1-мавзу: Кириш. Қон физиологияси курсининг мақсади ва аҳамияти. Режа
Download 1.2 Mb.
|
Қон физиологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-мавзу: Қон ҳосил бўлиши ва унинг бошқарилиши. Режа
- Эмбрионда қон яратилиши.
Мавзуга оид таянч иборалар.
Организмнинг ички муҳити. Гомеостаз тушунчаси. Қоннинг транспорт функцияси. Қоннинг гуморал бошқарув функцияси. Қоннинг нафас функцияси. Қоннинг экскретор функцияси. Қоннинг инкретор функцияси. Қоннинг иммунитет вазифаси. Лимфа суюқлиги. Тўқима суюқлиги. 2-мавзу: Қон ҳосил бўлиши ва унинг бошқарилиши. Режа: Эмбрионда қон яратилиши. Жигарда қон яратилиши. Талоқда, лимфа тугунида бўқоқ безида ва суяк кўмигида қон яратилиши. Қон яратилиши (гемоцитопоэз, haemocytopoiesis). Гемоцитопоэз - қон шаклли элементларининг эмбрионда ва етук организмда яратилиш жараёнларини ўз ичига олиб, уларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Эмбрионда қон яратилиши. Одам хомиласида дастлабки қон ҳосил бўлиши эмбрион тараккиётининг 3 хафтасида сариқлик халтасида бошланади. Бу биринчи ёки ангиобластик қон тараккиёти давридир. Сариқлик халтаси деворидаги мезенхима ҳужайралари қон оролчалари шаклида ажралиб чиқади. Кейинчалик мезенхима ҳужайралари ўз усикларини йўқотиб юмолок шаклни олади ва қоннинг ўзак ҳужайраларига айланади. Қон оролчалариниинг чека қисмларида жойлашган мезенхима ҳужайралари эса, аксинча, яссилашади ва булажак қон томирларининг деворини ҳосил килувчи эндотелиал ҳужайраларга айланади. Ўзак ҳужайраларининг маълум бир қисми бирламчи қон ҳужайраларига дифференциаллашади. Бирламчи қон ҳужайралари йирик, юмалок ва овалсимон бўлиб, базофил буяладиган цитоплазмага эга бўлади. Улар митоз йўли билан бўлиниб кўпаяди. Бирламчи қон ҳужайраларининг кейинги такомили ёки дифференциаллашиши ҳужайралар цитоплазмасида гемоглобин тўпланиши ва ядронинг кичрайиб, зичлашиши (пикноз) билан ҳарактерланади. Сунгра ядро ҳужайрадан сикиб чиқарилади ва нихоят бирламчи қон ҳужайралари мегалобласт босқичидан тўғридан – тўғри мегалоцитларга ёки бирламчи йирик эритроцитларга айланади. Схематик тарзда бу процесни қуйидагича ифодалаш мумкин: бирламчи қон ҳужайраси – мегалобласт – мегалоцит. Шуни таъкидлаш керакки, мегалобластик эритропоэз нормал шароитда фақат эмбрионал даврдагина учрайди, вояга ктган организмда эса патологик холларда (камҚонлик, витамин В12 етишмовчилиги) учрайди. Ўз яшаш муддатини ўтаган мегалоцитлар емирилади ва ромирларнинг эндотелий ҳужайралари томонидан фагоцитоз қилинади. Қолган бирламчи қон ҳужайраларидан масалан, сармклик халтаси томирларида иккиламчи эритроцитлар ривожлана бошлайди. Уларнинг тараккиёти мегалоцитлар такомиллашишидан фарқ қилиб, секинроқ амалга ошади ва нормоцит босқичини ўтайди. Бу жараён схематик тарзда қуйидагича ифодаланади: бирламчи қон ҳужайралари – иккиламчи эритробластлар – полихроматофил нормоцитлар – оксифил нормоцитлар – иккиламчи эритроцитлар. Тараккиёт босқичидаги барча ҳужайралар иккиламчи эритробластлардан бошлаб то иккиламчи эритроцитларгача, мегалоцитларга нисбатан анча кичик бўлади яъни уларнинг катталиги етук организмлардаги эритроцитларнинг катталигига яқин келади. Дастлабки эмбрионал даврида эритроцитлар тараккиётининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бу процесс сариқлик халтаси томирларининг ичида, яъни интраваскуляр амалга ошади. Шу билан бирга бу даврда донадор лейкоцитлар ҳам тараккий қилади – уларнинг такомили томирлардан ташқарида, экстраваскуляр жойлашган бирламчи қон ҳужайраларидан бошланади. Шунинг билан эмбрионал тараккиётининг биринчи даври, яъни ангиобластик даври тугайди. Эмбрионал тараккиётининг 4 – 5 хафтасига келиб сариқлик халтаси атрофияга учрайди ва унинг қон яратиш функцияси йуқолади. Шу вақтдан бошлаб хусусий эмбрионал қон яратиш даври бошланади. Эритроцитлар ва лейкоцитлар жигар, талоқ , тимус, суяк кумиги ва лимфа тугунларида яратилади. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling