1-мавзу: Кириш. Қон физиологияси курсининг мақсади ва аҳамияти. Режа


Download 1.2 Mb.
bet2/22
Sana20.06.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1630723
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Қон физиологияси

Ҳужайралар оралиги суюқлиги.

Гавда массасининг 16% ини ҳужайралар оралигидаги суюқлик ташкил


Қилади. Таркиби қон плазмаси таркибига яқин. Буларлаги натрий ва калий катионлари, бикарбонатлар миқдорида деярли фарқ йўқ. Кальций, магний ва органик анионлар миқдори тўқима суюқлигида плазмадагидан камроқ. Кузга ташланадиган фарқ тўқима суюқлигида оқсиллар камлигида. Плазмада оқсилларнинг умумий миқдори ўртача 7, 5% бўлса, тўқима суюқлигида – 1, 8 – 2, 0% бўлади. Шунинг учун бу суюқликнинг онкотик босими (с. У. 4, 5мм) плазманинг онкотик босимидан (с. У. 25мм) бир неча марта паст.
Тўқима суюқлигининг рН, ундаги кислород, карбонад ангидрид, глюкоза ва бошқа моддалар миқдори аъзоларнинг фаоллиғига боғлиқ.
Қон плазмаси ва тўқима суюқлиги ўртасида узлуксиз равишда сув, электролитлар ва органик моддалар алмашинуви содир бўлиб туради. Бу суюқлик миқдори ва таркиби барқарорлигини волюмо – ва осмо – бошқариш механизмлари таъминлаб туради. Тўқима суюқлигидан лимфа ҳосил бўлади.
Қон тизими.
Ҳар қандай тизим бир нечта таркибий қисмдан ташкил топгани сингари қон тизими ҳам қоннинг узидан ташқари, қон яратилишини таъминлайдиган тузилмалар, қоннинг емирилишида иштирок этувчи аъзолар ва бу жараенларни бошқариб турувчи механизмлар киради.
Умурткали хайвонларда қон ҳужайралари асосан суяк кумигида ҳосил бўлади. Эритроцитларнинг емирилиши, улардаги темирдан кайта фойдаланиш ва гемоглобин синтези ҳам кумикда содир бўлади. Кариб қолган эритроцитларнинг қондан ажратиб олиниши ва уларнинг кайта ишланиши талоқ фаолиятига боғлиқ. Лимфа тугунларида оқ қон таначалари ривожланиб етилади, бу жараенда талоқ ва тимус ҳам иштирок этади.
Қон тизими фаолиятини бошқаришда махсус гуморал омиллар- эритропоэтинлар, лейкопоэтинлар ва тромбопоэтинлар катта аҳамиятга эга. Нерв тизими ҳам бу жараенда иштирок этади.
Демак, қоннинг узи, қон яратилишини таъминловчи кумик, лимфа тугунлари, талоқ ва тимус, қон ҳужайралари емирилишини юзага чиқарадиган талоқ, кумик, бу тизим фаолиятини бошқарувчи нерв ва гуморал омиллар қон тизимини ташкил қилади.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling