1-мавзу: Кириш. Қон физиологияси курсининг мақсади ва аҳамияти. Режа


Download 1.2 Mb.
bet6/22
Sana20.06.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1630723
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Қон физиологияси

Жигарда қон яратилиши. Эмбрионал даврнинг 5 – хафтасидан бошлаб жигар эмбрионда қон яратилиши маркази бўлиб қолади. Ҳосил бўладиган қон ҳужайралари ўзак ҳужайраларидан ривожланади. Улар бирламчи қон ҳужайраларига айланади ва юқорида кўрсатилган босқичларни босиб ўтиб иккиламчи эритроцитларни беради. Такомиллашган эритроцитлар билан бир пайтда жигарда донадор лейкоцитлар, асосан такомиллашган нейтрофил ва эозинофиллар ҳам кўрилади. Вояга етган организмдан фарқли улароқ, бу процесс оралик босқичларни ташлаб ўтиб, яъни миелобласт, промиелоцит босқичларни ўтамасдан туриб амалга ошади. Схематик тарзида донадор лейкоцитлар такомили қуйидагича бўлади: бирламчи қон ҳужайраси – етук гранулоцит. Булардан ташқари, жигарда гигант ҳужайралар – мегакариоцитлар ҳам ривожланади. Барча элементларнинг тараккиёти жигарда томирлардан ташқарида, яъни экстраваскуляр амалга ошади. Жигарда қон яратилиши аста – секин камайиб боради ва эмбрионал тараккиётнинг охирига келиб бутунлай тўхтайди.
Талоқда қон ҳосил бўлиши. Эмбрионал ҳаётнинг биринчи ярмида талоқда гемопоэзнинг барча ҳужайралари тараккий этади. Талоқда экстраваскуляр қон яратилишининг манбаи бўлиб мезенхимадан такомиллашувчи ўзак ҳужайралар ҳисобланади.
Хомила туғилиши пацтига келиб талоқда эритро – ва гранулоцитопоэз жараёнлари сусаяди ва бутунлай тўхтаб, талоқ асосан агранулоцитлар ва тромбоцитларни яратувчи манба ролини ўтайди.
Лимфа тугунида қон яратилиши. Эмбрион тараккиётининг 3 – ойига келиб лимфа қопчаси деворининг мезенхимасидан ҳаракатчан ўзак ҳужайралари ажралиб чика бошлайди. Мезенхима синцитийси ретикуляр тўқимага айланиб, бу тўқима орасида эркин ҳужайралар – лимфобластлар ва лимфоцитлар жойлашади. Лимфа тугуни куртакларининг дастлабки тараккиёт даврида уларда эритробластлар ва миелоид элементларнинг борлигини кўриш мумкин, бироқ бу элементларнинг кўпайиши лимфоцитлар пайдо бўлиши билан тўхтайди.
Букок безида қон яратилиши. Тимусда Т- лимфоцитлар яратилиши хомила такомилининг 9-10 – хафтасидан бошлаб, хомила туғилгандан кейин ҳам давом этади. Ҳозирги пайтда тимус Т- лимфоцитларнинг асосий яратилиш манбаи ҳисобланади.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling