1-мавзу: Кириш. Қон физиологияси курсининг мақсади ва аҳамияти. Режа


Download 1.2 Mb.
bet14/22
Sana20.06.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1630723
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
Қон физиологияси

Миоглобин. Кундаланг-таргил мускулларда ва баъзи силлиқ мускулларда миоглобин-мускул гемоглобини учрайди. У ҳам оқсил вагем қисмлардан иборат, кўп хоссалари бўйича гемоглобинга яқин. Миоглобинни кислород бириктириш қобилияти жуда юқори бўлгани учун у мускулларда кислород захирасини ҳосил қилади. Бундай захиранинг мавжудлиги узоқ вақт ритмик равишда қисқариб, фаоллик кўрсатадиган мускуллар (юрак мускули, жаг мускуллари) учун муҳим. Бундай мускуллар қисқарганда капиллярлар сиқилиб, улардан қон оқиши тўхтайди. Бу вақтда захирадаги кислород сарфланади. Мускул бушашганда қон оқими тикланади, миоглобин яна кислородни бириктиради. Юрак мускулидаги миоглобин миқдори тахминан 0, 5%. Кислород билан таъминланиш камайиб кетса, юрак мускули тўқимасининг ҳар бир грамми миоглобин билан бириккан кислороддан 2см3 кислород ажралади. Бу миқдор юракни систола вақтидаги кислородга бўлган эҳтиёжини қондира олади.
Гемолиз. Гемоглобининг эритроцитлар ичида бўлиши катта аҳамиятга эга. Агар у плазмада эриган ҳолда бўлганда, қонинг ёпишкоклиги кескин ошиб, қон айланиши қийинлашар, қоннинг онкотик босими кўтарилиб, тўқималар сувсизланарди, бинобарин кислороднинг гемоглобин билан бирикиши бузиларди.
Баъзи шароитларда ва маълум моддалар таъсирида эритроцитларнинг қобиғи ёрилиб, ичидаги гемоглобин қон плазмасига чиқади. Бу ҳодиса гемолиз дейилади.
Гемолизнинг бир неча туриажратилади. Гипотоник эритмада эритроцитлар ичига сув Кириши натижасида улар шишади. Агар эритмадаги тузлар миқдори анча оз бўлиб, гипотониклик даражаси анча юқори бўлса, эритроцитлар шишиб, ёрилиб кетади. Буни осмотик гемолиз дейилади. Эритроцитларнинг осмотик гемолизга чидами бир хил эмас. Чидами энг кам бўлган эритроцитлар NaCl нинг0, 4% ли эритмасида ёрила бошлайди, 0, 34% ли эритмада эритроцитларнинг ҳаммаси гемолизга учрайди.
Баъзи кимёвий моддалар, хусусан ёғ эритувчилар (эфир, хлороформ, бензол, спирт) эритроцит қобиғини эритиб, кимёвий гемолизга сабаб бўлади. Идишдаги қоннинг каттик чайкалиши, музлаб эриши механик гемолизни содир қилади.
Баъзи илонлар ва хашаротлар заҳари, гуруҳи мос келмайдиган қони қуйиш биологик гемолизни содир қилади.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling