1-мавзу: Кириш. Қон физиологияси курсининг мақсади ва аҳамияти. Режа


Download 1.2 Mb.
bet10/22
Sana20.06.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1630723
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
Bog'liq
Қон физиологияси

Тромбоцитопоэз. Тромбоцитлар ёки қон пластинкаларининг ҳосил бўлиши суяк кумигида амалга ошади. 1906 йилдаёк Образцов ва Райт қон плстинкалари суяк кумигидаги гигант ҳужайралар – мегакариоцитлар цитоплазмасининг бўлаклари эканлигини айтиб ўтган эдилар. Образли қилиб айтганда: суяк кумиги гигантлари майда қон ҳужайраларини яратади.
Схематик равишда тромбоцитопоэз бундай ифодаланади: ўзак ҳужайра – миелопоэзнинг бошланғич ҳужайраси – мегакариобласт – промегакариоцит – мегакариоцит – қон пластинкалари (тромбоцитлар). Мегакариобластлар ўз морфологик хусусиятлари билан дифференциалланмаган бласт ҳужайраларга ўхшаб кетади. Улар анча йирик (15 – 25 мкм) бўлиб, думалоқ ёки овалсимон шаклга эга. Цитоплазма Романовский усули билан базофил буялиб, тўқ кук рангни олади ва ўзида хеч қандай донадорлик сақламайди.
Электрон микроскопда мегакариобластлар цитоплазмасининг эркин ҳолда жойлашган рибосома ва полисомаларга бой эканлиги, митохондриялар, эндоплазматик тур каналчаларининг эса жуда кам сонли бўлишини курамиз. Мегакариобластлар такомиллашиш давомида промегакариоцитлар ҳосил бўлиб, улар мегакариобластларга нисбатан анча йирикроқдир. Уларнинг ядроси бир неча ботиқликларга эга бўлиши туфайли ўзининг юмалок шаклини йўқотиб, бугимларга бўлина бошлаган бўлади. Шу билан бир вақтда ядро хроматинининг зичлашиши ҳам қайд этилади.
Электрон микроскопда промегакариоцитлар цитоплазмасида анча яхши тараккий этган ҳужайра органеллалари, доначалар ва вакуолалар борлиги кузга ташланади. Шу билан биргаликда ҳужайра цитоплазмасининг марказий қисмида – эндоплазмада органеллалар жойлашганлиги ва периферик қисми – эктоплазма органеллалардан холи бўлиб, якка – ярим вакуолалар ва доначалар сақлаши диккатни тортади. Промегакариоцитлар ядроси йирик бўлиб, бир неча бугимлардан иборатлиги туфайли нотўғри шаклга эга бўлади. Бу бугимлар сегмент ядроли лейкоцитлардаги ядро бўлакларидан фарқ қилиб, бир – бири билан ингичка ядро кўприкчалари билан боғланмай, балки узлуксиз туташиб кетгандир.
Ривожланиш давомида ҳужайра цитоплазмасида донадорлик кўпаяди, шу билан биргаликда цитоплазмадаги каналчалар кўпайиб, улар цитоплазмани алоҳида бўлакчаларга бўлади. Бу каналчалар демаркацион мембраналар ҳам деб аталиб, булгуси қон пластинкаларининг ажралиб чиқиш чегараларини белгилаб беради.
Мегакариоцитлар йирик ҳужайралардир, уларнинг ўртача диаметрлари 60 мкм бўлиб, бу хол уларнинг суяк кумигининг гигант ҳужайралари деб аталиши учун асос бўлади. Вояга етган мегакариоцитлар цитоплазмаси оксифил буялиб, унда жуда кўп сонли майда азурофил доначалар кузга ташланади. Мегакариоцитлар ядроси турли хил шаклларга эга бўлиши мумкин. Ядро 4 – 5, баъзан ундан ҳам кўпроқ бўлаклардан иборат бўлиб, улар бир- бирига туташган ҳолда жойлашади ва ядронинг нотўғри шаклга эга бўлишини белгилайди. Электрон микроскопда кўрилганда мегакариоцит цитоплазмасининг катталиги 0, 2 – 0, 4мкм келадиган доначаларга бой эканлиги, улардан ташқари цитоплазмада эркин жойлашган рибосомалар, юмалок митохондриялар ва вакуолалар борлиги кузга ташланади. Мегакариоцитлардан қон пластинкалари ҳосил бўлиш процессини қуйидагича тасаввур этиш мумкин. Даставвал цитоплазмадаги каналчалар сони кўпаяди ва улар узунлашиб, узлуксиз ёриқлар шаклини олади. Бу каналчалар ёки демаркацион мембраналар кенгайиб, цитоплазмани майда (катталиги 2 – 3 мкм) бўлакчаларга бўлади. Сунгра ҳар – бир бўлакча цитоплазмадан ажралиб чиқиб, мустакил элементга – қон пластинкасига айланади. Мегакариобластлардан мегакариоцит ҳосил бўлиш процесси ўртача 25 соат ичида содир бўлади. Мегакариоцитларнинг ҳаёт муддати эса ўртача 10 кунга тенг. Мегакариобластлар бўлиниб, мегакариоцитлар ҳосил қилиш давомида ядродаги ДНК миқдори бир неча баравар ошади, натижада мегакариоцитлар ядросидаги хромосомалар сони 92, баъзида 184 га тенг бўлади, яъни мегакариоцитлар ядроси ўзида хромосомаларнинг полиплоид сонини сақлайди. Бир мегакариоцит цитоплазмаси ҳисобига тахминан 16 мингга яқин қон пластинкаси ҳосил бўлиши мумкин. Тромбоцитлар ҳосил бўлиши процессининг тезлиги, периферик қондаги тромбоцитлар миқдорининг доимийлиги нерв ва эндокрин механизмлар орқали бошқарилади.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling