1-мавзу: Кириш. Қон физиологияси курсининг мақсади ва аҳамияти. Режа


Download 1.2 Mb.
bet13/22
Sana20.06.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1630723
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22
Bog'liq
Қон физиологияси

Гемоглобин. Эритроцитлар вазифасининг амалга ошиши мураккаб кимёвий бирикма – гемоглобинга боғлиқ. Таркибида темир бўлган 4 гем молекуласи ва бир оқсил глобин молекуласидан иборат бу хромопротеид кислородни бириктириш ва ажратиш қобилиятига эга. Гемоглобиннинг молекуляр массаси 64458. Кислородни бириктириш ва ажратиш вазифасини гем молекуласидаги икки валентли темир бажаради. Глобин эса гемни олиб юрувчи альбуминлар туркумига кирувчи оқсил ҳисобланади.
Ҳар бир эритроцитда 400 млн гемоглобин молекуласи бор. Катта одамнинг қонидаги Концентрацияси 14 г %, умумий миқдори эса 600 гр чамасида.
Ўпка капиллярларидан ўтаётган эритроцитлардаги гемоглобин оксигенацияга учраб, оксигемоглобинга айланади, тўқима капиллярларида дезоксигенация жараёни рўй бериши ҳисобига кислород эркинлашади ва тўқималарга ўтади. Кислородни йўқотган оксигемоглобин дезоксигемоглобин дейилади. Артериал қоннинг кип-кизил бўлиши оксигемоглобинга боғлиқ.
Гемоглобининг 1 г 1, 34 см3 кислород бириктириб олиши мумкин. Демак, қондаги мавжуд 600 гр гемоглобин кислородга туйинса, 800 см3 кислородни боғлайди. 1см3 қон бириктириб олиши мумкин бўлган кислород миқдори қоннинг кислород сигимини белгилайди. Соғлом одам қонининг кислород сигими тахминан 0, 19 см3.
Гемоглобинни кумикдаги эритробластлар ва нормобластлар синтезлайди. Эритроцитлар кариб, емирилгандан сунг, улардаги гемоглобин парчаланади ва гемдан ўт пигменти – билурубин ҳосил бўлади. Бир кеча- кундузда органиэмдаги гемоглобиннинг 1 % га яқини парчаланади.
Оксигемоглобин, дезоксигемоглобиндан ташқари қонда гемоглобин карбонат ангидрид билан бирикиб, карбогемоглобин ҳосил қилади. Бу бирикма модда алмашинуви натижаси бўлган СО2 ни ташилиш шаклидир. Оксигемоглобин, дезоксигемоглобин ва карбогемоглобин гемоглобиннинг физиологик бирикмаларидир. Баъзи шароитларда унинг гайри-табиий бирикмалари ҳам пайдо бўлиши мумкин. Гемоглобин ис гази билан (СО) жуда осон бирикади ва карбоксигемоглобин (НвСО) ҳосил қилади. Бу бирикманинг парчаланиши жуда қийин. Шунинг учун нафасга олинадиган ҳавода СО оз миқдорда бўлса ҳам тез вақт давомида қондаги гемоглобиннинг кўп қисмини эгаллаб олади, қон кислород ташиш қобилиятини йўқотади. Организмда кислород етишмовчилигининг оғир асоратлари (қайд қилиш, бош огриши, хушдан кетиш) ривожланади.
Заҳарланиш унчалик кучли бўлмаса, тоза ҳавода нафас олиш карбоксигемоглобиннинг аста-секин парчаланиши ва организмнинг ис газидан халос бўлишига олиб келади. Заҳарланган одамни соф кислород билан нафас олдирилса, карбоксигемоглобиннинг парчаланиши 200 марта тезлашади. Табиий шароитда гемоглобиннинг фақат 1% и ис гази билан бириккан бўлади.
Организмга оксидлаш қобилиятига эга бўлган доривор ёки бошқа моддалар (калий перманганат, бертолет тузи, анилин, фенацитин) киритилса метгемоглобин
Организмга оксидлаш қобилиятига эга бўлган доривор ёки бошқа ьоддалар (калий перманганат, бертолет тузи, анилин, фенацитин) киритилса метгемоглобин ҳосил бўлади. Бу моддалар таъсирида гемоглобин чиндан ҳам оксидланади, унинг молекуласидаги 2 валентли темир 3 валентли шаклга ўтади. Энди гемоглобинга бириккан кислород ажралмайди. Метгемоглобиннинг миқдори қонда кўпайиб кетса ҳаёт учун ҳавф туғилади.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling