1-мавзу: Кириш. Қон физиологияси курсининг мақсади ва аҳамияти. Режа


Download 1.2 Mb.
bet12/22
Sana20.06.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1630723
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
Қон физиологияси

Мустаҳкамлаш учун саволлар.

  1. Гранулоцитопоэз нима?

  1. Миелобласт ҳужайраларини тушунтиринг.

  1. Нейтрофил промоелоцитлар нима?

  1. Нейтрофил миелоцит босқичини тушунтиринг.

  1. Тромбоцитопоэз босқичларини санаб беринг.

  1. Моноцитопоэз жараёнини тушунтириб беринг.

Мавзуга оид таянч иборалар.

  1. Гранулоцитопоэз схемаси.

  1. Миелобластлар.

  1. Промиелоцитлар.

  1. Миелоцитлар.

  1. Тросбоцитопоэз жараёни.

  1. Мегакариоцитлар.

  1. Моноцитопоэз жараёни.

5-мавзу: Қоннинг нафас олиш вазифаси. Гемоглобин, унинг тузилиши ва хусусиятлари.


Режа:

  1. Гемоглобиннинг тузилиши ва хусусиятлари.

  1. Гемоглобиннинг турлари, гемоглобинни аниқлаш усуллари.

  1. Гемолиз ва унинг турлари.

Одам қонида уч хил ҳужайралар учрайди: эритроцитлар (кизил қон ҳужайралари), лейкоцитлар (ок қон таначалари) ва тромбоцитлар (Қон пластинкачалари). Қоннинг бу шаклли элементлари сони, тузилиши, етилиши, бажарадиган вазифаси билан бир-биридан фарқ қилади.
Эритроцитлар қондаги сон жиҳатидан энг кўп бўлган шаклли элемент. Эритроцитларнинг энг асосий хусусияти ядросизлигидир. Эркаклар қонининг 1мкл да ўрта ҳисобда 5, 1млн, аёлларникида эса 4, 6млн эритроцит бўлади.
Эритроцитларнинг сони физиологик ва патологик ҳолатларда ўзгариб туради. Улар сонининг ошиши – эритремия, камайиши – эритропения ёки анемия дейилади. Эритремия баланд тока кўтарилганда, одам организмини кислород билан таъминлашни қийинлаштирадиган касаллик ривожланганда (ўпка, юракнинг сурункали касалликларида), кислород етишмовчилиги туфайли юзага чиқади.
Эритропенияга эритроцитлар яратилишининг секинлашиши, тез емирилиб кетиши ёки қон йўқотилиши сабаб бўлади.
Катта одамнинг қонида жами 25. 1012 -30. 1012 эритроцит бўлади. Қондаги эритроцитлар йигиндиси эритрон дейилади.
Эритроцитларнинг таянч тузилмаси – стромаси ва юза қавати – қобиғи тафовут қилинади. Кобикнинг тузилишида бошқа ҳужайралар мембранасидан фарқ йўқ. Унинг катионлар учун ўтказувчанлиги жуда паст, аммо анионларни бемалол ўтказади.
Эритроцитлар массасининг 34 % и курук модда, курук модданинг 90 % и гемоглобин ҳисобланади.
Одам эритроцитлари ўзига хос шаклга эга: ўртаси юпқа кулчага ухшайди. Диаметри 7, 2 – 7, 5 мкм, калинлиги 2, 2 мкм бўлади. Эритроцитларнинг ўртача ҳажми 90 мкм3. Катта одам қонидаги барча эритроцитларнинг умумий юзаси 3000 м3, яъни бутун гавда юзасидан 1, 5 минг марта ортиқ. Бундай катта юзанинг ҳосил бўлиши бир тарафдан эритроцитлар сонига боғлиқ бўлса, иккинчидан шаклига боғлиқ. Агар эритроцит ҳажми 90 мкм3 шар шаклида бўлганида, юзаси 20 % кам булар эди. Бундай шарнинг радиуси 2, 5 мкм ни ташкил киларди ёки юзасидан энг узоқ нуқтасигача бўлган масофа 2, 5 мкм га тенг буларди. Кулчасимон эритроцитлар қобиғидан энг узоқ нуқтасигача бўлган масофа 1 мкм дан оз. Демак, эритроцитлар ичида энг чуқур жойлашган гемоглобиннинг молекуласигача кислород тез етиб боради.
Эритроцитларнинг ўзига хос шакли ва ядросизлиги кислородни ўпка капиллярларидан ўтаётганда тезроқ бириктириб олиш ва тўқималарга тўла етказишга каратилган. (Ядроли ҳужайраларда модда алмашинуви ва унга алокадор кислород сарфи бир неча ун марта юқори бўлади).

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling