувга қўшилиб карбонат кислотасига айланиши керак.
Реакция қуйидагича ўтади: СО2 + Н2О – Н2СО3 – Н+Қ НСО3-. Эритроцитларда бу реакцияни 1500 – 2000 баравар тезлаштирадиган махсус фермент – карбоангидраза мавжуд. Бу фермент СО2 нинг мухитдаги таранглигига боғлиқ ҳолда реакцияни икки йўналишда тезлаштиради: тўқималар капиллярларида СО2 таранглиги юқори – гидратация реакцияси тезлашади. Ўпка капиллярларида СО2 таранглиги анча пасаяди, бу ерда дегидратация реакцияси тезлашади.
Карбонат ангидриднинг асосий ташиладиган шакли – бикарбонат тузлар ҳосил бўлишида эритроцитлар муҳим роль ўйнайди. Тўқималарда оксидланиш натижасида ҳосил бўлган карбонат ангидрид капиллярларга ўтади ва плазмада эрийди. Плазмадан карбонат ангидрид молекулалариэритроцитларга ўтади ва бу ердаги карбоангидраза иштирокида карбонат кислотага айланади. Натижада эритроцит ичида НСО3 аниони миқдори кўпаяди ва Концентрация градиенти бўйича плазмага чиқади. Эритроцит мембранасининг анионлар учун ўтказувчанлиги юқори, катионларни эса бу мембрана деярли ўтказмайди. Карбонат кислотанинг аниони плазмадаги КҚ ва NaҚ катионлари билан бирикиб, бикарбонат тузлар ҳосил қилади. Бу катионлардан ажралган хлор аниони эритроцит ичига ўтади ва осмотик босимнинг сал кўтарилишига сабаб бўлади. Бунинг натижасида эритроцитларга сув кириб, ҳажми сал ошади.
Айни вақтда оксигемоглобиндан кислород ажралади ва тўқималарга ўтади. Гемоглобин билан боғлиқ бўлган калийни кумир кислота сикиб чиқаради ва калий бикарбонат ҳосил қилади. Кислотадан ажралган Н+ ионлари гемоглобин билан бирикиб, кам диссоциацияланувчи тикланган гемоглобин (ННВ) ҳосил қилади. Тикланган гемоглобин СО2 нинг бир қисмини ўзига бириктириб, карбогемоглобинга (ННвСО2) айланади. Эритроцит тўқима капиллярларидан ўтаётгандаги реакцияни қуйидагича тасаввур қилиш мумкин:
КНвО2 + Н2СО3 + ННв + О2 ҚКНСО3.
Карбонат ангидридга бойиган, кислороднинг бир қисмини йўқотган веноз қон ўпка капиллярларига етиб келганда тескари ҳодисалар рўй беради. Биринчи галда эриган карбонат ангидрид диффузия йўли билан қондан альвеоляр ҳавога ўта бошлайди. Натижада газнинг плазма ва эритроцитлардаги таранглиги камаяди ва эритроцитларда карбонат кислота дегидратацияси бошланади. Карбоангидраза реакцияни бу йўналишда ҳам кескин тезлаштиради. Альвеоляр ҳаводан кислороднинг қонга ўтиши натижасида ҳосил бўлган оксигемоглобин карбонат кислотадан кучлироқ кислота. У бикарбонатдан қуйидаги реакция бўйича калийни сикиб чиқаради: ННв + О2 + КНСО3 + КНвО2 + Н2СО3. Ҳосил бўлган кислотани карбоангидраза сув ва карбонат ангидридга парчалайди, СО2 альвеоляр ҳавога ўтади.
Карбонат ангидрид ажралиши натижасида қондаги таранглигининг пасайиши карбогемоглобиндаги карбамин боғланишининг узилиши ва СО2 ажралишига олиб келади. Бу жараёнлар қони ортиқча карбонат ангидриддан халос бўлишини таъминлайди.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling